Sayt test rejimida ishlamoqda

Амонова Захро Қахрамон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизимининг дисфункцияси туфайли кечадиган эпилепсиянинг клиникаси, диагностикаси ва такомиллаштирилган давоси» 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib2110.
Илмий раҳбар: Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари  доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Айтен Маметбейли- Озарбайжон тиббиёт университети, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Хайдарова Дильдора Кадыровна- Тошкент тиббиет академияси,   тиббиет фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти. 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гипоталамо-гипофизар тизим дисфункцияси билан эпилепсиянинг клиник ва диагностик хусусиятларини жинсга боғлиқ ҳолда ўрганиш ва даволаш тактикасини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
эпилепсия билан оғриган беморларда гормонал фон: Т3, Т4, ТТГ, АКТГ, кортизол, вазопрессин, ФСГ, ЛГ, тестостерон, пролактин миқдори эпилепсия патогенезида гипофизар тизимидаги ўзгаришларнинг аҳамияти аниқланган;
клиник, нейрогормонал ва нейрофизиологик маълумотларни таққослаш асосида касалликнинг оқибати ва клиник мезонлари аниқланган;
гормонал статус кўрсаткичлари ва Р300 КБК даражаси (амплитуда ва латентлик) ўртасидаги корреляцион боғлиқлик ўрнатилган, бу эпилепсия билан оғриган беморларнинг патохарактериологик хусусиятларининг нейробиологик жиҳатларини асосланган;
гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизимида аниқланган ўзгаришлар натижасига асосланиб эпилепсия билан оғриган беморларни даволашга комплекс ёндашув ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гипоталамо-гипофизар тизимда бузилиш бўлган беморларда эпилепсия диагностикаси, прогнози ва даволашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гипоталамо-гипофизар тизим дисфункцияси мавжуд эпилепсия билан оғриган беморларни бошқариш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмийнатижалари асосида ишлаб чиқилган "Гипоталамо-гипофизар тизим дисфункцияси мавжуд эпилепсия билан оғриган беморларни бошқариш алгоритми" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 25 январдаги 8н-р/75-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада  гипоталамо-гипофизар тизим дисфункцияси мавжуд эпилепсия билан оғриган беморларни бошқариш алгоритмидан фойдаланиш  имконини берган;
илмий тадқиқот натижалари Соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Самарқанд туман тиббиёт бирлашмаси ва Тошкент шаҳридаги 5-шаҳар клиник шифохонасининг амалиётига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 15 февралдаги 8н-з/56 сон маълумотномаси). Натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши гипоталамо-гипофизар тизимнинг дисфункцияси фонида эпилепсия билан оғриган беморларда эпилептик хуружлар частотасини 2 мартадан кўпроқ камайтиришга, фармакорезистент шаклларнинг частотасини камайтиришга ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish