Sayt test rejimida ishlamoqda

Норқобилов Музаффар Жумаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий капитал – миллий ҳамжиҳатликни таъминлаш манбаи”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Fal394.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Чориев Санжарбек Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Назаров Қиём Нормирзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Джўрақулов Ҳусан Анварович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий капиталнинг консолидацион хусусиятини юксалтириш ҳамда миллий ҳамжиҳатликни таъминлашдаги имкониятларини такомиллаштиришга оид таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ижтимоий капиталнинг шахслараро ҳамкорлик, ўзаро ишонч, ижтимоий нормаларга амал қилиш ва қадриятларга мойиллик каби таркибий элементлари инсоннинг табиий, ижтимоий, маънавий моҳияти билан диалектик алоқадорликка эга эканлиги сабабли кишилик жамияти тараққиётининг турли даврларида турли ғоявий асосларга (тотемизм, диний ғоялар, гуманизм, маърифатпарварлик) таянгани далилланган; 
замонавий жамиятда ижтимоий капиталнинг ривожланганлиги даражасини ўлчаш услублари (Фукуяма, ижтимоий капиталнинг ривожланганлиги даражасини индексда ифодалаш, ижтимоий капитални баҳолаш) апробацияси орқали “шахс-шахс”, “шахс-ижтимоий институт”, “шахс-давлат” шаклидаги ижтимоий алоқалар характерининг инсон омилини фаоллаштириш, ижодкорлик салоҳиятини ривожлантириш, тараққиётга сафарбар этиб белгилаш варианти аниқланган; 
Ўзбекистондаги ижтимоий капиталнинг асосий хусусиятлари шахслараро ҳамкорликнинг инсонпарвар характердалиги, ўзаро ишонч ва ўзаро ёрдам амалиётининг мустаҳкамлиги, ижтимоий нормаларга қатъий амал қилиш тамойили, қадриятларга содиқлик кайфияти билан тавсифланиши фалсафий жиҳатдан асосланган;
Ўзбекистондаги ижтимоий капитал консолидацион хусусиятини (миллий ҳамжиҳатликни таъминлаш) мустаҳкамлаш учун уни заифлаштираётган иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маънавий муаммоларни ижтимоий капитал ривожланиши қонуниятларига (ижтимоий капитал асосларининг муаммоларга тескари пропорционаллиги, ижтимоий капитал ва ахлоқий градация уйғунлиги) таянган ҳолда бартараф этиш зарурлиги фалсафанинг ўзаро алоқадорлик ва ўзаро боғлиқлик тамойиллари асосида очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий капиталнинг консолидацион хусусияти ва миллий ҳамжиҳатликни таъминлашдаги имкониятларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ижтимоий капиталнинг шахслараро ҳамкорлик, ўзаро ишонч, ижтимоий нормаларга амал қилиш ва қадриятларга мойиллик каби таркибий элементлари инсоннинг табиий, ижтимоий, маънавий моҳияти билан диалектик алоқадорликка эга эканлиги сабабли кишилик жамияти тараққиётининг турли даврларида турли ғоявий асосларга (тотемизм, диний ғоялар, гуманизм, маърифатпарварлик) таянганига оид назарий мулоҳазалар ва амалий таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-2017093070-рақамли “Ўзбекистонда ижтимоий шерикликнинг бугунги кун талабларига мос келадиган моделларини ишлаб чиқиш” амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 19 августдаги 01/10-11-4780-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон ёшлари турмуш тарзини оптималлаштириш йўллари, ёшларда соғлом одат ва кўникмаларни шакллантириш, уларни зарарли одатлардан ҳимоя қилиш, соғлом тафаккурни шакллантириш масалаларига эътибор бериш заруратини асослашга ҳамда лойиҳани янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
замонавий жамиятда ижтимоий капиталнинг ривожланганлиги даражасини ўлчаш услублари (Фукуяма, ижтимоий капиталнинг ривожланганлиги даражасини индексда ифодалаш, ижтимоий капитални баҳолаш) апробацияси орқали “шахс-шахс”, “шахс-ижтимоий институт”, “шахс-давлат” шаклидаги ижтимоий алоқалар характерининг инсон омилини фаоллаштириш, ижодкорлик салоҳиятини ривожлантириш, тараққиётга сафарбар этиш каби омилларига доир назарий мулоҳазалар ва амалий таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг СҚ-361-IV-сонли “Ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилиши бўйича рейтинг тизимини жорий этиш тўғрисида» қарорнинг ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилиши бўйича рейтинг тизимининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ўқув семинарлари ташкил этиш, индикаторлар асосида рейтинг баҳолаш методикаси ишлаб чиқиш ҳамда ёшлар етакчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича электрон баҳолаш механизми йўлга қўйиш вазифаларини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 19 январдаги 4-17-23-139-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларда кучли фуқаролик позициясини юксалтириш, ёшлар тарбиясида миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрнини янада мустаҳкамлаш билан боғлиқ ахлоқий категорияларни шакллантириш каби вазифаларни амалга ошириш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилган;
Ўзбекистондаги ижтимоий капиталнинг асосий хусусиятлари шахслараро ҳамкорликнинг инсонпарвар характердалиги, ўзаро ишонч ва ўзаро ёрдам амалиётининг мустаҳкамлиги, ижтимоий нормаларга қатъий амал қилиш тамойили, қадриятларга содиқлик кайфияти билан тавсифланишига доир назарий мулоҳазалар ва амалий таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан 2019 йилда “Ёшлар ва қонун” концепциясини ишлаб чиқишда, “Тафаккур синовлари” кўрик танлови низомини ишлаб чиқишда, “Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида “Уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш: мауммо ва истиқболлари” комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2022 йил 12 январдаги 04-13/30-сон маълумотномаси). Натижада, Ёшлар иттифоқининг бош мақсадини амалга оширишда назарий-методологик асоссифатида ҳамда инсон шахсининг жамиятда камол топишига қаратилган тадбирлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
Ўзбекистондаги ижтимоий капитал консолидацион хусусиятини (миллий ҳамжиҳатликни таъминлаш) мустаҳкамлаш учун уни заифлаштираётган иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маънавий муаммоларни ижтимоий капитал ривожланиши қонуниятларига (ижтимоий капитал асосларининг муаммоларга тескари пропорционаллиги, ижтимоий капитал ва ахлоқий градация уйғунлиги) таянган ҳолда бартараф этиш зарурлигини фалсафанинг ўзаро алоқадорлик ва ўзаро боғлиқлик тамойилларига оид назарий мулоҳазалар ва амалий таклиф-тавсиялардан Сурхондарё вилоят телерадиокомпанияси 2017 йил 20 февралдаги “Огоҳлик давр талаби”, 2017 йил 7 декабрдаги “Муносабат”, 2019 йил 11 апрелдаги “Мунаввар кун”, 2020 йил 6 ноябрдаги “Долзарб мавзу” рукни остида эфирга узатилган кўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 31 декабрдаги 01-01/134-сон маълумотномаси). Натижада, томошабинларнинг ижтимоий капиталнинг консолидацион хусусиятини мустаҳкамлаш учун уни заифлаштираётган иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маънавий муаммоларни ижтимоий капитал ривожланиши қонуниятларига таянган ҳолда бартараф этиш зарурлигига доир янги илмий маълумотлар билан танишиши, хабардорлик даражасининг ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish