Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулов Акбар Номозовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Замонавий таълим кластери шароитида  иқтисодий билим  билим асослари фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш (8-9 синфлар мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped2078.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Эрназарова Гулнора Облоқуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Тожиева Зулхумор Назаровна, география фанлари доктори, профессор; Рахматиллаева Дурдона Равшанона, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий таълим кластери шароитида “Иқтисодий билим асослари” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
замонавий таълим кластери шароитида “Иқтисодий билим асослари” фанини ўқитишнинг методик тузилмаси когнитив, баҳоловчи-фаолиятли, эмоционал-иродавий компонентларни ўқувчиларнинг “яқин ривожланиш соҳалари” (экологик, индустриал) параметрлари билан ижтимоий трансформациялашув даражаси барқарорлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
кластерли ёндашув асосида “Иқтисодий билим асослари” фанини ўқитиш мазмунини педагогик лойиҳалаш жараёнлари иқтисодий таълимнинг ўзаро боғлиқ ташқи (ижтимоий-иқтисодий) ва ички (хусусий-педагогик) омилларининг эмпирик таъсири динамиклигини таъминлайдиган қадриятли йўналтирилган таълим фалсафасига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
таълим кластери субъектларининг фаол ҳамкорликдаги фаолиятига асосланган “Иқтисодий билим асослари” фанини ўқитишнинг ташкилий, технологик, амалий методик шарт-шароитлари онгли танлов ва мустақил қарор қабул қилишга йўналтирилган ўқув материалларини ўзлаштириш учун мўлжалланган моделлаштирилган машқлар, иқтисодий мазмунга эга тадқиқотчилик топшириқлари, ўқув лойиҳаси каби фаол таълим методларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларида меҳнатсеварлик, тежамкорлик, эҳтиёткорлик, ташаббускорлик каби иқтисодий зарурий сифатларни шакллантириш жараёнлари оилавий хўжалик иқтисодини ўқитиш жараёни самарадорлигини таъминлайдиган дидактик воситаларни (бизнес-режа, маҳорат дарслари ишланмалари, молиявий саводхонликни баҳолаш тестлари, чизма-тасвирий моделлар) ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий таълим кластери шароитида “Иқтисодий билим асослари” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
замонавий таълим кластери шароитида “Иқтисодий билим асослари” фанини ўқитишнинг методик тузилмасини когнитив, баҳоловчи-фаолиятли, эмоционал-иродавий компонентларни ўқувчиларнинг “яқин ривожланиш соҳалари” параметрлари билан ижтимоий трансформациялашув даражаси барқарорлигини таъминлаш орқали аниқлаштириш, кластерли ёндашув асосида “Иқтисодий билим асослари” фанини ўқитиш мазмунини педагогик лойиҳалаш жараёнларини иқтисодий таълимнинг ўзаро боғлиқ ташқи ва ички омилларининг эмпирик таъсири динамиклигини таъминлайдиган қадриятли йўналтирилган таълим фалсафасига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Иқтисодий билим асослари” фани Миллий ўқув дастури ва дарсликларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ресрубликаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 14 сентябрдаги 01/11-01/9-1471-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида “Иқтисодий билим асослари” фанини ўқитишнинг модернизациялашган дастурий таъминотини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларида меҳнатсеварлик, тежамкорлик, эҳтиёткорлик, ташаббускорлик каби иқтисодий зарурий сифатларни шакллантириш жараёнлари оилавий хўжалик иқтисодини ўқитиш жараёни самарадорлигини таъминлайдиган дидактик воситаларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Economy dictonary”номли изоҳли луғат мобил иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ресрубликаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 14 сентябрдаги 01/11-01/9-1471-сон маълумотномаси). Натижада, “Иқтисодий билим асослари” фанини ўқитишда интерактив дастурий воситалардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish