Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамбердиев Фарход Тўхтаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўсмир баскетболчиларда иродавий сифатлар шаклланишига таъсир этувчи психологик омиллар», 19.00.06 –Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/P235.
Илмий раҳбар: Жўраев Бахром, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, доцент; Махмудов Аъзам Мухторович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсмир ёшдаги баскетболчиларда иродавий сифатлар шаклланишига таъсир этувчи психологик омилларни аниқлаш ҳамда унинг ўзига хосликларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўсмир баскетболчиларда ижтимоий фрустрациянинг даражавий намоён бўлиши ижтимоий вазиятларда импунитив хатти-ҳаракатларнинг  «муаммога йўналган», «Менни ҳимоялашга йўналган» реакция типлари билан уйғунлашуви ижтимоий масъулият, қатъиятлиликни дифференциал ривожлантирганлигига асосланиб, улардаги иродавий сифатларни шаклланишига кўп векторли таъсир этиши далилланган;
ўсмир баскетболчиларда «енгиб ўтувчи хулқ-атвор»ни ривожланганлигига кўра, жамоавий ҳамкорликдаги фаолиятда «вазиятни енгиб ўтиш», «оқилона ҳаракат», «ижтимоий қўллаб-қувватланиш» хулқ стратегияларини локус назоратнинг таъсирида кучайиши туфайли, иродавий сифатларни шаклланишида дифференциал фарқлар кузатилиши асосланган; 
ўсмирларда иродавий сифатларни шаклланганлиги жамоавий фолиятда спорт тактикасини қўллаш билан боғлиқ оқилона қарорлар қабул қилиш кўникмасини мақсадга интилувчанлик, қатъиятлилик хусусиятларига устуворлик бериш асосида ривожланишига мувофиқ, муваффақиятга интилиш мотивининг намоён бўлишига тўғри пропорционаллиги исботланган;
баскетболчиларнинг мусобақага  психологик тайёргарлик даражасини оширишда иродавий сифатларни шакллантиришнинг муҳимлигига кўра, тактик ва интуитив тафаккур, ички мотив, эмоционал интеллектни «жамоавий ҳамкорлик» қадрияти таъсирида ривожланишига асосланиб,  психокоррекцион фаолиятга муаллифлик «Ўсмир баскетболчи-спортчиларда иродавий сифатларни шакллантириш модели»ни киритиш самарали эканлиги далилланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмир баскетболчиларда иродавий сифатлар шаклланишига таъсир этувчи психологик омиллар мавзусидаги олиб борилган тадқиқот натижалари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўсмир баскетболчиларда ижтимоий фрустрациянинг даражавий намоён бўлиши ижтимоий вазиятларда импунитив хатти-ҳаракатларнинг «муаммога йўналган», «Менни ҳимоялашга йўналган» реакция типлари билан уйғунлашуви ижтимоий масъулият, қатъиятлиликни дифференциал ривожлантирганлигига асосланиб, улардаги иродавий сифатларни шаклланишига кўп векторли таъсир кўрсатишига доир натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-46-а сонли буйруғи асосида «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-46-а сон маълумотномаси). Натижада лабораториянинг илмий-методик таъминотининг бойишини таъминланган;
ўсмир баскетболчиларда«енгиб ўтувчи хулқ-атвор»ни ривожланганлигига кўра, жамоавий ҳамкорликдаги фаолиятда «вазиятни енгиб ўтиш», «оқилона ҳаракат», «ижтимоий қўллаб-қувватланиш» хулқ стратегияларини локус назоратнинг таъсирида кучайиши туфайли, иродавий сифатларни шаклланишида дифференциал фарқлар кўрсаткичларига доир натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-46-а сонли буйруғи асосида «Умумий психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-46-а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмир ёшдаги баскетболчи спортчиларни бўлажак касбий фаолиятга тайёрлигини аниқлашнинг психодиагностик воситаларини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
ўсмирларда иродавий сифатларни шаклланганлиги жамоавий фолиятда спорт тактикасини қўллаш билан боғлиқ оқилона қарорлар қабул қилиш кўникмасини мақсадга интилувчанлик, қатъиятлилик хусусиятларига устуворлик бериш асосида ривожланишига мувофиқ, муваффақиятга интилиш мотивининг намоён бўлишига тўғри пропорционаллигига доир натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-46-а сонли буйруғи асосида «Оила психологияси» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-46-а-сон маълумотномаси). Ушбу тaклифнинг қўлланилиши натижасида ўсмирлик даврида иродавий сифатларга хос хусусиятлар билан боғлиқ илмий-методик таъминотнинг бойитилишига эришилган;
баскетболчиларнинг мусобақага  психологик тайёргарлик даражасини оширишда иродавий сифатларни шакллантиришнинг муҳимлигига кўра, тактик ва интуитив тафаккур, ички мотив, эмоционал интеллектни «жамоавий ҳамкорлик» қадрияти таъсирида ривожланишига асосланиб,  психокоррекцион фаолиятга муаллифлик «Ўсмир баскетболчи-спортчиларда иродавий сифатларни шакллантириш модели»ни ҳамда психологик-профилактик чора-тадбирларни ўз ичига қамраб олган амалий тавсияларга доир натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-46-а сонли буйруғи асосида «Консультатив психология ва психокоррекция» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-46-а-сон маълумотномаси). Мaзкур тaклифнинг жорий этилиши спорт мактабларида фаолият юритадиган мутахассисларни психологик хизмат фаолиятига доир билим, малака, кўникма ва компетенцияларининг ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish