Sayt test rejimida ishlamoqda

Исхаков Шерзод Алишеровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оёқлар сурункали ишемияси билан оғриган беморларнинг периферик қонида ауторозетка ҳосил бўлиши», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib858.
Илмий раҳбар: Аляви Бахромхон Анисхонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Бабажанова Шоира Агзамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамедова Муяссар Гафуржановна, тиббиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оёқ томирларнинг сурункали ишемияси бўлган беморларда ауторозетка шаклланиши феноменининг хусусиятларини ва унинг прогностик аҳамиятини баҳолашдан иборат 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оёқ томирларининг сурункали ишемияси касалликларида оёқнинг орқа артерияларининг допплерографиясида артерияларда қон оқимининг чизиқли тезлиги эндотелий функционал ҳолатининг бузилиши билан тўпиқ-елка индекси (БЕИ) қийматига боғлиқ равишда микроциркуляция каналининг ҳолати аниқланган;
оёқ томирларининг ишемик касаллиги  беморларида пойкилоцитоз ва ауторозетка шаклланиши аниқланиб, эриган ауторозеткалар ҳамда лимфоцитар ауторозеткалар миқдорининг ошиши юрак-қон томир салбий оқибатлари ва оёқ томирларининг ишемик касаллигининг ривожланиш хавфи орасидаги боғлиқлик асосланган;
оёқ томирларининг ишемик касаллиги тизимли яллиғланиш реакцияси, шунингдек,  ауторозетка эришининг фаоллиги, билвосита – эндотелийнинг функционал ҳолати бузилиши, лимфоцитларни ауторозеткаларнинг шаклланиши қобилиятини ошириши ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;
оёқ томирларининг ишемик касаллиги билан оғриган беморларда гемореологик текширувлар асосида юрак-қон томир хавфи ва унинг салбий прогностик аҳамияти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оёқлар сурункали ишемияси билан оғриган беморларнинг периферик қонида ауторозетка ҳосил бўлиши бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
оёқлар сурункали ишемияси билан оғриган беморларнинг периферик қонида ауторозетка ҳосил бўлиши бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Оёқлар сурункали ишемияси билан оғриган беморларда микроциркуляцияни баҳолаш усули» номли услубий  тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 09 октябрдаги 8н-д/185-28 сон маълумотномаси).  Ушбу услубий тавсиянома зарарланган оёқларнинг микроциркуляцияси даражасини баҳолашни тезлаштириш, аниқлаштириш ва соддалаштириш имконини берган;
оёқлар сурункали ишемияси билан оғриган беморларда периферик қонида ауторозетка ҳосил бўлишини баҳолашга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт марказининг интервенцион кардиология ва «Akfamedline» клиникаси қон томир патологиясини рентген эндоваскуляр даволаш бўлимларининг клиник фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 08-20535 - сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларини соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этилиши оёқлар сурункали ишемияси билан оғриган беморларда атеросклероз кучайиши ҳамда артериолаларда ауторозетка ҳосил бўлишини кучайиши оқибатида кузатилаётган микроциркуляциядаги ўзгаришларни яхшилаш мақсадида муолажаларни интенсив бошлаш маркери бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish