Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Тойир Омоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эластик ярим текисликда жойлашган иншоотларда турғун бўлмаган тўлқинлар таъсири хусусиятлари (Свойства воздействия неустановившихся волн на сооружения, находящиеся в упругом полупространстве)», 01.02.04–Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/T2751
Илмий раҳбар: Ахмедов Шарифбой Рузиевич, техника фанлари номзод, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш негизида ташкил этилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Исмайилов Кубаймурат, техника фанлари доктори, профессор; Рахмонов Баходир Собирович, техника фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади портлаш тўлқинлари таъсирида грунтда ва ҳимоя иншоотларда ҳосил бўладиган зўриқиш ҳолатини экспериментал тадқиқ қилиш хамда ҳимоя иншоотларда хосил бўладиган зўриқишларни назарий тадқиқ қилиш медодикаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
портлаш тўлқинлари таъсирида ҳимоя иншоотларини ва ярим фазони динамик хусусиятларини характерловчи янги самараларни ифодаловчи P(t) = Pпод (t) + эмпирик формула тавсия этилган.
портлаш юкланишларининг таъсирида тўртбурчакли ва цилиндрик шаклдаги ҳимоя иншоотлари элементларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини экспериментал тадқиқ қилиш учун ҳисоблаш методикаси ва алгоритми ишлаб чиқилган;
ҳимоя иншоотларини бурчак нуқталарида контур кучланиш ўзининг максимал қийматига эришиши, яъни қайтган тўлқинларнинг кўп мартали суперпозицияси натижасида контур кучланишнинг йиғилишига ва улар туфайли ёриқлар ҳосил бўлиши аниқланган;
портлаш юкланишлари ва қайтган тўлқинларнинг суперпозициясини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган методика ва алгоритм асосидаги натижалар, Н.И. Попов ва Б.С. Расторгуев методикасига нисбатан жараёнларнинг аниқлик даражасини 15%  гача ортиши топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотдаги портлаш жараёнида содир бўладиган кучланганлик ва деформацияланганлик ҳолатларини ҳисоблаш усуллари ва алгоритм бўйича олинган натижалар асосида:
бино ва иншоотларни лойиҳалашда тарқаладиган сейсмик тўлқинларнинг кинематик параметрларини ҳисоблашда Бухоро ООО “Узжамоалойиҳа” МЧЖ ҳамда «Нефтгазэлитстроймонтаж» МЧЖ корхоналарида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги. Маълумотнома №09-06/11793, 17.10.2022 й.). Натижада қайтган тўлқинларнинг кўп мартали суперпозицияси туфайли контур кучланишнинг 15% гача ортиши эътиборга олинган;
суюқлик оқувчи эгри чизиқли қувурга ностационар юкланишлар таъсир этганда қувур хавфли кесимларидаги кучланиш–деформация жараёнларини ҳисоблашда диссертация ишида ишлаб чиқилган методика ва алгоритмдан Тошкент кимё-технология институти Давлат илмий техника дастури доирасида 2016-2020 йилларда бажариладиган ОТ-F4-01 “Қовушқоқ суюқлик оқувчи кўп қатламли композит қувурлар эгри чизиқли бўлакларининг ҳарорат ва динамик юкланишлар таъсирида чизиқли бўлмаган динамик кучланиш-деформация ҳолатини ўрганиш усулларини ишлаб чиқиш ва назариясини ривожлантириш” мавзудаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Маълумотнома №89-04/3151, 07.12.2021й.). Натижада суюқлик оқувчи эгри чизиқли қовушоқ–эластик қувурнинг хавфли кесимларини аниқлаш ва резонанс юз беришини олдини олиш имкониятини берган;
портлаш тўлқинлари таъсирида қовушқоқ-эластик грунтли муҳитда жойлашган цилиндрик конструкцияларнинг турғунлигини баҳолашда Бухоро мухандислик -технология институтида 2012-2016 йилларда бажарилган Ф4-14 «Суюқлик оқувчи ер ости эгри чизиқли қувурнинг ташқи кучлари таъсиридаги кучланиш-деформациялар ҳолатини тадқиқ қилиш назариясини ривожлантириш ва ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Маълумотнома №04/05-86/919, 10.10.2021й.). Натижада кўп қатламли суюқликли композит цилиндрик қобиқда нотурғун тўлқинлар тарқалиши жараёнидаги кучланиш–деформация ҳолатининг ҳар бир нуқтадаги тақсимотини аниқлашга ва баҳолашга имконият яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish