Sayt test rejimida ishlamoqda

Мулладжанова Кимяхон Ахатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Илк ёшдаги болаларда ўткир юқумли диареяларнинг клиник-иммунологик хусусиятлари», 14.00.10 - Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib904. 
Илмий раҳбар: Худайқулова Гулнара Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01. 
Расмий оппонентлар: Ахмедова Халида Юлдашевна, тиббиёт фанлари доктори; Ибадова Гулнара Алиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: илк ёшдаги болаларда ўткир юқумли диареяларнинг клиник-иммунологик ташхисоти ва даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк ёшдаги болаларда (3 ёшгача) қўзғатувчининг патогенетик хусусиятларига боғлиқ бўлган диареяларнинг секретор ва инвазив турларига тақсимланган ҳолда даволаш асосланган;
тўқима антигенларига нисбатан махсус сенсибиллашган антиген боғловчи лимфоцитлар, ИЛ- 10, ЎНО-α нинг миқдорини аниқлаш илк ёшдаги болаларда ўткир юқумли диареяларнинг эрта ташхисоти учун асосий мезон эканлиги асосланган;
илк ёшдаги болаларда ўткир диареянинг секретор тури учун ичак дисбактериозининг II-даражаси, инвазив тури учун эса III-даражаси намоён бўлиши исботланган;
болалардаги турли хил юқумли диареяларнинг патогенетик даволашда ичак дисбиозини тиклайдиган терапия асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Илк ёшдаги болалар ўткир юқумли диареяларининг клиник-иммунологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
илк ёшдаги болаларда ўткир юқумли диаряларни эрта ташҳисоти ва даволашдаги ёндошувлар бўйича олинган илмий натижалар асосида   «Илк ёшдаги болаларда ўткир юқумли диареяни ташхислаш, патогенетик даволаш ва олдини олиш алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 декабрдаги 8н/659-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома турли хил этиологияли диареяларни қиёсий мезонларини ажратиб олиш, илк ёшдаги болаларда клиник-иммунологик кўрсаткичларни ўрганиш асосида касаллик асоратларини башоратлаш ҳамда даволашни оптималлаштириш имконини берган;
илк ёшдаги болаларда ўткир юқумли диареяларнинг клиник-иммунологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар  соғлиқни сақлаш амалиётида, жумладан Андижон вилояти кўп тармоқли болалар шифохонаси, Асака шаҳар тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими ва Андижон вилоят юқумли касалликлар   шифохоналари фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2022 йил 14 июлдаги 08-20278-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларни амалиётга тадбиқ этиш илк ёшдаги болаларда инвазив ва секретор диареяларни эрта ташхислашда баҳолашни самарадор механизмини аниқлаш ҳамда   мажмуавий даволашга α-2b Интерферон ва Saccharomices Boulardi дори воситаларини киритиш орқали даволаш самарадорлигини ошириш имконини  берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish