Sayt test rejimida ishlamoqda

Саттарова Хулкар Ғайратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Эхинококкоз касаллигини серологик ташхислашни такомиллаштириш», 03.00.01 – Биокимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/B594.
Илмий раҳбар: Халиков Қаххор Мирзаевич, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Халимбетов Ғуломжон Султонович, тиббиёт фанлари доктори; Сафин Марс Габдулҳакович, биология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий ва mix антигенлар бириктирилган планшетни яратиш орқали Ўзбекистонда эхинококкоз касаллигини серологик ташхислашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эхинококкозни серологик ташхислашда қўлланиладиган «Вектор-Бест» компаниясининг (Новосибирск) тижорат синови тўпламининг Ўзбекистон ҳудудида эхинококк билан зарарланган беморлар организмида ҳосил бўлган иммуноглобулинларга нисбатан сезгирлиги 77,4% ва махсуслиги 71,2% аниқланган;
эхинококкоз билан касалланган беморларда биокимёвий кўрсаткичлар (АЛТ, АСТ, билурибин, холестерин) ва ионларнинг (Nа, К, Cа, Fe) миқдорий ўзгаришлари аниқланган;
Ўзбекистон ҳудудида одамлар ва чорва моллари орасида учрайдиган эхинококкоз чақирувчиси Echinococcosus granulosusнинг G1 – G3 штаммларининг учраш даражаси асосланган;
маҳаллий чорва молларининг паразитар киста суюқлиги асосида яратилган маҳаллий ва mix антигенлар самарадорлиги эхинококк билан зарарланган беморлар организмида ҳосил бўлган иммуноглобулинларга нисбатан сезгирлиги 89,4% ва махсуслиги 84,2% аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Эхинококкоз касаллигини серологик ташхислашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистонда эхинококкоз касаллигини серологик ташхислашни такомиллаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Эхинококкоз касаллигини серологик ташхислашда маҳаллий антигенларни қўллаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 28 мартдаги 8н-з/142-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома эхинококкоз касаллигини серологик ташхислашда маҳаллий антигенлар асосида тайёрланган синов тизимларининг самарадорлигини ошириш имконини берган;
эхинококкоз касаллигини серологик ташхислашни такомиллаштиришда маҳаллий ва mix антигенларни қўллаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Қашқадарё ва Навоий вилояти бошқармаларнинг паразитология бўлимлари амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 11 октябрдаги 08-31327-сон маълумотномаси). Натижада, турли паренхиматоз органларида аниқланган номаълум кисталарни серологик йўл билан оддий ёки паразитарлигини аниқлаш ҳамда эхинококкоз касаллиги билан жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморларни скрининг текшируви орқали қайта касалланишни олдини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish