Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубова Сарвиноз Рахмонқул қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олинмайдиган металлсиз керамика  протезларнинг  минерал гомеостазига ва кислота-ишқор мувозанатга таъсири», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tib.1436.
Илмий раҳбар: Абдувакилов Жахонгир Убайдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020 Tib102.02.
Расмий оппонентлар: Калбаев Абибилла Акбураевич,  тиббиёт  фанлари доктори, профессор;  Зойиров  Тўлқин  Элназарович, тиббиёт  фанлари  доктори,  доцент; 
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон Тиббиёт академияси (Қозоғистон)
II. Тадқиқотнинг мақсади тиш катори адентиялари мавжуд беморларда кузатилаётган протез така олмаслик симптоматик холатларини бартараф этишда протез хомашёлари тури, протез сифати ва огиз сулаги биокимёвий таркибини инобатга олган холда мукаммаллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ортопедик даволанишдан олдин ва кейин металлсиз керамика тиш протезлари қўйилган беморларда сўлакнинг кислота-ишқор мувозанати кўрсаткичларини тавсифлаш асосланган; 
ортопедик даволанишдан олдин ва кейин металлсиз керамик тиш протезли беморларда сўлакда калий, натрий, кальций ва магний ионларининг концентрациясини ўзгариши аниқланган;
металлсиз керамик тиш протезлари ёрдамида ортопедик даволаш олдин ва кейин протез ости ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати, пародонт тўқималарида юзага келувчи ўзгаришларни аниқланган;
металлсиз тиш протезлари қўллаш мобайнида юзага келувчи ўзгаришлар турлари ва намоён бўлиш даражаси аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Адентияли беморларга ортопедик ёрдам ва протез тақа олмаслик симптоматик ҳолатни олдини олиш амалий стоматологияда шу йўналишдаги мутахассислар хизмати самарасини яхшилашга қаратилган илмий натижалар асосида: 
беморларга эксплуатация қилиш жараёнида протез конструкциялари ҳолатини баҳолаш бўйича тадқиқотнинг илмий янгилиги асосида ишлаб чиқилган «Беморларга эксплуатация қилиш жараёнида протез конструкциялари ҳолатини баҳолаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдаги 8н-р/988-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма протез конструкциялари ҳолатини баҳолаш имконини берган; 
қисман адентия бўлган беморларда сўлакнинг минерал таркибини аниқлаш бўйича тадқиқотнинг илмий янгилиги асосида ишлаб чиқилган «Қисман адентия бўлган беморларда сўлакнинг минерал таркибини аниқлаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдаги 8н-р/989-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма адентия мавжуд беморларда сўлакнинг минерал таркибини ўрганиш ташхислаш самарадорлигини оширишга имкон берган;
қисман адентия мавжуд беморларда сўлакнинг минерал таркибини ўрганиш ва уларни диагностик аҳамияти ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, Самарканд вилоят стоматологик поликлиникаси иш фаолиятига тадбик этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдаги 8н-р/988-сон маълумотномаси) ва Жиззах вилоят стоматологик поликлиникаси иш фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 01 ноябрдаги 8н-р/989-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида сўлакнинг минерал таркибини ўрганиш тиш протезларини тақа олмасликнинг патогенетик механизмлари очишга эришилган. Тадбиқ натижалари диагностикани такомиллаштириш, профилактик ёрдам сифатининг ошиши, клиник-биохимик кўрсаткичларнинг меъёр даражасида яхшиланиши, даволаниш муддатларининг қисқариши ва протезларни тақа олмаслик симптоматик ҳолатларда индивидуал ёндашув имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish