Sayt test rejimida ishlamoqda

Кенжаев Шавкатжон Хусановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларга ахлоқий тарбия беришга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Ped758.
Илмий раҳбар: Раҳимов Бахтиёр Худойбердивич, педагогика  фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Нурманов Абдиназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Куронов Муҳаммаджон, педагогика фанлари доктори,  профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.     
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларга ахлоқий тарбия беришга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак ўқитувчиларни келгуси фаолиятида ўқувчиларга ахлоқий тарбия беришга тайёрлаш жараёнининг педагогик-психологик хусусиятлари (педагогик маданият, интеллектуал фаоллик, коррекция)га қайта таъсир этиш даражаси мутаносиблигини когнитив-мақсадли таъминлаш асосида англаш, уқтириш, ўзлаштириш каби дидактик босқичлар такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни ахлоқий тарбия беришга тайёрлашнинг касбий компетенция компонентлари тарбиявий жараён динамикасига тарбия методлар (дебат, фасилитация)ни ассосацив интеграциялаш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни ахлоқий тарбия беришга тайёрлаш жараёни самарадорлиги касбий маҳорат (ўқув машғулотини лойиҳалаш, педагогик жараённи бошқариш, педагогик техникага эга бўлиш), деонтологик сифатлар каби акмеологик мотивация технологияларини мотивацион-диагностик мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни ахлоқий тарбия беришга тайёрлашнинг анъанавий усуллари дидактик ва натижавий компонентларнинг изчиллигига асосланган «Интенсив тарбия-тараққиёт гарови» номли янги технологик коучинг дастурини татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчилар келгуси педагогик фаолиятларида ўқувчиларга ахлоқий тарбия беришга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчиларни келгуси фаолиятида ўқувчиларга ахлоқий тарбия беришга тайёрлаш жараёнининг педагогик-психологик хусусиятларга қайта таъсир этиш даражаси мутаносиблигини когнитив-мақсадли таъминлаш асосида англаш, уқтириш, ўзлаштириш каби дидактик босқичларини такомиллаштиришга оид таклифлардан «Ўрта Осиё алломаларининг илмий мероси» номли ўқув қўлланмани шакллантиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 майдаги 89-03-1800-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактаблари ўқувчилари орасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кескин камайган ва ўқувчиларга ахлоқий тарбия беришга оид назарий билимларни амалиёт билан боғлаш усуллари бойитилган;
бўлажак ўқитувчиларни ахлоқий тарбия беришга тайёрлашнинг касбий компетенция компонентлари тарбиявий жараён динамикасига тарбия методлар (дебат, фасилитация)ни ассосацив интеграциялаш орқали аниқлаштирилган тавсиялардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида бажарилиши 2017-2020 йилларга мўлжалланган Ф3-2016-0910202206 рақамли «Вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчиларни тарбиялашнинг ижтимоий-педагогик технологиялари» мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида “Ўқувчиларни ижтимоий-педагогик тарбиялаш механизмлари” қисмида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 майдаги 89-03-1800-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг ўқувчиларга ахлоқий тарбия бериш юзасидан билим, кўникма ва малакалари сезиларли даражада ошган;
бўлажак ўқитувчиларни ахлоқий тарбия беришга тайёрлаш жараёни самарадорлиги касбий маҳорат (ўқув машғулотини лойиҳалаш, педагогик жараённи бошқариш, педагогик техникага эга бўлиш), деонтологик сифатлар каби акмеологик мотивация технологиялари мотивацион-диагностик мослаштириш асосида такомиллаштирилган ҳамда бўлажак ўқитувчиларни ахлоқий тарбия беришга тайёрлашнинг анъанавий усуллари дидактик ва натижавий компонентларнинг изчиллигига асосланган «Интенсив тарбия-тараққиёт гарови» номли янги технологик коучинг дастурини татбиқ этиш асосида такомиллаштиришга мўлжалланган кўрсатмалари “Ўзстандарт” агентлигининг Давлат таълим стандартлари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 6 апрелдаги 89-03-1360-сон маълумотномаси). Натижада таклиф ва тавсиялар асосида “Педагогика назарияси ва тарихи”, “Педагогик технологиялар” курслари ва “Касб тарбияси”каби махсус курс фанлар ўқув дастури такомиллаштирилган, назарий ва амалий жиҳатига кўра мазмунан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish