Sayt test rejimida ishlamoqda

Киямова Дилфуза Шарифовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндилари асосидаги композицион материаллар иштирокида кўмир  брикетларининг самарали таркиби ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/T3010.
Илмий раҳбар: Холмуродова Дилафруз Қуватовна, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Толипов Ниғмат Хамидович, техника фанлари доктори, профессор; Якубов Салимжон Иминжонович, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология  институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндилари асосидаги композицион материаллар иштирокида кўмир брикетларининг самарали таркиби ва олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
паст сифатли кўмир кукунлари ва тўлдирувчиларни қайта ишлаш орқали кўмир брикетларининг янги композицион таркиби ишлаб чиқилган;
боғловчи моддаларнинг кўмир брикетларининг физик-механик хусусиятларига (ёниш иссиқлиги, ёниш вақти, ифлослантирувчи моддалар концентрацияси) таъсири асосланган;
брикетларнинг асосий сифат ўзгаришларининг (сиқилишдаги мустаҳкамлик ва ёниш иссиқлиги) пресслаш босимига, шихтанинг намлигига ва таркибига боғлиқлигини аниқлаш асосида технологик жараёнларга таъсир этувчи омиллар аниқланган;
брикетларнинг мустаҳкамлик характеристикаларининг механик фаоллаштирилган тўлдирувчиларнинг миқдорига боғлиқлиги аниқланган;
«таркиб-тузилиш-хосса» орасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланган;
кўмир брикетларини ишлаб чиқаришнинг самарали ва ресурстежамкор технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндилари асосидаги композицион материаллар иштирокида кўмир брикетларининг самарали таркиби ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
композицион материалларни қўллаб кўмир брикетларини янги таркиби ишлаб чиқилган ва «SIFATLI BRIKKET SAVDO» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбеккўмир» АЖнинг 2022 йил 16 сентябрдаги 01-13/1711-сон маълумотномаси). Натижада, 12 масса қисм госсипол смоласи, 10,5 масса қисм тўлдирувчи, 2,5 масса қисм мақсадли қўшимчалар ва 75 масса қисм кўмир кукунига эга бўлган кўмир брикетларининг оптимал таркибини олиш имконини берган;
ишлаб чиқилган кўмир кукунларини брикетлаш технологияси «SIFATLI BRIKKET SAVDO» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбеккўмир» АЖнинг 2022 йил 16 сентябрдаги 01-13/1711-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган кўмир брикетларининг механик мустаҳкамлигини 76,0% гача ошириш, брикетларнинг сув ютувчанлигини 2,2% га ва кул миқдорини 18,85% гача камайтириш имконини берган;
маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндиларини асосида ишлаб чиқилган механик мустаҳкам кўмир брикетлари Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги 9-сонли мактабда 750-875 м2 майдонни истиш учун жорий этилган («Ўзбеккўмир» АЖнинг 2022 йил 16 сентябрдаги 01-13/1711-сон маълумотномаси). Натижада, бир мавсумнинг ўзида 43 тонна кўмирни иқтисод қилиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish