Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабова Нодирабегим Комиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped3020. 
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор, Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тадқиқотчилик кўникмалари макро ва микро муҳит шароитларнинг тадқиқот фаолияти учун зарур бўлган шахсий хусусиятларини индувидуаллик асосида объектив баҳолашнинг интегративлигини когнитив характерга эга бўлган мақсадли таъминлаш орқали  такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тадқиқотчилик кўникмалари тадқиқот ишларида иштирок этишни рағбатлантирувчи объектив ва субъектив омилларини аниқлаш ҳамда қулай таълим муҳитини яратиш жараёнини устувор мақсадларга мос  жадаллаштириш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тадқиқот фаолиятига тайёрлигини диагностика қилиш кўрсаткичлари уларнинг илмий-тадқиқот ишларига муносабатини фаоллаштириш ҳамда тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик шартларини изчил равишда аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ихтирочилик фаолияти дидактик мазмунга таъсир қиладиган педагогик мақсадларни белгилаш, ўз фаолиятини режалаштириш ва назорат қилиш, ижтимоий ҳаракатчанлик қобилиятларини рефлексив баҳолаш ҳамда ташкилий-дидактик компонентларининг баркамол шахсни тарбиялашдаги миллий қадриятларга асосланган мобиллигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида: 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тадқиқотчилик кўникмалари макро ва микро муҳит шароитларнинг тадқиқот фаолияти учун зарур бўлган шахсий хусусиятларини индувидуаллик асосида объектив баҳолашнинг интегративлигини когнитив характерга эга бўлган мақсадли таъминлаш орқали  такомиллаштириш бўйича маълумотлар “Математика ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғи асосида нашрга тавсия этилган 166-097 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш ижтимоий омилларининг педагогик жиҳатларини таҳлил этишга эришилган.
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тадқиқотчилик кўникмалари тадқиқот ишларида иштирок этишни рағбатлантирувчи объектив ва субъектив омилларини аниқлаш ҳамда қулай таълим муҳитини яратиш жараёнини жадаллаштириш такомиллаштиришга оид маълумотлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2022 йил 30 мартдаги 02-07-859/04-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришни рағбатлантиришнинг ташкилий-педагогик шартлари аниқланган.
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тадқиқот фаолиятига тайёрлигини диагностика қилиш кўрсаткичлари уларнинг илмий-тадқиқот ишларига муносабатини тавсифлаш ҳамда тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик шартларини аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Математика ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғи асосида нашрга тавсия этилган 166-097 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш моделининг мазмунини аниқлаш имкони яратилган.
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ихтирочилик фаолияти дидактик мазмунга таъсир қиладиган педагогик мақсадларни белгилаш, ўз фаолиятини режалаштириш ва назорат қилиш, ижтимоий ҳаракатчанлик қобилиятларини рефлексив баҳолаш ҳамда ташкилий-дидактик компонентларининг баркамол шахсни тарбиялашдаги миллий қадриятларга асосланган мобиллигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2022 йил 30 мартдаги 02-07-859/04-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари тадқиқотчилик кўникмаларининг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish