Sayt test rejimida ishlamoqda

Камилова Сохиба Элдаровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оёқлар сурункали ишемияси билан оғриган беморларда прасугрел ва клопидогрелнинг самарадорлигини ўрганиш», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib859.
Илмий раҳбар: Аляви Бахромхон Анисхонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Даминова Лола Турғунпулатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Махмудова Азиза Джумановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оёклар сурункали ишемияси бўлган беморларда прасугрел ва клопидогрелнинг клиник ва реологик самарадорлигини солиштирма баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
прасугрелнинг юкламали дозасига чидамлилик 1,69%, клопидогрелга эса - 42,86% ҳолларда аниқланган; 
прасугрелнинг клопидогрелга нисбатан, шу жумладан клопидогрелга чидамлилиги бўлмаган беморларда хам тромбоцитлар агрегацияси фаоллигини сусайтиришда ишончли афзаллиги исботланган; 
оёклар сурункали ишемияси билан оғриган беморлар магистрал артерияларининг допплер текширувида қаршилик ва пульсация индекслари ошиши аниқланган; 
оёклар сурункали ишемиясида микроциркулятор заҳирани яхшилаш нуқтаи назаридан прасугрелнинг клопидогрелга нисбатан ишончли афзаллиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оёқларнинг сурункали ишемияси бўлган беморларда антиагрегант терапияни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
оёқлар сурункали ишемияси билан оғриган беморларда прасугрел ва клопидогрелнинг самарадорлигини баҳолаш тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Оёқларнинг ишемияси бўлган беморларда P2Y12 рецепторлари ингибиторларини танлаш алгоритми» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 09 октябрдаги 8н-д/172-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома тромбоген хавфи юқори бўлган беморларда самарали антиагрегант терапиясини ўтказишга асос бўлиб, дастлабки босқичларда маълум тиеноперидинларга чидамлиликни аниқлаш имконини берган; 
оёқлар сурункали ишемияси билан оғриган беморларда прасугрел ва клопидогрелнинг самарадорлигини қиёсий баҳолашга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг интервенцион кардиология ва «Akfamedline» клиникаси қон томир патологиясини рентген эндоваскуляр даволаш бўлимларининг клиник амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 08-20539 - сон маълумотномаси). Оёқлар сурункали ишемияси билан оғриган беморларда прасугрелни қўллашни соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этилиши тромбоз ва ампутациялар хавфини  хамда ногиронликни камайтириш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish