Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамроева Мафтуна Расуловнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тоҳир Малик бадиий асарларидаги антропонимларнинг лингвистик хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Fil1091.
Илмий раҳбар: Aхмедов Атоулло Рахматович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Бегимов Одил Тўхтамишович филология фанлари доктори, доцент. Нишонбой Ҳусанов Абдусатторовичлар филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот:  Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тоҳир Малик бадиий асарлари матнидаги антропонимларни лингвистик жиҳатдан яратишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
антропонимик бирликларнинг бадиий асардаги ўрни аниқланиб, асар матнидаги антропоним муҳим маълумотни ифодалаши, муаллифнинг воқеаларга бўлган муносабатини кўрсатиши ва баъзан ўқувчига асарнинг яширин маъносини етказиб беришда ёрдамчи элемент сифатида хизмат қилиши асосланган;
Тоҳир Маликнинг асарларидаги исм, фамилия, ота исми, қисқартма исм, тахаллус, лақаб кабилар орқали китобхон томонидан қабул қилинган ассоциатив алоқалар мафкуравий ва тематик мазмунни намоён этиши далилланган; 
Тоҳир Маликнинг асарларида антропоним шахс ва жамият муносабатларини кўрсатиб, улардан ўринли фойдаланиш асар тилини жонли халқ тили билан яқинлаштириши, миллийликни кўрсатувчи қурол сифатида хизмат қилиши аниқланган;
Тоҳир Маликнинг асарларида қўлланилган антропоиндикаторлар шахснинг ижтимоий ҳолати, жинси, қариндошлиги, эътиқод ва ишончи ҳамда насл-насабини ифодалаб келиши, улар қаҳрамонга бўлган субъектив муносабат, воқеликка коннотатив маъно, қаҳрамоннинг жинси, насл-насаби, касб-кори, ижтимоий аҳволи каби мақсадларни амалга ошириши бадиий асарлардан олинган парчалар асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тоҳир Маликнинг бадиий асарларида қўлланилган антропонимларни лингвистик тадқиқ қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
антропонимик бирликларнинг бадиий асардаги ўрни аниқланиб, асар матнидаги антропоним муҳим маълумотни ифодалаши, муаллифнинг воқеаларга бўлган муносабатини кўрсатиши ва баъзан ўқувчига асарнинг яширин маъносини етказиб беришда ёрдамчи элемент сифатида хизмат қилиши асосланганига оид хулосалардан Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган I-OT-2019-42 рақамли “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (Инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поэтик луғатини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 31 январдаги 01/4-153-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон поэтик луғатини яратишда  инсон сон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвирлаш имконини берган;
Тоҳир Малик бадиий асарларида қўлланилган киши номларининг миллий-маданий хусусиятлари, уларнинг маънавий меъросимизнинг бир қисми эканлиги ҳақидаги асосли фикрлар ҳамда улардан нутқда ўринли, тўғри фойдаланиш хусусидаги хулосалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Бухоро”, “Асрларнинг асраганлари”, “Саккизинчи мўъжиза” каби кўрсатув сценарийларида ва “Қадриятлар қадим бешиги” радиоэшиттиришида унумли фойдаланилган (Бухоро телерадиокомпаниясининг 2022 йил 14 февралдаги 1/37-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар ҳамда радиоэшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish