Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимов Лазизжон Алимжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мактабгача ёшдаги болаларда нафас аъзоларининг сурункали касалликларида пархез овқатланишни гигиеник асослаш ва  такомиллаштириш» 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/tib2692.
Илмий раҳбар: Шайхова Гули Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Камилова Роза Талановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Искандарова Гулноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хожа Ахмад Яссавий номидаги Ҳалқаро Қозоқ-Турк университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мактабгача ёшдаги болаларда нафас аъзоларининг сурункали касалликларида пархез овқатланишни гигиеник асослаш ва такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нафас аъзоларининг сурункали касалликларга чалинган болаларнинг ҳаёт сифатига ноқулай ижтимоий-гигиеник омилларнинг (қониқарсиз маиший ва санитария-гигиена шароитлари, оила аъзоларига тўғри келадиган даромаднинг пастлиги, доимий ёки вақтинча ишсиз бўлган ота-оналарнинг паст таълим даражаси, тўлақонли овқатланмаслик, санитария саводхонлиги пастлиги) таъсири аниқланган;
илк бор нафас аъзоларининг сурункали касалликларига чалинган болаларнинг овқатланиш статусининг ўзига хосликлари, рацион таркиби ва овқатланиш режимидаги номутаносиблик аниқланган;
илк бор “Afsun marjon” янги озуқавий қўшимчанинг техник шартлари ва технологик йўриқномаси ишлаб чиқилган, унинг тиббий-биологик ҳавфсизлиги токсикологик баҳолаш асосланган;
илк бор нафас аъзоларининг сурункали касалликларига чалинган болалар учун янги маҳсулотлар ва миллий таомларни киритиш билан профилактик даволовчи парҳез ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мактабгача ёшдаги болаларда нафас аъзоларининг сурункали касалликларида даволовчи овқатланишни гигиеник асослаш ва такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нафас аъзоларининг сурункали касалликларидан азият чекувчи мактабгача ёшдаги болаларнинг саломатлик ҳолатини, ақлий ва жисмоний ҳолатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Янги озиқ-овқат маҳсулотларнинг тиббий-биологик хавфсизлиги» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 31 августдаги  8н-р/447-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларнинг саломатлик ҳолатини юксаллаштириш, жисмоний ва интеллектуал қобилиятини ривожлантириш, соғломлаштирувчи чора-тадбирларни такомиллаштириш имконини берган;
нафас аъзоларининг сурункали касалликларидан азият чекувчи болаларнинг фактик овқатланишини гигиеник баҳолаш, ташкил этишни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Сурункали ўпка касаллиги билан касалланган болаларнинг ҳақиқий овқатланишини ўрганиш ва тавсиялар» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 31августдаги 8н-р/447-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома рационал овқатланиш асосида болаларни баркамол ривожланишини, рационлар таркибидаги мувозанатни ва овқатланишни оптималлаштиришни таъминлаш имконини берган;
овқатланиш статусини ўзига хосликларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика давлат санитария-эпидемиология осойишталиши ва жамоат саломатлиги хизмати амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 12 сентябрдаги 08-27539-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши сурункали нафас йўллари касалликлари билан оғриган болаларни ҳар томонлама даволашни такомиллаштириш бўйича муҳим чора-тадбир ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish