Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилов Бобурбeк Махмуджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Азофeнол ва азонафтолларнинг моно-, дипропаргил эфирларини олиш тeхнологияси», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги матeриаллар тeхнологияси (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/T1709.
Илмий раҳбар: Махсумов Абдухамид Гофурович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01. 
Расмий оппонентлар: Тешабаева Элмира Убайдуллаевна, техника фанлари доктори; Абдушукуров Анвар Кабирович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: азофенол ва азонафтолларнинг моно-, дипропаргил эфирлари ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
азофенол ва азонафтол: пропаргил галогенид: катализатор системасида ҳосил бўлувчи оралиқ алкоголят молекуласидаги ион боғлари узилиши билан беқарорлиги ортиб, нуклеофил бирикиш реакцияси осон бориши асосланган;
азофенол ва азонафтолларнинг пропаргил эфирлари юқори (88.6-93.1 %) унумларда ҳосил бўлиши, электронодонор эритувчиларнинг дастлабки компонентлар таркибидаги С-Hal боғнинг осон узилиши, ионланиш энергиясини ва реакция интенсивлигини ошириши билан исботланган; 
ацетилен боғи, электронлар жуфти умумлашмаган кислород ва азогуруҳлари кетма-кет жойлашган, чизиқли тузилишга эга азофенол 4,4'-дипропаргил диэфирининг металларни коррозиядан ҳимоялашнинг самарали ингибитори эканлиги исботланиб, агрессив муҳит рН=2 - 5 бўлганда, 0,02 % концентрацияда ҳимоялаш даражаси  81,0 % ни ташкил этиши аниқланган;
азофенол ва азонафтолларнинг моно-, дипропаргил эфирларининг саноатда полимер материаллари учун турли хил иқлим шароитларида физик-механик хоссалари ўзгармайдиган ёрқин ранглардаги (тўқ сариқ, тўқ қизил ва яшил)  бўёвчанлик хусусияти аниқланган;
азофенол ва азонафтолларнинг моно- ва дипропаргил эфирларини олиш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Азофенол ва азонафтолларнинг моно- ва дипропаргил эфирлари ишлаб чиқаришнинг самарали технологиясини яратиш бўйича олинган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
4,4'-дипропаргил диэфир азофенол асосида металл қурилмалари ва асбоб-ускуналарини коррозиядан ҳимоялаш ингибитори «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 24 январдаги 2301-01-01/126-сон маълумотномаси). Натижада, рН=2 - 5 чегаралар-даги кучли кислота муҳитида металларни коррозиядан ҳимояловчи ингибитордан фойдаланиш имконини берган; 
азофенол ва азонафтолларнинг моно-, дипропаргил эфирлари полимерлар учун ёрқин ранглар ҳосил қилувчи бўёқ моддалар Шуртангаз кимё мажмуасига қарашли «Қаршитермопласт» цехида амалиётга жорий этилган («O’zbekneftgaz» aksiyadorlik jamiyati 2021 йил 22 ноябрдаги 03-17-5/178-сон маълумотномаси). Натижада, об-ҳаво турли хил шароитларида физик-механик хоссалари ўзгармайдиган, ёрқин рангдаги пластик қувурлар ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish