Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманов Машраб Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари», 11.00.02 - Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Gr148.
Илмий раҳбар: Комилова Нилуфар Каршибоевна география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Сафаров Баходир Шахриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жумаханов Шавкат Зоиржонович, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жиззах вилоятида туризм дестинацияларини ҳудудий ташкил этиш имкониятлари ва салоҳиятини аниқлаш, улардан самарали фойдаланиш бўйича таклиф-тавсиялар ҳамда ривожлантиришнинг ҳудудий жиҳатларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жиззах вилоятининг диққатга сазовор жойлари ҳамда туристик жозибадор масканларидан фойдаланиш йўналишлари илмий асосланган;
Жиззах вилоятининг ArcGIS дастури ёрдамида тузилган (1:1000000 масштабли) дестинацион-туристик районлаштириш ҳамда туристик дестинация объектлар, тарихий ёдгорликлар ва муқаддас диний қадамжоларни ўзида акс эттирувчи (1:1000000 масштабли) туристик карталари яратилган;
вилоят миқёсида туристик дестинация объектлари билан боғловчи янги маршрутлар (Жиззах - Шароф Рашидов - Зомин - Янгиобод - Жиззах; Жиззах - Шароф Рашидов - Ғаллаорол - Бахмал - Жиззах; Жиззах - Шароф Рашидов - Фориш - Айдар-Арнасой кўллар тизими - Жиззах; Жиззах - Шароф Рашидов - Пахтакор - Дўстлик - Арнасой - Мирзачўл - Жиззах ва б.) ишлаб чиқилган;
Жиззах вилояти туризмини комплекс ривожлантиришда табиий ва маданий туризм ва рекреация ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда сайёҳлик ташрифлари билан боғлиқ хизматларни ҳудудий ташкил этиш, муаммо ва истиқболларини аниқлаш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
республикамизда илк бор “туризм дестинацияси” географиянинг тадқиқот объекти сифатида ажратилган ва Жиззах вилоятининг диққатга сазовор жойлари ҳамда туристик жозибадор масканларидан фойдаланиш имкониятларини аниқлашга доир илмий натижалари Жиззах вилоятида туризмни ривожлантириш дастурини такомиллаштиришда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 04-18-/3511-сон маълумотномаси). Натижада, Жиззах вилоятидаги жозибадор ҳудудлар ва масканларни туристик дестинация сифатида ажратиш имконини берган;
Жиззах вилоятининг 1:1000000 масштабдаги дестинацион-туристик районлаштириш, туристик дестинация объектлар, тарихий ёдгорликлар ва муқаддас диний қадамжоларни ўзида акс эттирувчи карталари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан вилоят ҳудудидаги дестинацион-туристик кластерларни яратиш амалиётида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 04-18-/3511-сон маълумотномаси). Натижада, тузилган туристик карталар вилоятни дестинацион-туристик районлаштириш ва янги масканларга туризм оқимини кўпроқ жалб этиш имконини берган;
дестинацион-туристик мақсадларида районларга ажратиш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан вилоятдаги дестинацион-туристик объектларни оптимал жойлаштириш ва инфратузилмани тартибга солиш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 04-18-/3511-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятнинг туристик дестинациялари ресурс имкониятларини баҳолаш ва аҳолига туризм хизматини кўрсатиш ишларини такомиллаштириш имконини яратган.
Жиззах вилояти дестинацион-туристик объектларни баҳолашга доир илмий натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигида вилоятнинг янги дестинацион-туристик маршрутлари схемаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 04-18-/3511-сон маълумотномаси). Натижада, улар асосида вилоятда истиқболли янги туристик маршрутлар сонини кўпайтиришга имкон яратган;
туризмни ривожлантириш мақсадларида баҳолаш мезонлари акс этган 1:1000000 масштабдаги Жиззах вилоятининг туристик-дестинация картасидан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 04-18-/3511-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятдаги янги дестинацион-туристик объектлар, маршрутлар, ҳудудларнинг дам олиш, соғломлаштириш ва туристик салоҳиятидан самарали фойдаланишни такомиллаштириш, янги туризм инфратузилма объектларини ва маршрутларини жойлаштириш, сайёҳлик ташрифлар билан боғлиқ хизматларни ривожлантириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish