Sayt test rejimida ishlamoqda

Мурадова Эмма Владимировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Турлича штаммлар таъсирида одам ва ҳайвонлар эхинококкозининг морфологик ўзига хос хусусиятлари», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/B398.
Илмий раҳбар: Даминов Асадулло Сувонович, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.91.01.
Расмий оппонентлар: Боймуродов Хусниддин Тошбултаевич, биология фанлари доктори, профессор; Каримқулов Абдулла Тожиқулович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий ниверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли хил эхинококкоз штаммларининг биологик фарқи, эпизоотологияси, зарарланган тўқима ва органларнинг морфологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ҳар хил ёшдаги хайвонлар ва одамларнинг турли органларида жойлашган эхинококк штамларининг эпизоотологик ва эпидемиологик  аҳамияти аниқланган;
эхинококк билан зарарланган жигар, ўпка, мия ва талоқ тўқималарини электрон микроскопик ва морфологик хусусиятларини аниқлаш натижасида кистанинг локализациясига қараб паразитар кистанинг ташхислаш усули такомиллаштирилган; 
Ўзбекистон ҳудудида гидатидозли эхинококкозни тарқалиш даражаси ҳудуднинг биоэкологик омилларига боғлиқлиги очиб берилган;
эхинококк билан зарарланган ҳайвонлар ва одамлар қон зардобидаги эркин аминокислоталарни миқдорини аниқлашда спектрофотохроматография ташхислаш усули ишлаб чиқилган;
республикамизда эхинококкознинг инвазия экстенсивлиги ҳайвонларнинг ёши ва ҳудудий мансублигига боғлиқ ҳолда тарқалиши аниқланган.
V. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Турли штаммлар таъсирида одам ва ҳайвонлар эхинококкозининг морфологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кистанинг локализациясига қараб паразитар кистани такомиллаштирилган ташхислаш усули Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 02/23-329-сон маълумотномаси). Натижада, ҳайвонларни эхинококкозига ўз вақтида эрта ташхис қўйиш имконини берган; 
эхинококк билан зарарланган ҳайвонлар ва одамлар қон зардобидаги эркин аминокислоталарни миқдорини аниқлашда спектрофотохроматография ташхислаш усули Самарқанд давлат тиббиёт университети 1-клиникасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 28 сентябрдаги  02/23-329-сон маълумотномаси) Натижада, жарроҳликдан кейин пайдо бўладиган асоратлар сонини 14 % дан 5 % гача, касаллик рецидивини 10 % дан 2,8 % гача камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish