Sayt test rejimida ishlamoqda

Дармонов Алиёрбек Абдухалиловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ёшларида таҳдидбардошлик туйғусини шакллантириш тамойиллари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Fal360.
Илмий раҳбар: Алиев Бекдавлат Алиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.06.2020.Fal.60.04.
Расмий оппонентлар: Қурбонова Лолахон Абдулходимовна, фалсафа фанлари доктори, доцент; Тилавов Ўктам Ғуломжонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшларда таҳдидбардошлик туйғусини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий омилларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборотлашув шароитида таҳдидбардошликнинг янги қирраси бўлган локал қарама қаршиликлар фонидаги миллий идентификациянинг намоён бўлишининг очиб берилиши натижасида ёшлар фаолиятига тўсиқ бўладиган замонавий деструктив омилларни баратараф этиш йўллари аниқланган;
ёшларда таҳдидбардошлик туйғуларини шакллантиришда вужудга келаётган таҳдидларнинг келиб чиқиш манбаси ва таъсир доирасини эътиборга олиш орқали уларинг потенциал аудиториясида таҳдидбардошлик туйғуларини шакллантириш имкониятлари очиб берилган; 
таҳдид ва таҳдидбардошлик ўртасидаги диалектик алоқанинг мавжудлиги, ушбу ижтимоий ҳодисалар ўртасидаги мувозанатни таъминлашда ёшлар соғлом илмий дунёқарашни шакллантириш зарурлиги исботланган; 
Ўзбекистоннинг ҳозирги тараққиёт босқичида вужудга келаётган таҳдидлар – экологик муаммолар, геосиёсий таранглик, диний ва миллий қарама қаршиликлар шароитида ёшларда таҳдидбардошликни шакллантиришда ижтимоий-сиёсий институтларнинг ўрни очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшлар таҳдид-бардошлилигини шакллантиришнинг ғоявий омилларини мустаҳкамлаш бўйича ишлаб чиқилган амалий таклифлар асосида:
ахборотлашув шароитида таҳдидбардошликнинг янги қирраси бўлган локал қарама қаршиликлар фонидаги миллий идентификациянинг намоён бўлишининг очиб берилиши натижасида ёшлар фаолиятига тўсиқ бўладиган замонавий деструктив омилларни баратараф этиш йўллари аниқланганига доир хулоса ва таклифлардан “Аҳоли билан мулоқот: муаммо, ечим ва самара”, “Глобаллашув ва ёшларда миллий ўзликни англаш”, Ёшлар ижтимоий фаоллиги жараёнлари ва маънавий қадриятлар”, “Демократик қадриятлар ва ёшлар ижтимоий фаоллиги”, “Ўзбекистонда демократик жараёнлар ва фуқаролар ҳуқуқий маданияти”, “Ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш”, “Ўзбекистонда ижтимоий адолат тамойиллари” мавзуларида ўтказилган маънавий-тарғибот тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2021 йил 2 августдаги 3-321-сон далолатномаси). Натижада, тадбирлар мазмунан бойитилган, ёшлар онгида эзгу ғояларга садоқат, бағрикенглик каби маънавий фазилатлар ҳамда таҳдидбардошлик туйғуларининг ошишига хизмат қилган; 
ёшларда таҳдидбардошлик туйғуларини шакллантиришда вужудга келаётган таҳдидларнинг келиб чиқиш манбаси ва таъсир доирасини эътиборга олиш орқали уларинг потенциал аудиториясида таҳдидбардошлик туйғуларини шакллантириш имкониятлари очиб берилганига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ёшлар маданияти ва спорт масалалари ҳамда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмиталарининг фаолиятида фойдаланилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2021 йил биринчи ярмига мўлжалланган иш режасида белгиланган “Ёшлар ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари: ахборот истеъмоли маданиятини юксалтириш масалалари” мавзусида шунингдек, “Ўзбекистон ёшлари: таҳдидлар ва истиқбол” мавзусидаги тадбирларни ташкил этишда фойдаланилган (Мудофаа ва хавфсизлик масалалари Қўмитасининг 2021 йил 28 сентябрдаги 7-сон далолатномаси). Натижада, мамлакатимиз ёшларининг маънавий баркамол, етук ва таҳдидбардош авлод бўлиб камолга етишларида кўмак берган;
Ўзбекистоннинг ҳозирги тараққиёт босқичида вужудга келаётган таҳдидлар – экологик муаммолар, геосиёсий таранглик, диний ва миллий қарама қаршиликлар шароитида ёшларда таҳдидбардошликни шакллантиришда ижтимоий-сиёсий институтларнинг ўрни очиб берилганига доир илмий-фалсафий таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат маркази мажлисининг 2021 йил январдаги Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг IV йўналишига оид “Ёшларда соғлом дунёқараш, жумладан, китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ахборот таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш чора-тадбирлари” 39-банди, Ички ва ташқи таҳдидларга қарши курашиш, ғоявий-мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга қаратилган салоҳиятли, профессионал касбий тайёргарликларга эга бўлган политтехнолог кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратиш мавзусида ўтказилган тарғибот ишларини амалга оширишда ҳамда ёшларда мафкуравий тарғиботни кучайтиришда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 6 августдаги 02/08-911-сон далолатномаси). Натижада, соҳада тайёрланадиган профессионал кадрларда замонавий ахборот технологиялари воситасида кириб келаётган зарарли, ёт ғояларнинг моҳиятини тушуниб етадиган, ватанпарвар, инсонпарвар, адолатли, бағрикенглик туйғулари шаклланган ҳар қандай таҳдидларга қарши тура оладиган ёшлар бўлиб етишишида хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish