Sayt test rejimida ishlamoqda

Югай Евгения Викторовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда рақамли маданият ривожланишининг ижтимоий-фалсафий таҳлили”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Fal494.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02. 
Илмий раҳбар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Яздонов Улуғбек Тошмуротович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Султанова Гулноза Сабировна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда рақамли маданиятни ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий аспектларини ва уни такомиллаштириш юзасидан таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий борлиқнинг моддий, функционал, рамзий ва ақлий даражалари ўртасидаги ўзаро диалектик боғлиқлик жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва ахборот соҳасидаги ўзгаришлар сабабли “рақамли маданият” тушунчаси билан интеграллашувига асосланганлиги очиб берилган;
Ўзбекистон рақамли маданиятининг стратегик ривожланишида аҳолининг технологик мослашувчанлик (замонавий рақамли мосламаларни билиш ва қўллаш), рақамли тафаккур (масалаларни ҳал қилишда рақамли технологиялардан фойдаланиш йўналишининг афзаллиги), коммуникатив ва истеъмолчилик саводхонлиги (коммуникация учун рақамли каналларни фаол қўллаш)  каби асосий рақамли компетенциялар сифатида аниқланган; 
кибер жиноятчилик, инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш муаммоларини олдини олишда ахборот соҳасида очиқлик ва ошкоролик тамойилининг бирламчи омил эканлиги ва жамиятнинг ахлоқий қадриятларига асосланган «рақамли саводхонлик» концепциясини амалга оширишни ҳисобга олиш зарурлиги мантиқий далилланган;
инсоннинг кундалик ва касбий фаолиятида миллий рақамли контентдан фойдаланиш қобилиятининг шаклланиши бугунги рақамли технологиялар соҳасида касбий, ижтимоий ва шахсий масалалаларни самарали ҳал қилиш кўникмалари пайдо бўлиши сабабли давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ўсишининг асосий  кўрсаткичларидан бири эканлиги илмий асосланган. 
инсоннинг кундалик ва касбий фаолиятида миллий рақамли контентдан фойдаланиш қобилиятини шаклланишига конструктив таъсир қилувчи оммавий ахборот воситаларининг ижодий рақобатни қўллб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ўсишининг асосий  кўрсаткичларидан бири эканлиги илмий асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда рақамли маданият ривожланишининг ижтмоий-фалсафий таҳлили бўйича ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлар асосида:
ижтимоий борлиқнинг моддий, функционал, рамзий ва ақлий даражалари ўртасидаги ўзаро диалектик боғлиқлик жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва ахборот соҳасидаги ўзгаришлар сабабли “рақамли маданият” тушунчаси билан интеграллашувига оид таклиф-тавсиялардан Республика маънавият ва маърифат маркази Навоий вилояти филиалининг фаолиятида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Марказнинг 2021 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”нинг 2 банди: “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” шиори остида бўлиб ўтган тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 8 ноябрдаги 02/08/1402-сон маълумотномаси). Натижада бу тадбирлар аҳоли, айниқса, ёшлар онгида рақамли хавфсизликни ривожлантиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон рақамли маданиятининг стратегик ривожланишида аҳолининг технологик мослашувчанлик (замонавий рақамли мосламаларни билиш ва қўллаш), рақамли тафаккур (масалаларни ҳал қилишда рақамли технологиялардан фойдаланиш йўналишининг афзаллиги), коммуникатив ва истеъмолчилик саводхонлиги (коммуникация учун рақамли каналларни фаол қўллаш)  каби асосий рақамли компетенцияларга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тиклаш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2021 йил 6 декабрдаги 02/02-397-сон маълумотномаси). Натижада илмий-назарий хулоса ва таклифлар “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегияси меъёрий ҳужжатларини кенг миқёсда шакллантиришда зарурий асос бўлиб хизмат қилган;
кибер жиноятчилик, инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш муаммоларини олдини олишда ахборот соҳасида очиқлик ва ошкоролик тамойилининг бирламчи омил эканлиги ва жамиятнинг ахлоқий қадриятларига асосланган «рақамли саводхонлик» концепциясини амалга оширишни ҳисобга олиш зарурлигига оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг “Рақамли саводхонлик” концепцияси ва “Рақамли технологиялар” кўрик-танлови лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 18 январдаги 3-13-23-127-сон маълумотномаси). Натижада ёшларда рақамли маданиятни янада яхшилаш ва ривожлантиришга мотивацияни шакллантиришга хизмат қилган;
инсоннинг кундалик ва касбий фаолиятида миллий рақамли контентдан фойдаланиш қобилиятини шаклланишига конструктив таъсир қилувчи оммавий ахборот воситаларининг ижодий рақобатни қўллб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ўсишининг асосий  кўрсаткичларидан бири эканлигига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” каби махсус эшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 18 январдаги 04-36-98-сон маълумотномаси). Натижада мазмунли дастурларнинг трансляцияси оқибатида илмий, амалий ва методологик ғоялар жамиятда рақамли маданиятини тарбиялаш, ҳаёт ва фаолиятда рақамли контентлардан саводли фойдаланишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish