Sayt test rejimida ishlamoqda

Обидов Донёрбек Холмамат ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тукли тўқималарни ишлаб чиқаришда хомашё намлигини тўқувчилик жараёнига таъсирини тадқиқ қилиш” 05.06.02 –  Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2022.2.PhD/T1459 
Илмий раҳбар: Алиева Дилбар Ганиевна, техника фанлари номзоди, дотцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Холиқов Курбонали Мадаминович, техника фанлари доктори, профессор; Абдулаев Улуғбек Тўланбаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тукли тўқималарни ишлаб чиқаришда хомашё намлигини тўқувчилик жараёнига таъсирини тадқиқ қилиш орқали тўқимани сифати ва маҳсулдорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
тўқув дастгоҳида замин ва тук танда ипларини узилишини олдини олиш ва маҳсулот унумдорлигини ошириш учун бир меъёрда намлаб турувчи янги конструкциядаги қурилма яратилган;
яратилган танда ипларини намлаш қурилмаси ёрдамида тўқув дастгоҳида ҳаракатланаётган танда ипларини намлаш муҳитидаги ҳаво намлигини 80% - 85% га оширишга эришилган ҳамда намликни инобатга олган ҳолда танда ипидаги толаларни ишқаланиш кучларини аниқловчи ҳисоблаш формуласи тавсия этилган;
янги яратилган танда ипларини намлаш қурилмасини қанча масофада жойлашиши, совутиш ҳарорати, ҳавони бериш тезликларини марказий нокомпозицион тажриба асосида оптимал параметрлари аниқланган; 
замин ва тук танда ипларини намлигини назорат қилиш учун Flprog ўлчаш дастури ёрдамида ҳарорат ва намликни аниқловчи ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тўқув дастгоҳларида танда ипларини намлаш қурилмасини ишлаши ва тўқув дастгоҳида танда ипларини узилишлар сонини камайтириш, дастгоҳнинг унумдорлигини оширишни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
Наманган вилоятидаги мавжуд кластерларга қарашли “Art Soft ТEX” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикасини Ўзтўқимачиликсаноат уйишмасининг № 03/25-2428 сон маълумотномаси). Натижада янги яратилган тўқув дастгоҳидаги танда ипларини намлаш ҳисобига дастгоҳда ип узилишлар сони камайган ва тўқимани сифати ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish