Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипова Ойгул Турсуновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Абдуҳолиқ Ғиждувоний маънавий меросининг фалсафий таҳлили», 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Fal118.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети ҳузуридаги PhD.03/27.02.2020.F.72.08 рақамли бир марталик илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатчи: Наврўзова Гулчеҳра Немаътовна, фалсафа фанлари доктори, профессори.
Расмий оппонентлар: Махмудова Гули Тилабовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Каримов Сойимназар Каримович, фалсафа фанлари доктори, профессор;  Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Абдулхолиқ Ғиждувоний маънавий меросининг фалсафа тарихидаги аҳамиятини очиб бериш ҳамда ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашдаги ўрнини асослаб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Янги Ўзбекистонда маънавий маконни шакллантиришда Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳаёти ва маънавий мероси асосида инсоннинг нурий ва норий хусусиятлари, руҳий қувватга эришиш, қаҳру ғазабни жиловлашнинг тасаввуфий қирралари очиб берилган ҳамда Юсуф Ҳамадонийнинг “Рутбат ул-ҳаёт” (Ҳаёт мезони), “Одоби тариқат” (Тариқат одоби) ва “Коинот ва инсон ҳақида” асарларининг мутафаккир дунёқарашидаги гносеологик (оламни билиш), онтологик (Ҳаққа интилиш), методологик (илоҳиётга яқинлашиш) ўрни асосланган;   
шахс ва жамият трансформациялашуви жараёнларида Етти Пир таълимотидаги жаҳолатга қарши маърифат концепциясининг жамиятга хизмат қилиш, халқнинг оғирини енгил қилиш, зарар келтирмаслик, барчага яхшилик қилиш, “ёмон”ларга ҳам яхши муносабатда бўлиш, энг қаттол кишиларга ҳам ёмонликни раво кўрмаслик, жавонмард бўлиш йўли билан маънавий-ахлоқий ҳаётни юксалтириш, юксак маънавиятли ёшларни тарбиялаш, уларнинг маънавий иммунитетини мустаҳкамлаш каби тамойиллари фалсафий асосланган;
Абдулхолиқ Ғиждувоний рубоийларидаги “ҳалол луқма”, “яхши уруғ сепиш”, “ҳар ким ўз экканини ўриши” ғоялари ва тасаввуфий мақомларининг ватанпарварлик, инсонпарварлик, тинчликсеварлик, қалб поклиги, руҳий комиллик, ўзликни англаш, фаол бўлиш, жамият аҳлининг ўзаро тотувлик, уйғунлик, муроса-ю мадорада яшаш ва барқарор турмуш тарзини таъминлашдаги ўрни ҳамда Хожагон таълимоти моҳиятини очишда дунёнинг ўткинчи эканлигини унутмаслик, ёмонлик қилмаслик, нафсни тийиб ўзини пок, соф этиб, ҳақиқий руҳий томонга яқинлашишнингфалсафий аҳамияти очиб берилган; 
мутасаввифнинг “Мақомоти Юсуф Ҳамадоний”, “Васиятнома”, “Мақсад ас-соликин”, “Аз гуфтор Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний” асарларидаги “Олами акбар” (Катта олам), “Олами асғар” (Кичик олам) тушунчаларининг борлиқни англаш, жисмоний, ақлий нафсоний, руҳий қувватларни бошқара олиш, ўз-ўзини англашдаги фалсафий аҳамияти аниқланган ва гносеологик таълимотлардаги дискурсив ва интуитив билиш диалектикаси Ғарб файласуфларининг қарашлари билан қиёсий далилланган;
мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини мустаҳкамлашда Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳикматли сўзларидаги Қуръони карим мутолааси билан машғул бўлиш каби диний, инсон руҳий жиҳатдан боқий яшашда маънавий жиҳатдан юксалиш, тараққий этиш каби дунёвий илмларни уйғунликда тадқиқ этиш услубларининг ёшларда маънавий, ғоявий иммунитетни шакллантиришда илоҳий ахлоқ соҳибига айланиш, ҳидоят йўлига бошлаш каби тамойиллари такомиллаштирилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абдулхолиқ Ғиждувоний маънавий меросининг фалсафа тарихидаги аҳамиятини очиб бериш ҳамда ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашдаги ўрнини асослаб бериш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Янги Ўзбекистонда маънавий маконни шакллантиришда Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳаёти ва маънавий мероси асосида инсоннинг нурий ва норий хусусиятлари, руҳий қувватга эришиш, қаҳру ғазабни жиловлашнинг тасаввуфий қирралари очиб берилган ҳамда Юсуф Ҳамадонийнинг “Рутбат ул-ҳаёт” (Ҳаёт мезони), “Одоби тариқат” (Тариқат одоби) ва “Коинот ва инсон ҳақида” асарларининг мутафаккир дунёқарашидаги гносеологик (оламни билиш), онтологик (Ҳаққа интилиш), методологик (илоҳиётга яқинлашиш) ўрни асосланганлигига доир хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф-1-95-сон “Фанлараро ёндашувнинг мураккаб тизимларни тадқиқ этишдаги имконият ва истиқболлари” (2017-2020 йй) фундаментал лойиха доирасида тайёрланган “Фанлараро ёндашувнинг мураккаб тизимларни тадқиқ этишдаги имконият ва истиқболлари” монографиясининг “Ўрта Осиё мутафаккирларининг фанлараро ёндашувга оид ғоялари” бобини тайёрлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 26 майдаги 04/11-2972-сон маълумотномаси). Натижада, нашр этилган монографиянинг Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний асарларидаги микро ва макро олам тушунчаларининг фалсафий аҳамияти ва гносеологик таълимотлардаги дискурсив ва интуитив билиш диалектикасига оид қарашлари бўлимини мазмунан бойитишга хизмат қилган;
шахс ва жамият трансформациялашуви жараёнларида Етти Пир таълимотидаги жаҳолатга қарши маърифат концепциясининг жамиятга хизмат қилиш, халқнинг оғирини енгил қилиш, зарар келтирмаслик, барчага яхшилик қилиш, “ёмон”ларга ҳам яхши муносабатда бўлиш, энг қаттол кишиларга ҳам ёмонликни раво кўрмаслик, жавонмард бўлиш йўли билан маънавий-ахлоқий ҳаётни юксалтириш, юксак маънавиятли ёшларни тарбиялаш, уларнинг маънавий иммунитетини мустаҳкамлаш каби тамойилларига оид назарий хулосалар ва амалий тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг йиллик дастурлари, йўл хариталарини тузишда, 2021-2022 йилларда ўтказилган тарғибот фаолияти, “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури IV йўналишига оид ёшлар маънавиятини юксалтириш ва “Беш муҳим ташаббус” доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар 18-банди ёшларда юксак маънавий фазилатлар, катталарга ҳурмат, ёшларга ғамхўрлик, эзгулик ва инсонийлик, меҳрибонлик ва бағрикенглик, ватан ва халқига садоқат туйғуларини шакллантириш максадида “Аждодларга муносиб ворис бўлайлик” тарғибот дастури сценайрийларини тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 2 августдаги 215-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли ўртасида маънавий-маърифий ишларни янги босқичга кўтариш, улкан бунёдкорлик ва яратувчанлик ҳаракати, мақсадли ислоҳотларни кенг халқ оммасига етказиш, жамиятда фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш, бунда зиёлилар. илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт намояндалари салоҳиятидан унумли фойдаланган ҳолда тизимли тарғиботни амалга оширишга хизмат қилган;
Абдулхолиқ Ғиждувоний рубоийларидаги “ҳалол луқма”, “яхши уруғ сепиш”, “ҳар ким ўз экканини ўриши” ғоялари ва тасаввуфий мақомларининг ватанпарварлик, инсонпарварлик, тинчликсеварлик, қалб поклиги, руҳий комиллик, ўзликни англаш, фаол бўлиш, жамият аҳлининг ўзаро тотувлик, уйғунлик, муроса-ю мадорада яшаш ва барқарор турмуш тарзини таъминлашдаги ўрни ҳамда Хожагон таълимоти моҳиятини очишда дунёнинг ўткинчи эканлигини унутмаслик, ёмонлик қилмаслик, нафсни тийиб ўзини пок, соф этиб, ҳақиқий руҳий томонга яқинлашишнингфалсафий аҳамиятига оид илмий янгилик, назарий хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий-маданий жамоатчиликни кенг хабардор этиш ҳамда каталоглар , альбомлар, илмий-амалий материаллар базасини такомиллаштиришда, юртимиз ҳудудида VIII-XVI асрларда яшаган 650 нафар Шарқ аллома ва мутафаккирлари ҳақидаги тарихий маълумотларни ўз ичига олган “Ўрта аср Шарқ алломалари” энциклопедиясини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йил 5 июлдаги 02/333-сон маълумотномаси). Натижада, Абдулхолиқ Ғиждувоний томонидан илгари сурилган оилада фарзанд тарбияси, унинг дунёқарашининг шакллантиришда аждодларимиз мероси, ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясидаги ижобий таъсирини ривожлантириш ва рационал тафаккурини юксалтириш мумкинлиги ғоялари нашр этилган энциклопедиянинг мавзуларини илмий манбалар билан бойитишга хизмат қилган; 
мутасаввифнинг “Мақомоти Юсуф Ҳамадоний”, “Васиятнома”, “Мақсад ас-соликин”, “Аз гуфтор Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний” асарларидаги “Олами акбар” (Катта олам), “Олами асғар” (Кичик олам) тушунчаларининг борлиқни англаш, жисмоний, ақлий нафсоний, руҳий қувватларни бошқара олиш, ўз-ўзини англашдаги фалсафий аҳамияти аниқланган ва гносеологик таълимотлардаги дискурсив ва интуитив билиш диалектикаси Ғарб файласуфларининг қарашлари билан қиёсий далилланганлиги оид илмий хулоса ва натижалардан Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказининг 2020-2021 йиллар мутафаккирлар ҳаётига оид тарғибот фаолияти, “Жаҳон илм-фани тараққиёти ва цивилизациясига ҳисса қўшган аждодлар илмий меросини тадқиқ қилиш ҳамда янги юксалиш давридаги ютуқларни тарғиб қилиш бўйича йўл Харитаси” II. Маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари банди вазифаларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази 2022 йил 7 июндаги 445-сон маълумотномаси.) Натижада, ўсиб келаётган ёш авлодни муносиб улғайишида, ёшларни юксак маънавнятли комил инсонлар қилиб тарбиялашда, жамиятда адолат муаммоларини холисона ёритишда илмий манба бўлиб хизмат қилган;
мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини мустаҳкамлашда Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳикматли сўзларидаги Қуръони карим мутолааси билан машғул бўлиш каби диний, инсон руҳий жиҳатдан боқий яшашда маънавий жиҳатдан юксалиш, тараққий этиш каби дунёвий илмларни уйғунликда тадқиқ этиш услубларининг ёшларда маънавий, ғоявий иммунитетни шакллантиришда илоҳий ахлоқ соҳибига айланиш, ҳидоят йўлига бошлаш каби тамойилларига оид илмий натижалар ҳамда амалий таклиф- тавсияларидан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом Бухоро”, “Ўзига ўхшайди ўзбек”, “Тил-миллат кўзгуси” кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда ва бевосита суҳбат жараёнини суръатга олишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 5 майдаги 1/97-сон маълумотномаси). Натижада, халқимизни, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умуминсоний кадриятлар руҳида тарбиялаш зарурлиги, диний ва миллий тотувлик ғояларидан бағрикенглик, бугунги кунда инсонларни ҳаётни қадрлашга, ёшларни толерантлик руҳида тарбиялашда энг самарали, мақбул усуллари ҳақидаги хулосалари телетомошабинларнинг ушбу масалалар юзасидан керакли маълумотларни олиш имкониятини бериб, кўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплигини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish