Sayt test rejimida ishlamoqda

Қўзибоева Озодхон Махмудовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Жанубий Фарғона ландшафтларининг иқлим ва ер ости сувлари билан ўзаро таъсири ҳамда уларнинг геоэкологик  таҳлили », 11.00.01 - Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Gr42.
Илмий маслаҳатчи: Аббасов Субхон Бурханович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2021.Gr.02.07 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нигматов Асқар Нигматович, география фанлари доктори, профессор; Рафиқов Вахоб Асомович, география фанлари доктори, катта илмий ходим; Абдуллаев Ботир Дадажонович, гидрогеология ва минерология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
Жанубий Фарғона ландшафтларининг ривожланиш тенденциясига иқлим кўрсаткичлари ва ер ости сувлари ўзгаришининг комплекс таъсирини баҳолаш, геоэкологик жиҳатларини аниқлаш ҳамда оптималлаштиришнинг илмий ва амалий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жанубий Фарғона ландшафтларининг ривожланиш тенденцияси илк бор табиий географик ғоялар ривожланишининг замонавий йўналишлари ёрдамида (табиий-генетик, функционал-динамик, тизимли, ландшафт-экологик, эстетик, рекреацион, картографик) асосланган;
ландшафтларнинг ривожланиш тенденциясига иқлим кўрсаткичларининг таъсири базавий даврлар (1960-1990, 1990-2019) бўйича таққосланган ҳамда шу маълумотлар тўплами () орқали ноаниқлик индекси аниқланган;
ҳудудда мавжуд бурғи қудуқларидан фойдаланиб, ер ости сувларининг гидродинамик ўзгаришини аниқлашнинг акустик усули такомиллаштирилган;
ландшафтларга турли техноген таъсирларни ва ер ости сувлари ҳолатини ҳамда ўсимлик қопламининг 20 йиллик ўзгариш динамикасини тасвирловчи 1:800 000 масштабли мавзули карталари тузилган;
ArcGIS ва Visual MODFLOW технологиялари ҳамда ерни масофадан зондлаш усулларини қўллаш асосида Жанубий Фарғонанинг ландшафт ва тупроқ ўзгариш динамикаси карталарининг таҳлили асосида ўзлаштирилган майдонлардан йилига 0,6-1,9 млн тонна тузлар ер ости сувлари орқали оқиб кетиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ландшафтларнинг ривожланиш тенденциясига иқлим ва ер ости сувлари ўзгаришини комплекс таъсирини баҳолаш ва геоэкологик ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда самарали мониторинг олиб бориш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ландшафтларнинг ривожланишига иқлим кўрсаткичлари ер ости сувлари ўзгаришининг комплекс таъсири таҳлиллари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 26 январдаги 00520-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалик экин майдонларини кадастрини оптимал юритиш имконини берган;
Жанубий Фарғона ландшафтларининг ривожланиш тенденциясига иқлим кўрсаткичларининг таъсирини базавий даврлар (1960-1990, 1990-2019) бўйича таққослаш натижалари Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати Марказининг 2022 йил 18 мартдаги 30-09/18-сон маълумотномаси). Натижада, техноген ва антропоген омилларнинг иқлим кўрсаткичларига таъсирини маълумотлар тўплами () орқали ноаниқлик индекси аниқлаш имконини берган;
Жанубий Фарғона ландшафтларига техноген таъсир натижасида ер ости сувлари ифлосланишини ўрганишда замонавий усуллари ёрдамида мавжуд бурғу қудуқлардаги инфильтрацияси аниқлигини топишнинг замонавий усуллари "Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти" ДМ ва “Фарғона дала гидрогеология экспедицияси” ДКнинг ер ости сувлари мониторингини олиб бориш ишларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасининг 2022 йил 10 мартдаги 01-36 маълумотномаси ). Натижада, Жанубий Фарғона ландшафтларида техноген таъсир натижасида ер ости сувлари ифлосланишини ўрганишда замонавий усуллари ёрдамида мавжуд бурғу қудуқлар инфильтрацияси аниқлигини ошириш имконини берган;
ҳудуд ландшафтларининг ривожланишига иқлим кўрсаткичлари ва ер ости сувлари ўзгаришининг комплекс таъсири таҳлиллари Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказида амалиёига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2022 йил 18 мартдаги 30-09/18-сон маълумотномаси). Натижада, иқлим кўрсаткичлари ва ер ости сувларининг ҳудуд ландшафтларига таъсирини юмшатиш чора-тадбирларини амалиётда кенг қўллаш имконини берган;
замонавий технологиялар ёрдамида ArcGIS ва Visual MODFLOW технологиялари ҳамда ерни масофадан зондлаш усуллари ёрдамида яратилган карталари "Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти" ДМ ҳамда “Фарғона дала гидрогеология экспедицияси” ДКнинг ер ости сувлари мониторингини олиб бориш ишларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 10 мартдаги 01-36-сон маълумотномаси). Натижада, иқлим ўзгаришини ер ости сувларига бўладиган таъсирини баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish