Sayt test rejimida ishlamoqda

Шокиров Мубин Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тарихий тафаккур маданияти ва унинг миллий ўзликни англашдаги аҳамияти”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Fal372. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Шарипов Абдуҳакимжон Зиёитдинович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлари доктори, профессор; Хаджиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади тарихий тафаккур маданиятининг ижтимоий ҳодисаларни билишдаги роли ҳамда миллий ўзликни англашдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарихий тафаккур маданиятини шакллантиришда мулоҳазаларнинг аниқ мақсадлилик, изчиллик ва аргументлаштирилганлик тамойиллари асосида ўтмиш, бугун ва келажак ўртасидаги мантиқий изчиллик тараққиёт жараёнлари тўғрисида яхлит тасаввур ҳосил қилиши, миллий туйғу ва ғурурни юксалтириши аниқланган;
маърифатли жамият барпо этишнинг “Тарихий тафаккур ва замонавий дунёқараш – барқарор ривожланиш пойдевори” тамойилини амалга оширишда ислоҳотларга дахлдорлик, миллий қадриятларга содиқлик, ғоявий мутаассиблик ва нигилизмга қарши кураш, маърифатпарварлик ҳаракатини кучайтириш, маданият ва санъат, адабиётни ривожлантириш, ёшлар тарихий онги ва маданиятини юксалтириш орқали соғлом эътиқод руҳида тарбиялаш каби устувор вазифалари такомиллаштирилган;
тарихий тафаккур маданияти шаклланишида воқеликка концептуал ёндашув заруратига кўра ижтимоий муҳит, тарихий онг, ақлий ва руҳий қобилиятлар каби омиллар зарурати ҳамда улар орасидаги замон ва макон, объективлик ва қонунийлик каби ижтимоий-фалсафий хусусиятлари очиб берилган;
тарихий тафаккур маданияти тушунчаси, унинг мазмун-моҳияти, тарихий билим, тарихий хотира, тарихий онг каби категорияларнинг тарихий тафаккур маданиятини ривожлантиришдаги умуминсоний қадриятларга содиқлик ва руҳий-маънавий етукликни шакллантиришдаги аҳамияти ҳамда уларнинг ҳақиқатни очиш жараёнида сохта, ғайриилмий қарашларни бартараф этиши, соф илмий-назарий концепция ва дастурларни ишлаб чиқиш имконини бериши сабабли ўзаро диалектик алоқадорлиги асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тарихий тафаккур маданиятининг миллий ўзликни англашдаги аҳамиятини тадқиқ этиш жараёнида ҳосил қилинган илмий натижалар асосида:
тарихий тафаккур маданиятини шакллантиришда мулоҳазаларнинг аниқ мақсадлилик, изчиллик ва аргументлаштирилганлик тамойиллари асосида ўтмиш, бугун ва келажак ўртасидаги мантиқий изчиллик тараққиёт жараёнлари тўғрисида яхлит тасаввур ҳосил қилиши, миллий туйғу ва ғурурни юксалтиришига оид назарий таҳлил ва хулосалардан Бухоро давлат университетида бажарилган ПЗ-202005236-сон “Оила психология фанидан мультимедиа маҳсулотини яратиш” инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2022 йил 7 сентябрдаги 04-01/1679-сон маълумотномаси). Натижада, ёш авлодни маънавий баркамол қилиб тарбиялаш, ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, ҳаётий тажрибасини ошириш, умуминсоний ва миллий қадриятларга садоқат кўрсатиш руҳида тарбиялашга оид яратилган мультимедиа маҳсулотларини мазмунан бойишига хизмат қилган;
маърифатли жамият барпо этишнинг “Тарихий тафаккур ва замонавий дунёқараш – барқарор ривожланиш пойдевори” тамойилини амалга оширишда ислоҳотларга дахлдорлик, миллий қадриятларга содиқлик, ғоявий мутаассиблик ва нигилизмга қарши кураш, маърифатпарварлик ҳаракатини кучайтириш, маданият ва санъат, адабиётни ривожлантириш, ёшлар тарихий онги ва маданиятини юксалтириш орқали соғлом эътиқод руҳида тарбиялаш каби устувор вазифаларига назарий таҳлиллар ва хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий- маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора- тадбирлар дастури IV. Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва “Беш муҳим ташаббус” доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар 18 банди Ёшларда юксак маънавий фазилатлар, катталарга ҳурмат, ёшларга ғамхўрлик, эзгулик ва инсонийлик, меҳрибонлик ва багрикенглик, ватан ва халқига садоқат туйғуларини шакллантириш мақсадида “Аждодларга муносиб ворис бўлайлик” мавзусида маънавият соатларини ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 14-сантябрдаги 268-сон маълумотномаси). Натижада, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришда ёшларни юксак маънавий фазилатлар, катталарга ҳурмат, ёшларга ғамхўрлик, эзгулик ва инсонийлик, меҳрибонлик ва бағрикенглик, ватан ва халқига садоқат туйғуларини шакллантиришганазарий-методологик асос сифатида хизмат қилган;
тарихий тафаккур маданияти шаклланишида воқеликка концептуал ёндашув заруратига кўра ижтимоий муҳит, тарихий онг, ақлий ва руҳий қобилиятлар каби омиллар зарурати ҳамда улар орасидаги замон ва макон, объективлик ва қонунийлик каби ижтимоий-фалсафий хусусиятларига доир илмий янгилик, назарий хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифларидан Барқарор ривожланиш марказининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2015 йил сентябрида Барқарор ривожланиш бўйича ўтказилган саммитда қабул қилинган 70 - сон резолюцияси, БМТ Глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда, фундаментал ва амалий тадқиқотлар ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашиш, уларнинг натижаларини умумлаштириш асосида ўрта ва узоқ истиқболли дастурлар, стратегик йўналишларни белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Барқарор ривожланиш марказининг 2022 йил 15 сентябрги 222-сон маълумотномаси). Натижада, тарихий тафаккур қонуниятлари моҳияти, маънавий-мафкуравий жараёнларнинг барқарор тараққиёт мезонлари ва йўналишларини туркумлаштириш тўғрисидаги хулосалар марказ томонидан ижтимоий буюртма асосидаги нашр ишларининг мазмунан бойишига хизмат қилган ва нашр этилган китоб ва тўпламлар ОАК Раёсати қарори билан диссертацияларнинг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган хорижий ва миллий илмий нашрларда чоп этилган илмий мақолаларга тенглаштирилган;
тарихий тафаккур маданияти тушунчаси, унинг мазмун-моҳияти, тарихий билим, тарихий хотира, тарихий онг каби категорияларнинг тарихий тафаккур маданиятини ривожлантиришдаги умуминсоний қадриятларга содиқлик ва руҳий-маънавий етукликни шакллантиришдаги аҳамияти ҳамда уларнинг ҳақиқатни очиш жараёнида сохта, ғайриилмий қарашларни бартараф этиши, соф илмий-назарий концепция ва дастурларни ишлаб чиқиш имконини беришига оид илмий янгилик ва ва амалий таклиф-тавсиялардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил давомида эфирга узатилган “Ассалом Бухоро”, “Замондош” кўрсатувларининг сценарийлари, тадқикотчи билан бевосита суҳбат жараёнини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадикомпаниясининг 2022 йил 19-сентябрдаги 1/238-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчиларда тарихий тафаккур маданиятини янада ривожлантириш, миллий ўзликни англашнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари янгича назарий-услубий ёндашувлардан келиб чиққан ҳолда ёшларни ватанпарвар, баркамол, собитқадам ва ҳалол инсон, аждодларига муносиб бўлиб етишиш имкониятларини янада кенгайтиришга, кўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплиги таъминлашга, томошабинларнинг ушбу масалалар юзасидан керакли маълумотларни олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish