Sayt test rejimida ishlamoqda

Музаффаров Фируз Давроновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Имом Ғаззолийнинг жаҳон фалсафий фанлар тараққиётидаги ўрни ва роли», 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.DSc/Fal57.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети ҳузуридаги PhD.03/27.02.2020.F.72.08 рақамли бир марталик илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатчи: Наврўзова Гулчеҳра Немаътовна, фалсафа фанлари доктори, профессори.
Расмий оппонентлар: Мадаева Шахноза Омонуллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Хажиева Мақсуда Султоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ҳандамова Маърифат Акрамовна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
Тадқиқотнинг мақсади Имом Ғаззолийнинг фалсафий фанлар тараққиётидаги ўрни ва ролини илмий-назарий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Имом Ғаззолий “Иҳё улуми-д-дин” асарида ислом, шариат ва тасаввуф ўртасидаги мутлақ уйғунлик муносабатларини асл диний эътиқод, иймон асослари нуқтаи-назаридан қайта кўриб чиққанлиги, фалсафада инсоншунослик, антропология соҳасида туб бурилиш ясаганлиги далилланган;
“Мақосиду-л-фалосифа” (Файласуфларнинг мақсадлари) асари фалсафа тарихининг муҳим манбавий ҳужжати эканлиги, унда онтология, табиат ва инсон фалсафаси кенг ёритилганлиги ва баҳс-мунозара олиб боришнинг дастлабки усул, воситаларининг юксак намунаси сифатида фалсафий методология ривожидаги ғояларни уйғунлаштириш, реформацион ва компромистик ўрни асосланган;
Имом Ғаззолий фалсафанинг гносеология, эпистемология, этика, аксеология соҳалари ривожига таъсир этганлиги, “Ас-қистосу-л-мустақим” (Энг тўғри ўлчов) асарида ислом дини, шариат асосларини илм-фан, фалсафа тамойиллари нуқтаи-назаридан ҳимоя қилганлиги далилланган;
Имом Ғаззолий “Тахафуту-л-фалосифа” (Файласуфларнинг ўз-ўзини рад этиш) асарида дин ва шариат асосларини илм-фан, фалсафада ақлий билиш (рационализм) ва юксак инсоний шаън (гуманизм) талабларини, усул, метод, принциплар воситаларини, мантиқий-гносеологик ва эпистемеологик асосларни қўллаб, дин, шариатни янгича йўл билан ҳимоя қилишга киришганлиги очиб берилган;
Имом Ғаззолий юксак ақлий, фалсафий талаб, меъёрлар асосида шариатнинг асосий қоидалари ва Аристотель системасига таянган ҳолда том маънодаги этика “Ахлоқ илми”ни яратгани асослаб берилган.
II. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Имом Ғаззолийнинг жаҳон фалсафий фанлар тараққиётидаги ўрни ва ролини илмий-назарий жиҳатдан очиб бериш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Имом Ғаззолий “Иҳё улуми-д-дин” асарида ислом, шариат ва тасаввуф ўртасидаги мутлақ уйғунлик муносабатларини асл диний эътиқод, иймон асослари нуқтаи-назаридан қайта кўриб чиққанлиги, фалсафада инсоншунослик, антропология соҳасида туб бурилиш ясаганлигига оид илмий-назарий хулосаларидан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари томонидан нашр этилган соф ислом эътиқоди ва таълим-тарбияга оид Ҳаким Термизийнинг “Ҳаким Термизий йўлининг бошланиши”, “Нафс одоби”, “Нафс риёзати” ва “Касб-тирикчилик баёни” номли рисолалар, Сўфи Оллоҳёрнинг “Сабот ул-ожизийн” ҳамда Абу Исо Термизийнинг “Аш-Шамоил ал-Муҳаммадийя” ва “Сунани Термизий” асарларини таржимасини тайёрлашда ва мазмунини тўлдиришда амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Термизий халқаро тадқиқот марказининг 2022 йил 5 июлдаги 01-07/117-сон далолатномаси). Натижада, диний таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари учун услубий тавсиялар ишлаб чиқилган; 
“Мақосиду-л-фалосифа” (Файласуфларнинг мақсадлари) асари фалсафа тарихининг муҳим манбавий ҳужжати эканлиги, унда онтология, табиат ва инсон фалсафаси кенг ёритилганлиги ва баҳс-мунозара олиб боришнинг дастлабки усул, воситаларининг юксак намунаси сифатида фалсафий методология ривожидаги ғояларни уйғунлаштириш, реформацион ва компромистик ўрни асосланганлигига оид илмий янгилик, назарий хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифларидан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-95 “Фанлараро ёндашувнинг мураккаб тизимларни тадқиқ этишдаги имконият ва истиқболлари” мавзусидаги фундаметал лойиҳа доирасида тайёрланган “Фанлараро ёндашувнинг мураккаб тизимларни тадқиқ этишдаги имконият ва истиқболлари” номли монографиянинг “Ўрта Осиё мутафаккирларининг фанлараро ёндашувга оид ғоялари” мавзусини ёритишда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 26 майдаги 01/11-2974-сон маълумотномаси). Натижада, монографияни Ўрта аср ислом шарқи мутафаккирлари, хусусан Имом Ғаззолийнинг гуманистик ғояларга асосланган бой маънавий мероси, умумбашарий цивилизация ва маданият, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига қўшган улкан ҳиссасига алоқадор шу вақтгача номаълум бўлган жиҳатларга оид қарашлари билан мазмунан бойитишга хизмат қилган;
Имом Ғаззолий фалсафанинг гносеология, эпистемология, этика, аксеология соҳалари ривожига таъсир этганлиги, “Ас-қистосу-л-мустақим” (Энг тўғри ўлчов) асарида ислом дини, шариат асосларини илм-фан, фалсафа тамойиллари нуқтаи-назаридан ҳимоя қилганлигига доир илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом цивилизация маркази таркибидаги кутубхона ва архив, қўлёзмалар фондларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом цивилизация марказининг 2022 йил 14 июлдаги 539-сон далолатномаси). Натижада, жамиятда ахлоқий қадриятларни тарғиб қилишда илмий хулоса, тавсиялар ва таклифлардан тарғибот ва ташвиқот фаолиятида фойдаланилган;
Имом Ғаззолий “Тахафуту-л-фалосифа” (Файласуфларнинг ўз-ўзини рад этиш) асарида дин ва шариат асосларини илм-фан, фалсафада ақлий билиш (рационализм) ва юксак инсоний шаън (гуманизм) талабларини, усул, метод, принциплар воситаларини, мантиқий-гносеологик ва эпистемеологик  асосларни қўллаб, дин, шариатни янгича йўл билан ҳимоя қилишга киришганлигига доир назарий хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий-маданий жамоатчиликни кенг хабардор этиш ҳамда каталоглар, альбомлар, илмий-амалий материаллар базасини такомиллаштиришда кенг тадбиқ этилган, жумладан, марказ томонидан юртимиз ҳудудида VII-XVI асрларда яшаган 650 нафар Шарқ аллома ва мутафаккирлари ҳақидаги тарихий маълумотларни ўз ичига олган “Ўрта аср Шарқ алломалари” энциклопедиясини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро тадқиқот марказининг 2022 йил 5 июлдаги 02/335-сон далолатномаси). Натижада, энциклопедиянинг мавзуларини илмий манбалар асосида мазмунан бойитишга ва ёшларда маърифий дунёқарашни шакллантириш, фалсафий мушоҳадани кенгайтириш, ислом фалсафаси тўғрисида, радикал ва деструктив таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришига хизмат қилган;
Имом Ғаззолий юксак ақлий, фалсафий талаб, меъёрлар асосида шариатнинг асосий қоидалари ва Аристотел системасига таянган ҳолда том маънодаги “Ахлоқ илми” ни яратгани каби илмий-назарий хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва сохани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг III йўналишга оид миллий давлатчилик тарихи, буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, уларнинг инсонпарварлик ғояларини ҳаётга кенг татбиқ этиш, аждодларга муносиб қилиб тарбиялашда адабиёт, маданият, санъат намуналаридан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари” 19 банди буюк алломаларимизнинг машҳур асарларнинг қисқача шарҳи ва мазмуннни очиб берувчи мобил илова яратишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 20 майдаги 02/02/870-сон далолатномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида миллий ва диний бағрикенгликни шакллантириш, илм олишга интилишни рағбатлантириш ва ундаш, ахлоқий тарбияни ривожлантириш ва тажовузкор радикал ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашда ижобий таъсир этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish