Sayt test rejimida ishlamoqda

Сирожиддинова Фируза Хосилбековна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Меҳнат фаолияти самарадорлигини таъминловчи ижтимоий-психологик омиллар” (меҳнат самарадорликни ошириш мисолида», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/ Р162. 
Илмий раҳбар: Абдураҳмонова Зуҳра Эркиновна, психология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02. 
Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор; Акрамов Мирмухсин Рустамович, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хусусий корхоналарда меҳнат фаолияти самарадорлигини таъминловчи ижтимоий-психологик омилларни аниқлаш ва амалиётга жорий қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий раҳбар имиджи унинг қўл остидаги ходимлари касбий хулқ-атворининг «стабилизатори» сифатида белгиланиши раҳбарнинг психологик портретида бошқарув услубига хос бўлган психологик-ҳамкорлик типлари (профессионал, дилетант, оптимист, консерватор, дипломат, карьерист)ни диференциaциясига кўра, раҳбар ва ходим муносабатлари динамикасини «нормаллаштирувчи» ижтимоий-психологик механизм вазифасиини бажариши далилланган;
хусусий турдаги ташкилотларда бошқарув услубларининг самарадорлигига шахс гендер хусусиятларининг таъсирига кўра, эркак раҳбарларда «лидерлик», «қатъиятлилик», «демократиклик», «ижодкорлик», «каръеристилик» услублари иш жараёнида юқори даражада самарага олиб келса, аёл раҳбарлардаги самарадорлик улардаги «нотиқлик», «дипломатлик», «қатъиятлилик», «оптимистлик» ва «мустақиллик» каби сифатларнинг доминант эканлигига асосланиб, бошқарув жараёнида қарор қабул қилишнинг муваффақиятини таъминловчи ижтимоий омил эканлиги исботланган;
«ижобий муҳит», «ўзаро бир-бирини қўллаб-қувватлаш», «мотивaция»,  «дўстона муносабатлар», ишчи-ходимларнинг индивидуал-психологик жиҳатларини намоён бўлиши шахсий хусусиятлари (экстроверт-интроверт, ҳиссий баркарорлик, самимийлик)ни гендер фарқларига кўра, меҳнат самарадорлигига таъсир этувчи ташқи ижтимоий–психологик ва гуруҳий жипсликни ривожлантириш омилларидан бири эканлиги далилланган;
давлат тасарруфидаги корхоналаридан фарқли равишда хусусий ташкилотлари фаолиятида «самарадорлик» тушунчасини ифодаланиши ижтимоий фаоллик, иш унумдорлиги, «умумий мақсад», «ишдан ташқари ўзаро ҳамкорлик», «биргаликда дам олиш», «ўзаро ҳурмат» каби омилларни «гуруҳий жипслик»ка таъсир қилиш даражасининг кучайиши ишчи-ходимнинг «барқарор руҳий-психологик ҳолати» (ўз фаолиятидан қониқиш даражаси, фаровонлик кўрсаткичи, профессионал касбий-фаолият муҳити) таъминлаганлиги сабабли, ижтимоий-психологик омиллар меҳнат унумдорлигининг асоси эканлиги исботланган.
  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Меҳнат фаолияти самарадорлигини таъминловчи ижтимоий-психологик омилларни ўрганиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
замонавий раҳбар имиджи унинг қўл остидаги ходимлари касбий хулқ-атворининг «стабилизатори» сифатида белгиланиши раҳбарнинг психологик портретида бошқарув услубига хос бўлган психологик-ҳамкорлик типлари (профессионал, дилетант, оптимист, консерватор, дипломат, карьерист)ни диференциaциясига кўра, раҳбар ва ходим муносабатлари динамикасини «нормаллаштирувчи» ижтимоий-психологик механизм вазифасиини бажариши бўйича далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 18 агустдаги  П-М-8-сон буйруғига биноан “Касб психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 18 агустдаги П-М-8-сон маълумотномаси). Натижада меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш имкони кенгайтирилган;
хусусий турдаги ташкилотларда бошқарув услубларининг самарадорлигига шахс гендер хусусиятларининг таъсирига кўра, эркак раҳбарларда «лидерлик», «қатъиятлилик», «демократиклик», «ижодкорлик», «каръеристилик» услублари иш жараёнида юқори даражада самарага олиб келса, аёл раҳбарлардаги самарадорлик улардаги «нотиқлик», «дипломатлик», «қатъиятлилик», «оптимистлик» ва «мустақиллик» каби сифатларнинг доминант эканлигига асосланиб, бошқарув жараёнида қарор қабул қилишнинг муваффақиятини таъминловчи ижтимоий омил эканлигини исботланшга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 18 агустдаги П-М-8-сон буйруғига биноан “Ижтимоий психология” модулига киритилган  (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 18 августдаги П-М-8-сон маълумотномаси). Натижада хусусий турдаги ташкилотларда меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш даражаси сифат жиҳатдан такомиллаштирилган ва ўқув жараёнларини самарадорлигини оширишга шароит яратилган; 
«ижобий муҳит», «ўзаро бир-бирини қўллаб-қувватлаш», «мотивaция»,  «дўстона муносабатлар», ишчи-ходимларнинг индивидуал-психологик жиҳатларини намоён бўлиши шахсий хусусиятлари (экстроверт-интроверт, ҳиссий баркарорлик, самимийлик)ни гендер фарқларига кўра, меҳнат самарадорлигига таъсир этувчи ташқи ижтимоий–психологик ва гуруҳий жипсликни ривожлантириш омилларидан бири эканлиги далилланган  меҳнат самарадорлигига таъсир этувчи ташқи ижтимоий–психологик  ва гуруҳий жипсликни ривожлантириш омилларидан экстровертлар ижтимоий-психологик тасаввурларни, интровертлар нарса ва буюмларни афзал кўришига доир амалий тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 18 агустдаги П-М-8-сон буйруғига биноан “Бошқарув ва маркетинг психологияси” модулига татбиқ этилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 18 августдаги П-М-8-сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси амалиётчи психологлар меҳнат самарадорлигига таъсир этувчи ташқи ижтимоий–психологик ва гуруҳий жипсликни ривожлантириш омилларини аниқлаш имкони оиширлган;
давлат тасарруфидаги корхоналаридан фарқли равишда хусусий ташкилотлари фаолиятида «самарадорлик» тушунчасини ифодаланиши ижтимоий фаоллик, иш унумдорлиги, «умумий мақсад», «ишдан ташқари ўзаро ҳамкорлик», «биргаликда дам олиш», «ўзаро ҳурмат» каби омилларни «гуруҳий жипслик»ка таъсир қилиш даражасининг кучайиши ишчи-ходимнинг «барқарор руҳий-психологик ҳолати» (ўз фаолиятидан қониқиш даражаси, фаровонлик кўрсаткичи, профессионал касбий-фаолият муҳити) таъминлаганлиги сабабли, ижтимоий-психологик омиллар меҳнат унумдорлигининг асоси эканлиги бўйича ишлаб чиқилган муаллифлик тавсиф, шунингдек, амалий психологик тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 18 агустдаги П-М-8-сон буйруғига биноан “Шахслараро муносабатлар психологияси” модулига  киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 18 августдаги П-М-8-сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси амалий психологлар хусусий турдаги ташкилотларда меҳнат фаолиятини ташкил қилиш бўйича назарий-касбий тайёрлиги сифатини ошириш имкониятлари кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish