Sayt test rejimida ishlamoqda

Солиева Нозима Каримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳомиладорликни кўтара олмасликни  ташхислаш ва олдини олишнинг замонавий жихатлари» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib.1122.
Илмий    раҳбар: Тўқсанова Дилбар Исматовна, тиббиёт фанлари  доктори, доцент.
Диссертация    бажарилган    муассаса    номи:    Бухоро    давлат    тиббиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04.30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Бобожонова Шоира Агзамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримова Феруза Жавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Москва вилоят акушерлик ва гинекология илмий –тадқиқот институти (Россия Федерацияси). 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиладорликни кўтара олмасликда йўлдошнинг тузилмавий ва функционал бузилишларини эрта ташхислашдаги   гемостаз тизими ва антифосфолипид синдроми маркерларини ахамиятини аниқлашдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ҳомиладорликни кўтара олмасликнинг ривожланишини аниқлашда биокимёвий хусусиятларини тавсифловчи (АФА, β2 –гликопротеин, волчанкали антикоагулянт), регионар гемодинамика параметрларининг ошиши орқали намоён бўладиган клиник белгилар ва гемостаз тизими (Д-димер) бузилишларининг асосий хавф омиллари аниқланган ва  акушерлик асоратларини клиникагача ташхислаш ва башоратлаш усуллари ишлаб чиқилган;
    антифосфолипид синдром негизида ривожланган йўлдош етишмовчилигида, регионар яъни бачадон йўлдош қон оқимининг ўзаро боғлиқлиги ва уларни ҳомиладорликнинг I, III триместрида гемостаз тизими бузилишлари ривожланишини прогноз қилишдаги роли асосланган; 
антифосфолипид синдроми билан асоратланган ҳомиладор аёлларда гемостаз тизимининг параметрлари ва бачадон– йўлдош қон оқимининг бузилиши ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;
    анамнезида ҳомиладорликни кўтара олмаслик кузатилган аёлларда допплерометрик ва лаборатор текширув натижалари асосида, предгравидар тайёргарлик босқичи ва ҳомиладорликнинг биринчи триместрида антиокоагулянт, юқори самарали антиагрегант комплекс даво чоралари билан биргаликда қўлланилиб, кейинги ҳомиладорликнинг қониқарли кечиши исботланган.
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Репродуктив ёшда одатий ҳомила тушишида антифосфолипид синдроми ҳолатини аниқлаш бўйича олинган илмий  натижалар асосида:
одатий ҳомила ташлашда антифосфолипид синдромининг роли бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ҳомиладорликни кўтара олмасликда антифосфолипид синдромини аниқлаш самарадорлигини ошириш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 25 январдаги 8н-д/54-сон маълумотномаси); Ушбу тавсияномада ҳомиладорликни кўтара олмаслик билан асоратланишни эрта ташхислаш, клиник кечишини аниқлаш, лаборатор ташхислашнинг оптимал вариантларини яратишга хизмат қилган; 
илмий тадқиқот натижалари  соғлиқни сақлаш тизимининг амалиётига, жумладан, Бухоро шаҳридаги 8-сoнли оилавий поликлиникаси ва Бухоро шаҳар туғруқ комплекси, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси туғруқхонаси бўлимлари амалиётига тадбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 февралдаги 8н-з/102-сон маълумотномаси). Натижада ҳомиладорликни кўтара олмаслик билан асоратланган аёлларда, даволаш ва ташхислаш сифатини яхшилаш, касалликнинг асоратлари частотаси ҳамда аёллар ўлимини қисқартириш, даволаш харажатларини камайтириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish