Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмадалиев Бердиали Сайдалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Дисcертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагогик кластер ёндашуви асосида тарбиявий ишларни такомиллаштириш механизмлари” (Педагогик олий таълим мисолида), 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3321.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети. 
Илмий раҳбар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шахзода  Абдуллаевна педагогика фанлари доктори, профессор; Мухаммад Қуронов, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогик олий таълим муассасаларида кластер ёндашуви асосида тарбиявий ишлар механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
тарбиявий ишларни такомиллаштиришда кластер ёндашувининг  ижтимоий-педагогик имкониятлари “Узлуксиз маънавий тарбия” концепциясида кўзда тутилган тарбиявий таъсир шакллари ва воситаларини олий таълимда қўлланилишини миллий контекст ва менталлитет нуқтаи назаридан аниқлаштирилган;
талаба ёшларда маънавий иммунитетни ривожлантиришга йўналтирилган маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини оширишнинг кластерли  мониторинг мезонлари оилавий тарбия ва  жамоатчилик таъсири уйғунлигини таъминлаш асосида  такомиллаштирилган;
педагогика олий таълим муассасаларида тарбиявий ишларни ташкиллаштиришнинг техноген цивилизация омиллари кластер субъектларининг синергетик фаолиятига асосланган бағрикенглик, қадриятлилик тамойилларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
педагогик кластер ёндашуви асосида олий таълим муассасаларида тарбиявий ишларни такомиллаштириш модели тарбиявий фаолиятни касбий ўсиш муҳитига интеграциялаш ҳамда социумнинг салбий таъсирини коррекциялашга доир қисқа ва ўрта муддатли окус-тренингларни тактик жиҳатдан лойиҳалаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида педагогик кластер ёндашуви асосида тарбиявий ишларни такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
кластер ёндашувининг “Узлуксиз маънавий тарбия” концепциясида кўзда тутилган тарбиявий таъсир шакллари ва воситаларини олий таълимда қўллаш бўйича тавсиялар “Тарбиявий ишлар методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2022 йил 19 июл 233-сонли буйруғи). Натижада, маънавий  тарбия шакллари муаммоли, аналитик, амалий вазиятларни адаптивлаштиришга хизмат қилган;
талаба ёшларда мафкуравий иммунитетни ривожлантиришга йўналтирилган маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини оширишнинг кластерли  мониторинг мезонлари оилавий тарбия ва  жамоатчилик таъсири уйғунлигини такомиллаштиришга оид тавсияларидан “Олий таълим муассасаларидаги фанларни ўқитишнинг методик системасини ишлаб чиқиш ва шу асосида инновацион электрон ўқув-услубий мажмуасин яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда кенг фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 4 декабрдаги 02-07-3941/04-сон далолатномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида тарбиявий ишларни педагогик кластер ёндашуви асосида ташкил этиш самарадорлигига эришилди;
педагогика олий таълим муассасаларида тарбиявий ишларни ташкиллаштиришнинг техноген цивилизация омиллари кластер субъектларининг синергетик фаолиятига асосланган бағрикенглик, қадриятлилик тамойилларни тадбиқ этишга оид тавсияларидан “Тарбиявий ишлар методикаси” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2022 йил 19 июл 233-сонли буйруғи). Натижада, талабаларда миллий ва маънавий қадриятлар   шаклланишига эришилган;
олий таълим муассасаларида педагогик кластер ёндашуви асосида тарбиявий ишларни такомиллаштириш модели тарбиявий фаолиятни интеграциялаш, социумнинг салбий таъсирини коррекциялашга доир қисқа ва ўрта муддатли окус-тренингларни жорий этишга оид тавсиялари “Узлуксиз таълим янги авлод ўқув адабиётлари ва унинг электрон дарслиги яратишнинг методикаси” мавзусидаги амалий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2020 йил 12 декабрдаги 02-07-3941/04-сон далолатномаси). Натижада, талабаларда маънавий иммунитет ва ахлоқий даражани ошириш динамикасини ривожлантиришга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish