Sayt test rejimida ishlamoqda

Мунаввархонов Зокирхон Тохирхон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий ва иккиламчи хомашё асосида модификацияланган композицион гипсли материалларни таркибини ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/T3011.
Илмий раҳбар: Талипов Негматулла Хамидович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Равшан Исроилович, техника фанлари доктори, профессор; Туляганова Васила Сунатиллаевна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий ва иккиламчи хомашё асосида модификацияланган композицион гипсли материалларни таркибини ва олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гипс боғловчиси асососидаги композициянинг таркибига киритиладиган модификацияловчи қўшимчаларнинг рационал таркиби ишлаб чиқилган;
гипс богловчиси таркибига модификацияловчи қўшимчаларнинг киритилиши боғловчи матрицасининг кристалл структурасини ва ҳажмини ўзгартириши аниқланган;
гипс богловчиси таркибига модификацияловчи органоминерал ингредиентларнинг киритилиши гипс композициясининг структурасини тартибли, зичроқ шаклда шакллантиришга, ғовакликнинг пасайишига ва физик - механик кўрсаткичларининг ошишига олиб келиши аниқланган;
модификацияланган гипс материаллари асосида композицион қуруқ қурилиш аралашмаларининг оптимал таркиби ишлаб чиқилган;
модификацияланган гипс материаллари асосида композицион қуруқ қурилиш аралашмаларининг структураси ва физик-механик хоссаларининг ўзгариши тўлдирувчиларнинг миқдорига боғлиқлиги аниқланган;
маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида модификацияланган композицион гипс материалларини олишнинг ресурстежамкор технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий ва иккиламчи хомашё асосида модификацияланган композицион гипсли материалларни таркибини ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида модификацияланган композицион гипс материалларини олишнинг ишлаб чиқилган технологияси «SLATE BRAND» МЧЖда амалиётга жорий этилган («O`zbekiston qurilish materiallari sanoati korxonalari uyushmasi»нинг 2022 йил 6 октябрдаги 05/15-2499-сон маълумотномаси). Натижада, янги олинган модификацияланган композицион гипсли материалларининг мустаҳкамлиги 25-30% га, сувга чидамлилик коэффициенти эса 1,5-1,6 баравар ошириш имконини берган;
микротўлдирувчи ва модификацияловчи полимер қўшимчалари билан модификацияланган гипсли композициялар «SLATE BRAND» МЧЖда амалиётга жорий этилган («O`zbekiston qurilish materiallari sanoati korxonalari uyushmasi»нинг 2022 йил 6 октябрдаги 05/15-2499-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган модификацияланган композицион гипсли пардозлаш материалининг вертикал юзага ёпишқоқлик мустаҳкамлигини 1,8-2,0 баравар ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish