Sayt test rejimida ishlamoqda

Долимов Тохирбек Кенжабек ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳакида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоги номи): «HDV - инфекциясининг клиник-патогенетик хусусиятлари ва гормонал давонинг самарадорлиги», 14.00.10 - Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/Tib227. 
Илмий маслаҳатчи: Туйчиев Лазиз Надирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий - амалий тиббиёт маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01. 
Расмий оппонентлар: Арипов Орифжон Абдумаликович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Камилов Фарҳод Ҳайдарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ибадова Гулнара Алиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самара давлат тиббиёт институти (РФ). 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: HDV-инфекциясини клиник-патогенетик хусусиятлари асосида гормонал давони такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадкикотнинг илмий янгилиги: 
HDV инфекцияси билан оғриган беморларнинг қонида HBV ДНК си мавжуд бўлмаган ҳолатларда, HBV ДНК нинг юқори репликатив фаоллиги аниқланган;
HDV инфекция билан оғриган беморларни қон плазмасида HBV ДНК си мавжуд бўлмаганда, нуклеозид ва нуклеотид аналогларини қўллаш  асосланган;
вирусли гепатитнинг оғир кечишида беморларда глюкокортикостероид етишмовчилигининг мавжуд эмаслиги кортизол миқдорини ортиши билан патогенетик механизми исботланган;
янги музлатилган плазма таркибида транскортин миқдори альбумин таркибидаги транскортин миқдоридан ортиқлиги билан фарқланиши  асосланган;
жигар тўқимасида цитолитик синдромни (АЛТ, АСТ) пасайтириш мақсадида янги музлатилган плазманинг ижобий таъсири асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
HDV-инфекциясининг клиник-патогенетик хусусиятлари ва гормонал давонинг самарадорлигини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
вирусли гепатитларни оғир кечишида глюкокортикостероидлар билан даволашни асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Вирусли гепатитларни оғир кечиши кузатилган беморларда глюкокортикоидли давони буюришга ёндошувлар» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган  (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 29 декабрдаги 8н-р/199-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома вирусли гепатитлар оғир кечиши кузатилган беморларда ўрнини босувчи гормонал давони тўғри ўтказиш имконини берган;
 қон плазмасида HBV ДНК мавжуд бўлмаган ҳолатларда, жигар биоптатида унинг мавжудлигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида «HDV-инфекцияси билан оғриган беморларда вирусга қарши даволашга ёндошувлар» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган  (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 28 октябрдаги 8н-р/976-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома  HDV-инфекция билан оғриган беморларда вирусга қарши давони ўтказиш мезонларини белгилаш имконини яратган;
HDV-инфекциясининг клиник хусусиятлари ва гормонал даволашнинг самарадорлигини асослаш  бўйича олинган илмий натижалар  соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Сирдарё, Хоразм ва Бухоро вилоятлари Юқумли касалликлар шифохоналари фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 12 сентябрдаги 08-27542-сон маълумотномаси). Oлингaн илмий нaтижaлaрнинг aмaлиётгa жoрий қилиниши  вирусга қарши давони ўтказиш мезонларини белгилаш, вирусли гепатитларни оғир кечишида глюкокортикостероидлар билан даволаш, глюкокортикостероидларни буюриш тизимини ишлаб чиқиш имкoнини бергaн.

Yangiliklarga obuna bo‘lish