Sayt test rejimida ishlamoqda

Кузиев Нодир Абдусалимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ипак йўли тикланишининг замонавий концепцияларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Fal628.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Шарипов Абдухакимжон Зиёитдинович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Чориев Санжар Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор,
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ипак йўлини тиклашга оид замонавий концепцияларининг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини аниқлаш ҳамда уларнинг барқарор тараққиётни таъминлашдаги ролини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ипак йўли” тикланишининг замонавий концепциялари иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш, давлатлараро сиёсий алоқаларни ривожлантириш, ижтимоий ҳамкорликни такомиллаштириш бўйича минтақавий лойиҳаларни илгари суришга қодир бўлган ғоялар тизими сифатида шаклланганлиги ҳамда халқаро маданий алоқаларнини ривожлантириш ижтимоий жараёнлар динамикаси асосида очиб берилган;
“Бир макон - бир йўл” концепциясининг Ўзбекистон иқтисодиётини диверсификация ва модернизация қилиш суръатларини фаоллаштиришда геосиёсий, геоиқтисодий ва геоцивилизациявий аҳамиятга эга эканлиги ҳамда минтақа мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий интеграция ғоясининг ягона минтақавий иқтисодий маконни шакллантиришдаги бирдамликни таъминлаш, зиддиятларга барҳам бериш, тинчлик ва барқарорликка таҳдид солаётган хавфларга қарши курашишга оид мафкуравий роли аниқланган;
геосиёсий мувозанат ғоясини амалга ошириш, ташқи сиёсатда кўп қутблилик ва кўпвекторлик тамойилига риоя қилиш учун шароит яратиш, халқаро сиёсий муносабатларда тенг ҳуқуқли субъект сифатида миллий хавфсизликка таҳдид солувчи терроризм, одам савдоси, уюшган жиноятчилик каби ташқи омилларни зарарсизлантиришнинг ҳарбий кучларни бирлаштириш, минтақавий ҳамкорликни кучайтириш, конструктив сиёсий мулоқотни кенгайтириш каби йўллари такомиллаштирилган;
“Ипак йўли” тикланишининг замонавий концепцияларидаги маданиятлараро ҳамкорлик ғояси ўзбек маданиятининг бошқа миллий маданиятлар билан мулоқотни кенгайтириши, унинг маданий уфқларини ошириши, ўзбек халқининг маданий ютуқлари ва тажрибасини умуминсоний маданиятга айлантириши маданий диффузия қонунияти асосида даллиланган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ипак йўлини тиклашга оид замонавий концепцияларининг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини ҳамда уларнинг барқарор тараққиётни таъминлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Ипак йўли” тикланишининг замонавий концепциялари иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш, давлатлараро сиёсий алоқаларни ривожлантириш, ижтимоий ҳамкорликни такомиллаштириш бўйича минтақавий лойиҳаларни илгари суришга қодир бўлган ғоялар тизими сифатида шаклланганлиги ҳамда халқаро маданий алоқаларнини ривожлантириш ижтимоий жараёнлар динамикасининг ижтимоий-фалсафий таҳлили асосида очиб берилган илмий натижалар ва хулосалардан “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказида бажарилган 69-01/36-сон “Буюк ипак ҳудудида жойлашган халқларнинг ҳунармандчилиги, атлас китобини тайёрлаш ва нашр қилдириш” (2020-2021 йй) грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2022 йил 5 апрелдаги МЛ 01/01-14-сон ҳамда Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассосиациясининг 2022 йил 22 июндаги 01/296-22-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиздаги ижобий ўзгаришларни англаб фаол бўлиш, ёшларнинг маънавий дунёқарашини юксалишида, мафкуравий иммунитетнинг ортишида, фалсафий мушоҳадасининг кенгайишига ҳамда лойиха доирасида тайёрланган таклиф-ва тавсияларнинг мазмуна бойишига хизмат қилган;
“Бир макон - бир йўл” концепциясининг Ўзбекистон иқтисодиётини диверсификация ва модернизация қилиш суръатларини фаоллаштиришда геосиёсий, геоиқтисодий ва геоцивилизациявий аҳамиятга эга эканлиги ҳамда минтақа мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий интеграция ғоясининг ягона минтақавий иқтисодий маконни шакллантиришдаги бирдамликни таъминлаш, зиддиятларга барҳам бериш, тинчлик ва барқарорликка таҳдид солаётган хавфларга қарши курашишга оид мафкуравий ролига оид назарий умумлашма ва таҳлиллардан 2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъатни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастуридаги VIII банди “Маданият туризми” соҳасида ўтказилган “Ипак йўлида жойлашган давлатларнинг маданий алоқалари ривожланишининг истиқболлари” ва “Буюк Ипак йўли гавҳарига саёҳат” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022 йил 5 октябрдаги 02-12-08-4133-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда миллий анъана ва қадриятлар, шунингдек маданий меросимизга бўлган ҳурматни шакллантиришга ва уларни асраб-авайлашга чорлашга, ўзбек халқининг маданий дунёқарашини ошириш, маданиятлараро ҳамкорликка эришишга хизмат қилган;
геосиёсий мувозанат ғоясини амалга ошириш, ташқи сиёсатда кўп қутблилик ва кўпвекторлик тамойилига риоя қилиш учун шароит яратиш, халқаро сиёсий муносабатларда тенг ҳуқуқли субъект сифатида миллий хавфсизликка таҳдид солувчи терроризм, одам савдоси, уюшган жиноятчилик каби ташқи омилларни зарарсизлантиришнинг ҳарбий кучларни бирлаштириш, минтақавий ҳамкорликни кучайтириш, конструктив сиёсий мулоқотни кенгайтириш каби йўлларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорда белгиланган вазифалар ижросида, “Ипак йўли мамлакатларининг туризм салоҳиятини Ўзбекистонда тадбиқ этиш”, “Ипак йўли туризми халқаро муносабатлар омили сифатида” тарғибот тадбирларини сценарийларни тайёрлаш ва ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 6 октябрдаги 04-18/5547-сон маълумотномаси). Натижада, халқаро туризм учун очиқ иқтисодий зоналар, халқаро сайёҳлик ярмаркалари самарадорлигини оширишга, туризм маданиятини шакллантиришга, туризм соҳаси ривожини таъминлашдаги тарғибот-ташвиқот ишлар самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатган;
“Ипак йўли” тикланишининг замонавий концепцияларидаги маданиятлараро ҳамкорлик ғояси ўзбек маданиятининг бошқа миллий маданиятлар билан мулоқотни кенгайтириши, унинг маданий уфқларини ошириши, ўзбек халқининг маданий ютуқлари ва тажрибасини умуминсоний маданиятга айлантиришига оид ғоялар, амалий тавсиялардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил давомида эфирга узатилган “Ассалом Бухоро”, “Замондош”, “Диёр” кўрсатувларнинг сценарийларини ҳамда бевосита суҳбат жараёнини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 22 сентябрдаги 1/242-сон маълумотномаси). Натижада, ёш авлодни миллий ва маданий маънавий-маърифий умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш зарурати, “Ипак йўли” мамлакатлари халқларининг урф-одатлари, миллий қадриятлари, маданияти ҳамда ҳунармандчилигини етказишда телетомошабинларнинг керакли маълумотларни олиш имкониятини бериб, кўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплигини таъминлаш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish