Sayt test rejimida ishlamoqda

Назаров Азамат Соттаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бошқарув фаолиятида қарор қабул қилиш жараёнининг ижтимоий-психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология  (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/P377.
Илмий раҳбар: Умаров Бахриддин Менгбоевич, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Лутфуллаева Нигора Халимбаевна, психология  фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошқарув фаолиятида қарор қабул қилиш жараёнининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда унга таъсир этувчи омилларни таҳил қилиш орқали мазкур тизимни такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 бошқарув фаолияти раҳбар ходимларида муаммоли вазиятларда ўзини тутиш, ҳукмронликка интилиш сифатларининг шаклланганлик даражасига кўра, «бошқарув жараёнига рационал муносабат», «қарор натижасини прогнозлаш» ва «ҳушёрлик» каби ижтимоий-психологик хусусиятларга иродавий акт асосида устуворлик бериш орқали конструктив қарор қабул қилиш кўникмасининг ривожланиши далилланган;
раҳбарнинг «диспозицион» интеграл локолизациясининг ижтимоий масъулият, мустақиллик ҳиссининг шахслараро муносабатлардаги толерантликни ривожлантириш  натижасида бошқарув қарорларини қабул қилишнинг идентификацияланиши асосланган;     
раҳбарлардаги шахсий сифатларнинг классификацияланишига кўра,  ижтимоий-ахлоқий, эмоционал етуклик ва ижтимоий интеллект ривожланиши динамикаси асосида бошқарув қарорларини қабул қилиш ва ижросини таъминланлаш жараёнидаги хатти-ҳаракатлар трансформациясини прогнозлаш тамойиллари такомиллаштирилган; 
раҳбар ходимларда мақсадли қарор қабул қилиш кўникмасининг ривожланганлигига кўра, муаммодан қочиш позициясининг муаммоли вазиятларга нисбатан фрустрацион толерантликни рефлексив кучайтириш, экстернал локус назорат ва ҳукмронликка интилиш каби ижтимоий-психологик хусусиятлари шаклланишига тескари пропорционал эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошқарув фаолиятида қарор қабул қилиш жараёнининг ижтимоий-психологик хусусиятларига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
бошқарув фаолияти раҳбар ходимларида муаммоли вазиятларда ўзини тутиш, ҳукмронликка интилиш сифатларининг шаклланганлик даражасига кўра, «бошқарув жараёнига рационал муносабат», «қарор натижасини прогнозлаш» ва «ҳушёрлик» каби ижтимоий-психологик хусусиятларга иродавий акт асосида устуворлик бериш орқали конструктив қарор қабул қилиш кўникмасининг ривожланиши далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-64-а-сонли буйруғи билан  «Бошқарув психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-64-а-сон маълумотномаси). Натижада  олий таълим тизими бошқарувидаги раҳбар ходимларнинг касбий фаолиятида қарор қабул қилиш жараёнининг шаклланишига сабаб бўлувчи омилларни аниқлашга эришилган;
раҳбарнинг «диспозицион» интеграл локолизациясининг ижтимоий масъулият, мустақиллик ҳиссининг шахслараро муносабатлардаги толерантликни ривожлантириш  натижасида бошқарув қарорларини қабул қилишнинг идентификацияланиши асосланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-64-а-сонли буйруғи билан  «Ижтимоий психология»  модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-64-а-сон маълумотномаси). Натижада психодиагностик тадқиқот асосида шакллантирилган методик тестлардан олий ўқув юрти раҳбар ходимлари қарор қабул қилиши жараёнининг методик таъминотини бойитишга хизмат қилган;
раҳбарлардаги шахсий сифатларнинг классификацияланишига кўра,  ижтимоий-ахлоқий, эмоционал етуклик ва ижтимоий интеллект ривожланиши динамикаси асосида бошқарув қарорларини қабул қилиш ва ижросини таъминланлаш жараёнидаги хатти-ҳаракатлар трансформациясини прогнозлаш тамойилларини такомиллаштиришга доир маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-64-а-сонли буйруғи билан  «Касб психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-64-а-сон маълумотномаси). Натижада психология йўналиши тингловчиларининг раҳбар шахси билан ишлаш кўникмасини шакллантириш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилган;
раҳбар ходимларда мақсадли қарор қабул қилиш кўникмасининг ривожланганлигига кўра, муаммодан қочиш позициясининг муаммоли вазиятларга нисбатан фрустрацион толерантликни рефлексив кучайтириш, экстернал локус назорат ва ҳукмронликка интилиш каби ижтимоий-психологик хусусиятлари шаклланишига тескари пропорционал эканлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-64-а-сонли буйруғи билан «Этнопсихология ва дин психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-64-а-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши натижасида олий таълим муассасалари тизимидаги психологлар, ўқитувчилар ҳамда талабаларнинг қарор қабул қилиш жараёнининг шаклланиши бўйича амалга оширилган тадқиқотлар самарадорлигини оширишга эришилган.        

Yangiliklarga obuna bo‘lish