Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодикулова Азиза Зикиряевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Медиаматнда метонимия воқеланишининг когнитив-дискурсив жиҳатлари», 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1/PhD/Fil826.
Илмий раҳбар: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сапорбаевич, филология фанлари доктори, профессор; Файзуллаев Отабек Мухаммадович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади метонимиянинг медиаматнлари таркибида когезия боғламлари шаклланишидаги иштирокини таҳлил қилиш орқали ушбу матнларнинг мазмунан яхлитлигини таъминлашга йўналтирилган вазифаси кўламини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
метонимик кўчимнинг табиатини ёритиш ва унинг кечишини таъминловчи омиллар қаторини белгилаш асосида ушбу ҳодисанинг лисоний фаолият натижасидан кўра, кўпроқ концептуал жараён маҳсули эканлиги исботланган;
метонимик муносабатлар шаклланишининг лисоний–мантиқий тамойиллари қиёсланиб, метонимларнинг таснифий кўрсаткичлари белгиланган ҳамда “яхлит – қисм” ва “сабаб – оқибат” моделларига оид бирликларнинг медиаматнларда коммуникатив мақсадни воқелантиришга йўналтирилган вазифалари фарқ қилиши далилланган;
метонимик тузилмалар медиаматнда когезия боғламларини ҳосил қилувчи восита сифатида қаралиб, матн тузилишини таъминловчи ушбу турдаги бирликларнинг метонимик табиати шаклан ўхшашлик ҳамда ягона бир тушунчани ифодалаш билан боғлиқлиги уларнинг умумий концептуал майдон кўламида ўзаро жипслашувига асос яратиши очиб берилган;
“яхлит – қисм” муносабати доирасида ҳосил бўлган метонимларнинг медиаматнда референтли қўлланиши таҳлили жараёнида уларнинг ўқувчининг диққатини тез ва тежамкор усулда хабарнинг асосий қисмига жалб қилиш, концептуал майдоннинг маълум бир қисмини ажратиб кўрсатиш ёки эътиборсиз қолдириш вазифаларини ўташи аниқланган ҳамда унинг амалга оширилиши матнда тўғридан-тўғри такрорнинг олдини олиш ва мавзунинг давомийлигини таъминлашга шароит яратиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Метонимия ҳодисасининг когнитив–дискурсив хусусиятларини тавсифи ва унинг медиаматнлар тузилишидаги иштироки тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
метонимик муносабатлар шаклланишининг лисоний–мантиқий тамойиллари, метонимларнинг таснифий кўрсаткичлари ҳамда “яхлит – қисм” ва “сабаб – оқибат” моделларига оид бирликларнинг медиаматнларда коммуникатив мақсадни воқелантиришга йўналтирилганлиги таҳлили кўламида олинган натижалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтининг И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” мавзусидаги инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил 19 мартдаги 729/30.02.01 - сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тили мутахассислик предметлари бўйича яратилган виртуал ресурсларнинг манбалар заҳираси бойитилган;
метонимик кўчим жараёнида шаклланадиган ҳосила бирликларининг когнитив моделларини аниқлаш ва ушбу моделларнинг лисоний воқеланишини таъминловчи воситалар қаторини белгилаш ҳақидаги хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтинингн Erasmust + дастури 585845-EPP-1-2017-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP CLASS: “Computational Linguistics at Central Asian universities” номли халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил 28 мартдаги 764/30.02.01 - сон маълумотномаси).  Натижада, олий ўқув юрти талабаларида тиллараро ва маданиятлараро компетенцияни шакллантириш ва матн соҳасидаги билим-кўникмаларни халқаролаштириш  усулларига оид тавсиялар мажмуаси шакллантирилган;
“яхлит–қисм” муносабати доирасида ҳосил бўлган метонимларнинг медиаматнда референтли қўлланиши таҳлили жараёнида эришилган натижалардан Самарқанд давлат тиббиёт  университетининг 5436012000264-сон “Инновацион хулқ-атвор психологияси: инновацион шахснинг шаклланиши. Замонавий жамиятнинг ижтимоий-гуманитар муаммолари” мавзусидаги (2019-2021 йй.)  фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат тиббиёт  университетининг 2022 йил 25 мартдаги 921 - сон маълумотномаси). Натижада, 1) ўқувчининг диққатини тез ва тежамкор усулда хабарнинг асосий қисмига жалб қилиш; 2) концептуал майдоннинг маълум бир қисмини ажратиб кўрсатиш ёки эътиборсиз қолдириш вазифасини ўташи аниқланган ҳамда унинг амалга оширилиши матнда тўғридан–тўғри такрорнинг олдини олиш ва мавзунинг давомийлигини таъминлаш имконини яратилган;
ишнинг медиаматнлар таркибида юзага келадиган метонимик муносабатларни ажратиш ва уларнинг когнитив–дискурсив мақомини белгилаш усулларини ишлаб чиқиш борасидаги илмий хулосаларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Самарқанд!” дастурининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 30 мартдаги 01-11/113 - сон маълумотномаси). Натижада, томошабинларнинг медиаматндаги метонимик муносабатлар жараёнида намоён бўладиган лингвокогнитив ва дискурсив хусусиятлар ҳақида билимлари ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish