Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Элмурод Бозарбой ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Инсон капитали намоён бўлишининг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fal508.
Илмий раҳбар: Қурбонова Лолахон Абдулходимовна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03.30.06.2020.Fal.60.04.
Расмий оппонентлар: Раматов Жуманияз Султанович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Самаров Рустамжон Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда инсон капитали шаклланишининг ижтимоийфалсафий омилларини аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда инсон капиталини шаклланишига жаҳон миқиёсида кечаётган ахборотлашувнинг таъсири тоборо кучайиб бориши таъсир кўрсатаётгани ва бунинг оқибатида инсон капитали сифат ва миқдор жиҳатдан ўзгаришларга юз тутаётгани очиб берилган;
инсон капитали ижтимоий-иқтисодий муносабатларга таъсир қилувчи миллатнинг эволюцион қобилияти сифатида намоён бўлиши ва унинг натижасида инсон капиталининг миқдорий ўзгаришлари динамик хусусиятга эга бўлиши исботланган;
жамиятнинг интеллектуал капитали маънавий-интеллектуал салоҳият орқали даражаланиши ҳамда жамият аъзолари ўртасидаги фарқланишни бартараф этишда ижтимоий-иқтисодий ресурслардан фойдаланиш – яшашнинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш, таълим ва тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириб бориш орқали эришиш истиқболлари аниқланган;
инсон капитали шаклланишига инсон фаолиятнинг моҳияти, шунингдек ижтимоий ва табиий омиллар таъсири кўрсатиши, уларнинг детерминантлиги эса жамиятнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб белгиланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инсон капитали намоён бўлишининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб бериш соҳасида олиб борилган тадқиқотлар натижасида:
Ўзбекистонда инсон капиталини шаклланишига жаҳон миқиёсида кечаётган ахборотлашувнинг таъсири тоборо кучайиб бориши таъсир кўрсатаётгани ва бунинг оқибатида инсон капитали сифат ва миқдор жиҳатдан ўзгаришларга юз тутаётгани очиб берилганига доир таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 25 мартдаги 06-31-648-сон маълумотномаси). Натижада, инсон капитали тушунчасининг таърифи ва мазмун-моҳияти, ижтимоий-фалсафий таҳлили, пайдо бўлиш тарихи ва ривожланиш эволюцияси, Шарқ ва Ғарб оламида инсон капиталининг босиб ўтган ривожланиш босқичлари ҳамда юртимизда инсон капиталининг тараққиёт истиқболлари, инсон капиталининг турлари ва кўринишлари илмийлик, ҳаққонийлик тамойиллари асосида ёритиб берилган;
инсон капитали ижтимоий-иқтисодий муносабатларга таъсир қилувчи миллатнинг эволюцион қобилияти сифатида намоён бўлиши ва унинг натижасида инсон капиталининг миқдорий ўзгаришлари динамик хусусиятга эга бўлиши исботланганига доир хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг “Жамиятда иқтидор ва салоҳиятни ривожланиши, ўз қобилиятлари ва салоҳиятини рўёбга чиқариш  мақсадида илмий муҳитни яратиш”, шунингдек, “Партияларнинг маънавий, ижтимоий соҳаларни ривожлантириш вазифалари”, “Тенг имконият, сифат ва барча учун фаровон турмуш тарзини барпо этиш” ҳамда “Жамиятни интеллектуаллаштириш – рақобатбардош кадрлар кафолатидир” номли бандларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (ЎзЛиДеП Марказий Кенгашининг 2021 йил 23 апрелдаги 01-27/1340-сонли далолатномаси). Натижада, инсон интеллекти ахлоқий, иқтисодий, ахлоқий ва қобилият шунингдек, меҳнат, дам олиш, моддий эҳтиёж каби табиий омиллар эвазига намоён бўлиши юзасидан билим ва кўникмалар орттирилган;
жамиятнинг интеллектуал капитали маънавий-интеллектуал салоҳият орқали даражаланиши ҳамда жамият аъзолари ўртасидаги фарқланишни бартараф этишда ижтимоий-иқтисодий ресурслардан фойдаланиш – яшашнинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш, таълим ва тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириб бориш орқали эришиш истиқболлари аниқланганига доир таклиф ва тавсиялардан олий ўқув юртларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун нашр этилган «Фалсафа»  (Антропология. Элитология ва инсон капитали) ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзР олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-545-сонли буйруғи). Натижада, инсон капиталининг фалсафий фанларга даҳлдарлик даражаси, гносеологик таълимотларнинг моҳиятини ёритишга эришилган;
инсон капитали шаклланишига инсон фаолиятнинг моҳияти, шунингдек ижтимоий ва табиий омиллар таъсири кўрсатиши, уларнинг детерминантлиги эса жамиятнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб белгиланиши аниқланганига доир таклиф ва тавсиялардан Минтақавий тадқиқот маркази томонидан бажарилаётган 44-13/94-сон “Ўзбекистон - тинчлик, барқарорлик, эзгулик ва хотиржамлик диёри” номли лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Минтақавий тадқиқот марказининг 2022 йил 20 январдаги 21-сон далолатномаси). Натижада, камбағалликни камайтириш ва бартараф этиш механизмлари инсон ресурслари ва ижтимоий-иқтисодий имкониятлар эвазига шаклланиб бориши очиб берилган ҳамда бу борада олиб борилётган ишларни сифат жиҳатдан яхшилаш ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш имкониятлари пайдо бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish