Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекназаров Жахонгир Шокировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Анти-О иммун зардобини олиш имкониятлари, уни ва фитагглютининларни қондоғини суд тиббиётига оид текширишда қўллаш» 14.00.24–Суд тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tib784.
Илмий раҳбар: Бахриев Ибрагим Исомадинович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Рузиев Шерзод Ибодуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акбергенова Камила Абдукеримовна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори титрли гетероиммун анти-О зардобини олиш имкониятини ўрганиш ва О антигенини доғларда аниклашда технологик жиҳатдан қулай аффин хроматография усулида гетероиммун зардоб ва фитоагглютининлар ёрдамида ташхислашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
О гуруҳли одам эритроцити ва формалин аралашмаси билан қуёнларни иммунизация қилиш орқали юқори титрли ва специфик анти-О зардоблари олиш асосланган; 
абсорбция-элюция реакцияси орқали қон доғларини суд-тиббий ташхислашда бузина ўсимлиги фитагглютининлари ўрни ва аҳамияти очиб берилган;
аффин радиал хроматография усули ёрдамида турли тўқимачилик матоларида жойлашган қон изларида шунингдек, ифлосланган қон доғларида О антигенини ташхислаш учун гетероиммун анти-О зардобидан  фойдаланиш тартиби асосланган;
аффин радиал хроматография усули ёрдамида турли тўқимачилик матоларида жойлашган қон изларида О антигенини ташхислаш учун бузина ўсимлигидан олинган фитоаглютининлар ва гетероиммун анти-О зардобидан  фойдаланиш тартиби қиёсий таҳлили  исботланган
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Анти-О иммун зардобини олиш имкониятларни, уни фитоагглютининиларни қон доғини суд суд тиббиётига оид текширишда қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
анти-О иммун зардобини олиш имкониятларни, уни фитоагглютининиларни қон доғини суд суд тиббиётига оид текшириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Қон гуруҳини аниқлашда гетероиммун анти-О зардоблардан ва бузина экстрактининг фитагглютининларидан фойдаланиш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 январдаги 8н-д/40-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома суд-тиббий экспертизаларнинг аниқлигини ошириш ҳамда адолатли суд қарорини хал этиш имконини берган;
О гуруҳли одам эритроцитлари ва формалин аралашмаси билан қуёнларни иммунизация қилиш орқали юқори титрли ва специфик анти-О зардобларини олиш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Aнти-О(Н) диагностик иммун зардобини олиш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 январдаги 8н-д/40-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома қон гуруҳини аниқлаш учун диагностик анти-О иммун зардобларини олишда технологик имкониятларни кенгайтириш, шунингдек, олинган гетероиммун зардоблардан суд-тиббиёти амалиётида фойдаланиш имконини берган;
анти-О иммун зардобини олиш имкониятларни, уни фитоагглютининиларни қон доғини суд суд тиббиётига оид текширишда қўллаш бўйича олинган  илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Тошкент, Самарқанд, Андижон ва Фарғона вилоятлари филиаллари амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 9 августдаги 08-23216-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ҳайвонларда юқори иммун жавоб реакцияси, эмлаш вақтини, моддий ва меҳнат сарфини сезиларли даражада қисқартиришни таъминловчи гетероиммун анти-О зардобларни олишнинг самарали иммунизация усулини ишлаб чиқиш, гетероиммун анти-О зардоблар титри ва спецификликлиги борасида суд-тиббиёти амалиётида фойдаланиш учун яроқли ҳисобланиши экспертизаларнинг сифатини ва асосланганлик даражасини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish