Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамурова Дилфуза Исломовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Чизмачилик фанини компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиб ўқитиш жараёнини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (чизмачилик) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Ped972.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети,  DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03. 
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Камолов Ифтихор Бахтиерович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чизмачилик фанини компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиб ўқитиш жараёнини такомиллаштириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
чизмачилик фанини компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиб ўқитиш жараёнининг ахборот-изланишли, ўқув-коммуникатив, иллюстратив-демонстрацион, консультатив компонентлари ўқув жараёнини блок-модулли кўринишда лойиҳалашнинг адаптация, индивдуаллаштириш, визуализация, интерактивлик тамойилларининг дидактоген хусусиятларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
чизмачилик фанини компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиб ўқитиш жараёнларининг ўзига хосликлари чизма маҳсулотини яратишда 3D технологияларга асосланган KOMПАК 3D, AutoCAD, 3Ds Max дастурий тизимларни инфографика, растрли, векторли, фракталли графиклар каби чизма-тасвирий моделлар билан адаптив уйғунлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
чизмачилик фанини компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиб ўқитиш жараёни моделининг технологик компоненти AutoCAD дастурий воситаси асосида интерактив машқлар тўпламини интенсив лойиҳалаш, виртуал лаборатория практикумлар бўйича масофавий таълим технологияларига асосланган ўқувчиларнинг мустақил ишларини ахборот майдонини яратиш  орқали такомиллаштирилган;
чизмачилик фанини компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиб ўқитиш жараёнининг методик таъминоти электрон кутубхона, виртуал лабораториялар каби электрон таълим ресурсларидан иборат махсус ташкил этилган очиқ ахборот-таълимий муҳитни яратиш бўйича талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чизмачилик фанини компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиб ўқитиш жараёнини такомиллаштириш методикаси мавзуси доирасида олиб борилган илмий тадқиқот доирасида:
чизмачилик фанини компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиб ўқитиш жараёнининг ахборот-изланишли, ўқув-коммуникатив, иллюстратив-демонстрацион, консультатив компонентларини ўқув жараёнини блок-модулли кўринишда лойиҳалашнинг адаптация, индивидуаллаштириш, визуализация, интерактивлик тамойилларининг дидактоген хусусиятларига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан касбий таълим йўналишлари учун “Чизмачилик” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 892-сон буйруғи). Натижада, компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиб чизмачилик фанини ўқитиш мазмуни такомиллаштирилган;
чизмачилик фанини компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиб ўқитиш жараёнининг методик таъминотини электрон кутубхона, виртуал лабораториялар каби электрон таълим ресурсларидан иборат махсус ташкил этилган очиқ ахборот-таълимий муҳитни яратиш бўйича талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан касбий таълим йўналишлари учун “Чизмачилик” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 892-сон буйруғи). Натижада, талабаларнинг ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланишга доир компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
чизмачилик фанини компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиб ўқитиш жараёнларининг ўзига хосликларини чизма маҳсулотини яратишда 3D технологияларга асосланган KOMПАК 3D, AutoCAD, 3Ds Max дастурий тизимларни инфографика, растрли, векторли, фракталли графиклар каби чизма-тасвирий моделлар билан адаптив уйғунлигини таъминлаш орқали аниқлаштириш, мазкур жараённи амалга ошириш моделининг технологик компонентини AutoCAD дастурий воситаси асосида интерактив машқлар тўпламини интенсив лойиҳалаш, виртуал лаборатория практикумлар бўйича масофавий таълим технологияларига асосланган ўқувчиларнинг мустақил ишларини ахборот майдонини лойиҳалаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар асосида Chizmachilik.uz сайти яратилган ҳамда YouTubeда махсус видеодарслар жойлаштирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 12 августдаги 89-03-2790-сон маълумотномаси). Натижада, чизмачилик фанини компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиб ўқитиш жараёнларини дидактик лойиҳалаш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish