Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Нилуфар Садикжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда диққатни ривожлантиришнинг психологик хусусиятлари», 19.00.06–Ёш ва педагогик психология. Риваожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/P123.
Илмий раҳбар: Нишанова Замира Таскараевна, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Камилова Нодира Ғайратовна, психология фанлари доктори, доцент; Тўйчиева Саодат Мелиқўзиевна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда диққатнинг ривожланишига педагогик-психологик таъсир кўрсатиш имкониятларини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда диққат хусусиятларининг нерв тизимидаги физиологик етилиш тамойилига мувофиқ нотекис ривожланиш қонуниятига бўйсуниши натижасида қиз болаларнинг ахборотларга эмоционал таъсирчанлиги асосида ички когнитив фаолликни иродавий хусусиятлар билан синтезлашуви, ўғил болаларда эса мотор фаолликнинг когнитив фаолликка адаптив-интеграцияси туфайли, диққат тақсимланиши ва кўчувчанлигида жинс фарқлари кузатилиши далилланган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда диққат тақсимланиш хусусиятининг ривожланганлик даражасига мувофиқ, маълумотларнинг «янглик эффекти»га нисбатан иродавий актнинг визуал-образларни идрок қилиш хусусиятини устуворлигига асосан кучайиши сабабли, ички ва ташқи ўқув мотивациясининг намоён бўлишида дифференциал фарқлар кузатилиши даллилланган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда диққат барқарорлиги, тақсимланиши, кўчувчанлиги каби хусусиятларининг ривожланиши мулоқотчанлик, серҳаракатлилик, киришимлилик, эмоционал барқарорлик шахс сифатлари асосида, боланинг сангвиник ва  холерик темпераментал сифатларига тўғри ҳамда меланхолик ва флегматик темперамент типларига тескари пропорционал эканлиги асосланган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ихтиёрий диққатни ривожлантириш учун иродавий сифатларни диққат барқарорлиги билан уйғун ҳолда шакллантиришда нейродинамик ёндашувга асосланган «Такрорла ва кўникмага эга бўл!» муаллифлик тренинг дастурини киритиш самарали эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда диққатни ривожлантиришнинг психологик хусусиятларини ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
 кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда диққат хусусиятларининг нерв тизимидаги физиологик етилиш тамойилига мувофиқ нотекис ривожланиш қонуниятига бўйсуниши натижасида қиз болаларнинг ахборотларга эмоционал таъсирчанлиги асосида ички когнитив фаолликни иродавий хусусиятлар билан синтезлашуви, ўғил болаларда эса мотор фаолликнинг когнитив фаолликка адаптив-интеграцияси туфайли, диққат тақсимланиши ва кўчувчанлигида жинс фарқлари кузатилиши ҳақидаги таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 14 апрелдаги 4-сонли буйруғига асосан «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 15 мартдаги П-М-4-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак педагог-психологлар, амалиётчи психолог мутахассисларнинг касбий тайёргарлик даражасини ошириш соҳасида сифат жиҳатдан ўсишга эришилган;
 кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда диққат тақсимланиш хусусиятининг ривожланганлик даражасига мувофиқ, маълумотларнинг «янглик эффекти»га нисбатан иродавий актнинг визуал-образларни идрок қилиш хусусиятини устуворлигига асосан кучайиши сабабли, ички ва ташқи ўқув мотивациясининг намоён бўлишида дифференциал фарқлар кузатилиши ҳақидаги илмий натижалари Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил  14 апрелдаги 4-сонли буйруғига асосан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 15 мартдаги П-М-4-сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси педагог-психолог ва амалиётчи психологларга дифференциал психологияни ўқитишда услубий таъминот такомиллаштирилган ҳамда назария ва амалиёт узвийлиги кучайтирилган; 
 кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда диққат барқарорлиги, тақсимланиши, кўчувчанлиги каби хусусиятларининг ривожланиши мулоқотчанлик, серҳаракатлилик, киришимлилик, эмоционал барқарорлик шахс сифатлари асосида, боланинг сангвиник ва  холерик  темпераментал сифатларига тўғри ҳамда меланхолик ва флегматик темперамент типларига тескари пропорционал эканлигига оид илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 14 апрелдаги 4-сонли буйруғига асосан «Умумий психодиагностика» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 15 мартдаги П-М-4-сон маълумотномаси). Натижада кичик мактаб ёшидаги ўқувчининг диққатини ижтимоий-психологик жиҳатдан ўрганиш, объектив тавсифлаш имкониятлари оширилган;
 кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ихтиёрий диққатни ривожлантириш учун иродавий сифатларни диққат барқарорлиги билан уйғун ҳолда шакллантиришда нейродинамик ёндашувга асосланган «Такрорла ва кўникмага эга бўл!» муаллифлик тренинг дастурини киритиш самарали эканлиги исботланган илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 14 апрелдаги 4-сонли буйруғига асосан «Консультатив психология ва психокоррекция» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 15 мартдаги П-М-4-сон маълумотномаси). Натижада психолог кадрларнинг ўқувчиларга психологик хизмат кўрсатиш, уларда билиш жараёнларининг асоси ҳисобланмиш диққатни шакллантириш учун зарур илмий-амалий ҳамда услубий тайёргарлиги такомиллаштиришга имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish