Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахманова Наргиза Мирза-Бахтиярхоновнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Клинико-иммунологические особенности и новые подходы лечебно-профилактических мер при анкилозирующим спондилоартрите у больных, перенесших COVID–19», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Tib.686.
Илмий маслаҳатчи: Ахмедов Халмурад Садуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Шодикулова Гуландон Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Захидова Машкура Зияматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Касимов Илхом Асамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади COVID–19 ўтказган беморларда анкилозловчи спондилоартритнинг клиник белгилари, кечиш хусусиятлари, суяк-бўғим тизими зарарланиши ва иммунологик ўзгаришлар кучайишини баҳолаш, хамда даволаш-профилактика чораларини мукаммаллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анкилозловчи спондилоартритга чалинган беморларда COVID–19 негизида Т-ҳужайравий ҳимояланиш жараёни ва улардаги дифференцияловчи антигенлар (CD3+, CD4+ ва CD20+) экспрессияси бузилишлари анииқланган ҳамда уларнинг цитокин профили (ИЛ-6 ва ИЛ-17) номутаносиблигидаги ўрни асосланган;
умуртқа поғонасида деструктив ўзгаришлар ривожланишида интерлейкин-17 ва C-telopeptide of type II collagen маркерларининг патогенетик аҳамияти аниқланган; 
анкилозловчи спондилоартритда яллиғланиш олди цитокинларини COVID-19 туфайли ортиб боришида Anti-CD74 ўрни асосланган ва унинг прогностик аҳамияти исботланган;
анкилозловчи спондилоартритда COVID–19 туфайли умуртқада юзага келган спецефик  “жомсимон” шаклдаги яллиғланишли ўзгаришларни эрта аниқлашда умуртқа поғонасининг хариталаш тизими ўрни асосланган;
COVID–19 негизида ривожланган анкилозловчи спондилоартритнинг оғир ва турғун фаоллик билан кечувчи шаклларини даволашда базис воситалардан ИЛ-17 ингибиторлари қўлланилганда даво самарадорлигига ижобий таъсири асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Анкилозловчи спондилоартритни тиббиётнинг бирламчи тизимида эрта ташхислаш ва COVID-19 ўтказган хамда унга чалинган беморларда даволаш-профилактика чораларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
анкилозловчи спондилоартритни эрта ташхислаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Умумий амалиёт шифокори амалиётида спондилоартрит билан кечувчи касалликларни эрта ташхислаш алгоритми” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н–з/924-сон маълумотномаси) Мазкур услубий тавсиянома бирламчи бўғинда анкилозловчи спондилоартритни эрта ташхислаш, бошқа спондилоартритлар билан кечувчи касалликлар билан дифференциал диагностика ўтказиш имконини берган;
коронавирус ўтказган анкилозловчи спондилоартритли беморларда даволаш-профилактика ишларини самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида “COVID-19 ўтказган анкилозловчи спондилоартритга чалинган беморларда даволаш-профилактика чоралари алгоритми” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил  8 апрелдаги  8н–з/154-сон маълумотномаси) Мазкур услубий тавсиянома  COVID-19 ўтказган анкилозловчи спондилоартритли беморларда бўғим тузилмаларидаги ўзгаришларни олдини олиш имконини берган; 
касалликни эрта аниқлаш, қиёсий ташхис ўтказиш, даволаш ва профилактика чора-тадбирларини эрта бошлаш мақсадида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, 3-шаҳар клиник шифохонаси, Тошкент шаҳридаги 13-оилавий поликлиника, Тошкент вилояти Тошкент туманидаги 21-22-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 сентябрь 08344-сонли хулосаси). Олинган илмий натижаларини клиник амалиётга жорий этилиши, соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида анкилозловчи спондилоартритни эрта аниқлаш, ногиронликни ва касаллик зўрайишини олдини олиш, узоқ муддатга меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш, COVID-19 ўтказган анкилозловчи спондилоартрит билан оғриган беморларни даволаш, текшириш ва ташхислаш, беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга сарф қилинадиган маблағни тежаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish