Sayt test rejimida ishlamoqda

Бригида Крестина Степановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «HBV ва HCV инфекцияларида гепатоцеллюляр карциноманинг эрта ташхисотини такомиллаштириш», 14.00.10 - Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2PhD/Tib1173.
Илмий раҳбар: Хикматуллаева Азиза Сайдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг вирусология илмий-тадқиқот  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01. 
Расмий оппонентлар: Худайкулова Гулнара Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Камилов Фарход Хайдарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: HBV ва HCV инфекцияси оқибатида юзага келган гепатоцеллюляр карциноманинг эрта ташхисот мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вирус  этиологияли бўлмаган гепатоцеллюляр карциномага нисбатан вирусларнинг онкогенезга таъсири билан боғлиқ бўлган HBV ва HCV оқибатида юзага келган гепатоцеллюляр карциноманинг оғир кечиши исботланган;
ўсманинг метаболик фаоллиги билан боғлиқ вирус этиологияли жигар циррози оқибатида юзага келган гепатоцеллюляр карцинома шаклланишининг клиник ва лаборатор хусусиятлари аниқланган; 
гепатоцеллюляр карцинома ташхисотида АФП, АФП L3, PIVKA II онкомаркерлари ва улар комбинацияларининг аҳамияти аниқланган;
«харажатларни минималлаштириш» орқали иқтисодий самарадорликни ҳисоблаган ҳолда HBV ва HCV оқибатида юзага келган гепатоцеллюляр карциномани эрта  ташхислаш исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
HBV ва HCV инфекциялари оқибатида юзага келган гепатоцеллюляр карциноманинг эрта ташхисотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сурункали вирусли гепатитлар билан касалланган беморларда гепатоцелюлар карциноманинг эрта ташхисотини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган «Сурункали вирусли гепатитлар билан касалланган беморларда гепатоцеллюляр карциноманинг эрта ташхисот алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 сентябрдаги 08-29343-сон маълумотномаси). Натижалар HBV ва HCV инфекцияси бўлган беморлар орасида ГЦКнинг эрта ташхисотини яхшилаш имконини берган;
HBV ва HCV инфекциялари оқибатида юзага келган гепатоцеллюляр карциноманинг эрта ташхисотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, РИОРИАТМ ва Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 сентябрдаги 08-29343-сон маълумотномаси). Олинган натижалар ГЦК ни эрта ва ўз вақтида аниқлашни яхшилаш имконини берган, бу беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, беморларнинг умр кўриш давомийлигини оширишга олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish