Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиров Давронбек Ҳошимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абу Ҳомид Ғаззолий таълимотида тасаввуфий тажрибанинг аҳамияти”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Fal621.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Музаффаров Фируз Давронович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Расмий оппонентлар: Шодиев Рустам Тохирович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қодиров Муҳаммаджон, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти 
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Абу Ҳомид Ғаззолийнинг тасаввуфий тажриба ва маънавий-ахлоқий қарашларининг комил инсонни тарбиялашдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тажриба тушунчасини Аристотель, Беруний, Ибн Сино ғояларини қиёслаб, Ғаззолийда тажриба тушунчасининг ўзига хос тасаввуфий моҳият эканлиги “Ал-ҳикмату фи махлуқот-и-Ллоҳ”, “Равзат ут-толибин ва умдат ус-соликин” асарларидаги самонинг яратилиши, оламни тафаккур қилиш, борлиқнинг яратилиши, илм ва ахлоқ бирлиги, ақлий мушоҳада заруратига оид ғоялари асосида очиб берилган;
Ғаззолий тасаввуфий тажриба ирфоний билишнинг муаммоси эканлиги, радикал эмпириклар ва рационалистлардан фарқли равишда бу босқичнинг асосий ҳиссий ҳамда ақлий билим эканлиги асосланган ва улар асосида мукошафа, мушоҳада, муояна, басират даражаларига етиш мумкинлиги исботланган;
Ғаззолийнинг тасаввуфий тажрибаси асосида ёзилган асарларида (“Мукошафат ул-қулуб”, “Ар-рисолат ул-ладуния”, “Мезон ул-амал” ва “Равзат ут-толибин ва умдат ус-соликин”) акс этган нафс поклиги, тарбия, қалб маърифати, комил ахлоқ тушунчаларининг ўз-ўзини англаш ва ёшлар тарбиясида креатив фикрлашни ривожлантириш, консенсусга эриштириши, эзгуликка интилишни кучайтириш ва инсон камолотида маърифий аҳамиятга эга эканлиги далилланган;
мутафаккир “Мезон ул-амал” асарида ўз тасаввуфий тажрибасидан келиб чиқиб, саодатга эришиш учун зарурий илм ва амалларни таснифлаб, инсон ўз қувватларини жиловлай олиши, нафсоний истакларини бошқаришга оид ғояларни очиб берилган ҳамда уларнинг ёшларни “оммавий маданият” ва мафкуравий таҳдидлардан асровчи  иммунитетни шакллантиришда мўътадиллик, бағрикенглик, дунёвий тафаккурни юксалтириши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абу Ҳомид Ғаззолийнинг тасаввуфий тажриба ва маънавий-ахлоқий қарашларининг комил инсонни тарбиялашдаги аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тажриба тушунчасини Аристотель, Беруний, Ибн Сино ғояларини қиёслаб, Ғаззолийда тажриба тушунчасининг ўзига хос тасаввуфий моҳият эканлиги “Ал-ҳикмату фи махлуқот-и-Ллоҳ”, “Равзат ут-толибин ва умдат ус-соликин” асарларидаги самонинг яратилиши, оламни тафаккур қилиш, борлиқнинг яратилиши, илм ва ахлоқ бирлиги, ақлий мушоҳада заруратига оид тадқиқот натижалари ва назарий хулосаларидан 2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъатни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури доирасида ўтказилган “Ғаззолийнинг “Мезон ул-амал” асаридаги яхши фазилатларнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти” ва “Абу Ҳомид Ғаззолий ҳунарларнинг фазилати ва шарафи тўғрисида” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 14 октябрдаги 05-12-10-4569-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклиф ва тавсиялар ёш авлодни инсонпарварлик руҳида тарбиялашга, миллий-маданий меросимизни ҳурмат қилишга ва асраб-авайлашга, маънавий барқарорликка эришишга хизмат қилган ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлар самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатган; 
Ғаззолий тасаввуфий тажриба ирфоний билишнинг муаммоси эканлиги, радикал эмпириклар ва рационалистлардан фарқли равишда бу босқичнинг асосий ҳиссий ҳамда ақлий билим эканлиги асосланган ва улар асосида мукошафа, мушоҳада, муояна, басират даражаларига етиш мумкинлигига оид илмий янгилик, назарий хулосалари, методологик тавсиялари ҳамда амалий таклифларидан Фарғона давлат университетида бажарилган давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги РZ-2017-0930223-рақамли “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” (2018-2020 йй) амалий тадқиқот лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2022 йил 19 июлдаги 01-2600-сон маълумотномаси). Натижада, тасаввуфий тажрибанинг ёшларнинг маънавий дунёқарашини юксалишида, мафкуравий иммунитетнинг ортишида, фалсафий мушоҳадасининг кенгайишига ҳамда таклиф ва тавсияларнинг мазмунан бойишига, амалий тадқиқот лойиҳасини янада такомиллаштиришга хизмат қилган.
Ғаззолийнинг тасаввуфий тажрибаси асосида ёзилган асарларида (“Мукошафат ул-қулуб”, “Ар-рисолат ул-ладуния”, “Мезон ул-амал” ва “Равзат ут-толибин ва умдат ус-соликин”) акс этган нафс поклиги, тарбия, қалб маърифати, комил ахлоқ тушунчаларининг ўз-ўзини англаш ва ёшлар тарбиясида креатив фикрлашни ривожлантириш, консенсусга эриштириши, эзгуликка интилишни кучайтириш ва инсон камолотида маърифий аҳамиятига доир илмий хулосалар ва амалий тавсиялардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил августь-сентябр ойида эфирга узатилган “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўъжиза” кўрсатувлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 21 сентябрдаги 1/236-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинларнинг ислом маданиятининг олтин асрида ўзининг фалсафий, маънавий, илмий мероси, тасаввуфий-ирфоний таълимотлари билан умумбашарият тараққиётига беқиёт таъсир кўрсатган мутафаккирнинг фалсафий қарашлари бўйича илмий-тасаввур ва тушунчаларини бойитишга, кўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплигини оширишга хизмат қилган;
мутафаккир “Мезон ул-амал” асарида ўз тасаввуфий тажрибасидан келиб чиқиб, саодатга эришиш учун зарурий илм ва амалларни таснифлаб, инсон ўз қувватларини жиловлай олиши, нафсоний истакларини бошқаришга оид ғояларни очиб берилган ҳамда уларнинг ёшларни “оммавий маданият” ва мафкуравий таҳдидлардан асровчи  иммунитетни шакллантиришда мўътадиллик, бағрикенглик, дунёвий тафаккурни юксалтиришига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг 3-боби “Аҳолининг барча қатламлари ўртасида профилактик тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш”нинг 44-банди “Юртимиздаги турли миллат ва элат, дин ва эътиқод вакилларини мамлакатимизда озод ва обод Ватан барпо этиш учун бирлаштириш, халқларни ўзаро ҳурмат ва ҳамкорликка чорлаш, умуминсоний тамойилларга айланган ғояларни кенг тарғиб этиш мақсадида “Раҳбар маънавиятини шаклантиришда умуминсоний кадриятларнинг ўрни” (Абу Ҳомид Ғаззолий фалсафий, ахлоқий ва тасаввуфий қарашлари ҳамда асарлари мисолида) маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 5 ноябрдаги 02/08/1370-сон маълумотномаси). Натижада, илмий ишда илгари сурилган таклиф ва тавсиялардан Марказдаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ўтказишда кенг фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish