Sayt test rejimida ishlamoqda

Яхшибоева Гулбахор Ойбек қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фармацевтикага оид терминларни ўргатишда ўқиш ва ёзиш малакаларини ривожлантиришнинг замонавий методлари” (инглиз тили мисолида), 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3PhD/Ped1347.
Илмий раҳбар: Джумабоева Жамила Шариповна,  филология фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш.  
Расмий оппонентлар: Садиқов Зоҳид Якубжанович, филология фанлари доктори, доцент; Юсупова Мухаббат Анатоьевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).  
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади фармацевтика йўналиши талабаларига инглиз тили дарсларида соҳавий терминларни ўргатиш орқали ўқиш ва ёзиш малакаларини ривожлантириш методкасини такомиллаштиришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фармация йўналиши талабаларига соҳавий терминларни контекст ва ундан ташқарида самарали қўллаш орқали ўқиш ва ёзишга бўлган мотивациясини кучайтириш, танқидий-таҳлилий фикрлаш қобилиятини шакллантирувчи матнлар базаси бойитилган; 
талабаларнинг инглиз тилидаги ўқиш ва ёзиш малакаларини ривожлантирувчи матн ва машқлар базаси асосида фармацевтикага оид терминларни тезкор ўргатишнинг замонавий методлари интегратив ёндашув асосида такомиллаштирилган;
касбий мулоқотда соҳавий терминларни қўллай олиш, таълим олувчилар томонидан ўқиш ва ёзиш жараёнида терминларни мустақил ўзлаштириш бўйича қулай таълимий муҳит барқарорлигини таъминлаш асосида талабаларда фармацевтика терминологик луғатини ўзлаштириш жараёни такомиллаштирилган;
 инглиз тилини ўрганувчи фармация йўналишида талабаларнинг касбий ўқиш ва ёзув кўникмаларини ривожлантиришга каратилган дидактик таъминот ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фармация таълим йўналиши талабаларига соҳавий терминларни ўргатиш асосида ўқиш ва ёзиш малакаларини ривожлантириш юзасидан:
фармация йўналиши талабаларига соҳавий терминларни контекст ва ундан ташқарида самарали қўллаш орқали ўқиш ва ёзишга бўлган мотивациясини кучайтириш, танқидий-таҳлилий фикрлаш қобилиятини шакллантирувчи матнлар базасини қўллашга доир таклиф ва тавсиялардан 5150500 – Фармация бакалавриат таълим йўналиши Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент тиббиёт академиясининг 2021 йил 9 мартдаги 433 - coн маълумотномаси). Натижада, талабаларда фармацевтикага оид кўп тилли терминлар луғатидан фойдаланган ҳолда инглиз тилида ўқиш ва ёзиш малакаларини ривожлантириш имконияти соддалаштирилган.
талабаларнинг инглиз тилидаги ўқиш ва ёзиш малакаларини ривожлантирувчи матн ва машқлар базаси асосида фармацевтикага оид терминларни тезкор ўргатишнинг замонавий методлари ишлаб чиқишга доир таклифлардан 5150500 – Фармация бакалавриат таълим йўналиши “English for pharmacy students”, “Фармация талабалари учун инглиз тили” номли дарслик нашр этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-484сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг инглиз тили амалий машғулотларида ўқиш ва ёзма малакаларини ривожлантиришга оид интегратив машқлар тизими такомиллаштирилган;
касбий мулоқотда соҳавий терминларни қўллай олиш, таълим олувчилар томонидан ўқиш ва ёзиш жараёнида терминларни мустақил танлаш ва ўзлаштириш бўйича қулай таълимий муҳит барқарорлигини таъминлаш асосида талабаларда фармацевтика терминологик луғатини ўзлаштиришга қаратилган “English for pharmacy” (“Фармацевтика учун  инглиз тили”) номли ўқув қўлланмаси нашр этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-451сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларда фармацевтикага оид терминларни, соҳага тегишли матнларни ўқиш ва ёзиш малакаларини ривожлантиришга эришилган;
илк бор инглиз тилини ўрганувчи фармация йўналишида талабаларнинг касбий ўқиш ва ёзиш малакавий компетенциясини ошириш мақсадида тўрт тилли “Тиббиётда инглиз тили” электрон терминлар луғати ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги 394-сонли маълумотномаси). Натижада, бугунги кунда тиббиёт соҳасида таҳсил олаётган талабаларнинг тиббий луғатни ўзлаштириш орқали, ўқиш ва ёзув кўникмаларини такомилаштириш, ва нутқ малакаларини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish