Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуразаков Хусайин Салиматдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорин бўшлиғи аъзолари ўткир хирургик касалликларида ичак етишмовчилиги синдромининг клиник-морфологик аспектлари», 14.00.02–Морфология ва 14.00.27-Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2601.
Илмий раҳбар: Адилбекова Дилором Бахтияровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Баймаков Сайфиддин Рисбаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Шавкат Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Хамдамов Бахтиёр Зарифбоевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қорин бўшлиғи аъзолари ўткир жарроҳлик касалликларида ичак етишмовчилиги синдроми морфологик ўзгаришлари  босқичлилиги ва намоён бўлиши даражасини ҳисобга олган ҳолда ташхислаш ва даволаш усулларини  такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир жарроҳлик касалликларида патологик жараённинг ингичка ичакда юзага келиши, ингичка ичак девори қон томир-тўқима тузилмаларида морфологик бузилишларнинг юзага келиши, ўткир тарқоқ перитонитда касалликнинг кечиши, оқибати ва оғирлиги даражаси ингичка ичак деворининг қон томир-тўқима тузилмаларидаги дистрофик, яллиғланиш-деструктив бузилишлар ва улар ичак етишмовчилиги синдроми оғирлик даражалари билан корреляцияси  асосланган;
ўткир панкреатит касаллигида ингичка ичакнинг патологик жараёнга тортилиши, ингичка ичак девори қон томир-тўқима тузилмаларидаги дистрофик-деструктив ўзгаришлар оқибатида ичакдаги функционал секретор, сўрилиш, транспорт фаолиятининг бузилишни ривожланиш тартиби асосланган;
илк маротаба ўткир перитонит касаллигида ривожланадиган токсемия, эндотоксикоз ва ичак етишмовчилик синдромини даволаш чора-тадбирларининг илк даврлариданоқ маҳаллий энтеросорбентнинг самарали ижобий таъсири исботланган;
қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир жарроҳлик касалликларида ичакнинг  структур ташкилланиши, бутунлиги бузилишининг барча даражаларида дистрофик-деструктив ва реактив ўзгаришлар устунлик қилиши, ингичка ичак девори қон томир-тўқима тузилмаларидаги морфологик ўзгаришлар ичакдаги функционал издан чиқишларининг асосий етакчи омили эканлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорин бўшлиғи аъзолари ўткир жарроҳлик касалликларида ичак етишмовчилиги синдромининг хирургик амалиётида кейинги морфологик ўзгаришларнинг салбий асоратларнинг олдини олишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир жарроҳлик касалликларида ичак етишмовчилиги синдроми мавжуд беморлар ҳолатини клиник-морфологик башоратлаш ва даволаш мезонларини яхшилаш буйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Ўткир перитонитни даволашда энтерал детоксикация» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 25 апрелдаги 8н-з/193-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ичак етишмовчилиги синдроми мавжуд беморларда энтерал детоксикация мақсадида маҳаллий «Зеротокс» препаратини қўллашнинг самарадорлигини баҳолаш, ўткир перитонит билан касалланган беморларни даволаш чора-тадбирлари натижалари ва самарасини яхшилаш имконини берган;
қорин бўшлиғи аъзолари ўткир жарроҳлик касалликлари мавжуд беморларни ташҳислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Нукус филиали, Тошкент шаҳар «INVIVO CLINIK» хусусий клиникаси амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 8 сентябрдаги 08-26949-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, қорин бўшлиғидаги аъзолари ўткир хирургик касалликларида ичак етишмовчилиги синдромига эга беморлардаги асоратларни камайтириш, даволаш сифати ва тактикасини, эрта ташхислаш жараёнларини яхшилаш ҳамда меҳнат қобилиятини эрта тикланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish