Sayt test rejimida ishlamoqda

Собирова Дилноза Расуловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тиббий рекламаларнинг социопрагматик хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Fil1091.
Илмий раҳбар: Абузалова Меҳринисо Кадировна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Баҳриддинова Башорат Маъдиевна, филология фанлари доктори, профессор; Зокиров Мухторали Турдалиевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:  Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оммавий алоқа шакли саналган тиббий рекламанинг таърифи, таснифи, вазифалари масаласини ёритиш ҳамда  тиббий реклама матнларининг социопрагматик,  миллий-этник хусусиятларини аниқ-лашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилидаги тиббий реклама матнлари социопрагматик нуқтаи назардан ушбу матнларнинг социолингвистик, праг-малингвистик,  линвокультурологик хусусиятлари адресант-матн-адресат-дан иборат учлик асосида очиб берилган;
тиббий маҳсулот рекламаси дискурсида коммуникатив интенция, унинг эксплицит ҳамда имплицит ифодаланиши, тиббий рекламаларда нутқий акт, реклама матнида унинг семантик, структурал хусусиятларига кўра турларининг воқеланиши асосланиб, реклама матнида локуция, иллокуция, перлокуция яхлит бир бутунлик сифатида муҳим аҳамиятга эга нутқий фаолият эканлиги аниқланган; 
тиббий реклама матнларида қўлланувчи адресатга экспрессив таъсир этиш усуллари (касаллик белгиларини рўйхатлаш, контраст, интертестуаллик)ни, шунингдек, тиббий рекламаларда рационал ва ҳиссий мотивлардан фойдаланишга доир муаммоларни ёритиш билан боғлиқ назарий хулосалар соҳа лингвистикаси ривожи учун самарали бўлган илмий ёндашувларнинг юзага келишига хизмат қилиши далилланган;
реклама матнларида ишончли ахборот бериш, қисқа жумлалар орқали кенг маънони ифодалаш, реклама матнини яратишда адресатларнинг ижтимоий-демографик (ёши, жинси, миллати, таълим даражаси) ҳамда психографик (адресатнинг яшаш тарзи, кундалик ҳаёти) хусусиятларининг инобатга олиниши лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббий рекламалар-нинг социопрагматик хусусиятларини тадқиқ қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
тиббий рекламаларнинг лексик-стилистик, когнитив-морфологик ва синтагматик-структур хусусиятлари, уларнинг социопрагматик ҳамда лингвомаданий жиҳатларига доир маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-Г003 «Ҳозирги қорақалпоқ тилида сўз ясалиши» мавзусидаги фундаментал тадқиқотни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022 йил 29 апрелдаги 17.01/103-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда асосланган тиббий реклама матнларида қўлланувчи бирликларнинг лисоний хусусиятлари  хусусидаги илмий-назарий қарашлар фундаментал лойиҳанинг мукаммаллашишига хизмат қилган;
реклама матнларида ишончли ахборот бериш, қисқа жумлалар орқали кенг маънони ифодалаш, реклама матнини яратишда адресатларнинг ижтимоий-демографик (ёши, жинси, миллати, таълим даражаси) ҳамда психографик (адресатнинг яшаш тарзи, кундалик ҳаёти) хусусиятларининг инобатга олиниши лозимлиги илмий асосланганига доир хулосаларидан Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-Г003 «Ҳозирги қорақалпоқ тилида сўз ясалиши» мавзусидаги фундаментал тадқиқотни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022 йил 29 апрелдаги 17.01/103-сон далолатномаси). Натижада фундаментал лойиҳа иллокутив феълларнинг ҳозирги ўзбек ва қорақалпоқ тилларида қўлланиш доирасини қиёслаб ўрганишга доир илмий хулосаларни бойитиш имконини берган;
тиббий реклама матнларида қўлланувчи адресатга экспрессив таъсир этиш усуллари (касаллик белгиларини рўйхатлаш, контраст, интертестуаллик)ни, шунингдек, тиббий рекламаларда рационал ва ҳиссий мотивлардан фойдаланишга доир муаммоларни ёритиш билан боғлиқ назарий хулосалар соҳа лингвистикаси ривожи учун самарали бўлган илмий ёндашувларнинг юзага келишига хизмат қилиши далилланганига оид хулосаларидан Бухоро давлат университетида 2020–2021 йилларда бажарилган А-ОТ-2021-2 рақамли «Тиббиётга оид атамалар электрон платформасини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат универси-тетининг 2022 йил 17 майдаги 06/03-1-1-сон маълумотномаси). Натижада тиббий рекламаларнинг матний хусусиятлари, социопрагматик жиҳатлари далилланган илмий-назарий қарашлар «Тиббиётга оид атамалар электрон платформаси»нинг яратилишида лингвистик таъминот вазифасини бажарган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish