Sayt test rejimida ishlamoqda

Хашимов Шерахон Жўрахоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда миллий туризм ривожланишининг ижтимоий-фалсафий масалалари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Fa1279.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02 
Илмий раҳбар: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Саидқосимов Акбар Исахонович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Агзамходжаева Саида Сабитхоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда миллий туризм ривожланишининг ижтимоий-фалсафий масалаларини шакллантириш ва миллий туризмни такомиллаштириш юзасидан амалий таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    миллий туризмнинг ривожланишига таъсир кўрсатувчи этномаданий, ижтимоий-иқтисодий омиллар ва рағбатлантирувчи мезонлар иқтисодиётнинг стратегик сектори сифатида қонуниятли жараён бўлиб, миллий қадриятларга таяниши фалсафий асосланган;
миллий туризм тизими ривожланиш парадигмасига экстенсив тарзда ёндашиш ментал хусусиятларни четлаб ўтаётганлиги сабабли  бевосита аҳоли маънавий-маданий қадриятларига таъсир кўрсатиши исботланган; 
миллий туризм такомиллашуви маданиятлараро ҳамкорликнинг ижтимоий-функционал, аттрактор хусусияти ва миллий тараққиёт концепциясининг муроса ва консенсусга эришиш тамойилига кўра диалектик боғлиқлиги далилланган; 
миллий туризмнинг аҳолини доимий равишда иш билан таъминлаш, миллий қадриятларни тиклаш ва ривожлантириш кўринишидаги потенциал имкониятлари бевосита шахс дунёқараши, қадрият мўлжаллари, идеаллари каби имманент хусусиятлари билан уйғун ҳолда ривожланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда миллий туризмни ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий масалаларини илмий жиҳатдан тадқиқ этиш асосида:
миллий туризмнинг ривожланишига таъсир кўрсатувчи этномаданий, ижтимоий-иқтисодий омиллар ва рағбатлантирувчи мезонлар иқтисодиётнинг стратегик сектори сифатида қонуниятли жараён бўлиб, миллий қадриятларга таянишига оид хулосалардан ва таклиф-тавсиялардан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 57-11/78 рақамли “Жойларда ижтимоий муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик назоратини кучайтириш” номли грант лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2021 йил 2 август 9-сон маълумотномаси). Натижада, туризм инфраструктураси такомиллашиб боришини қонуниятли жараён сифатида ривожлантириш, янги туристик объектларни ташкил этиш, туризм турлари ва хизмат кўрсатиш тизимини яхшилаш соҳасида амалий таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш масалаларида муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
миллий туризм тизими ривожланиш парадигмасига экстенсив тарзда ёндашиш ментал хусусиятларни четлаб ўтаётганлиги сабабли  бевосита аҳоли маънавий-маданий қадриятларига таъсир кўрсатишига оид таклиф ва тавсиялардан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида 2021 йилда бажарилган 8/14- рақамли “E-ziyoratturizm in Samarkand электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион амалий лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Самарқанд давлат иқтисодиёт ва сервис институтининг 2021 йил 14 июлдаги 651-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантириш, Самарқанд вилоятида зиёрат туризми бўйича электрон платформасини яратишга хизмат қилган;
миллий туризм такомиллашуви маданиятлараро ҳамкорликнинг ижтимоий-функционал, аттрактор хусусияти ва миллий тараққиёт концепциясининг муроса ва консенсусга эришиш тамойилига доир таклиф ва тавсияларидан “Миллий ғоя тарихи ва назарияси” номли дарслигининг “Мустақиллик ва миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар концепциясининг ишлаб чиқилиши” деб номланган          3-бобининг “Мустақиллик ва миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар концепциясининг ишлаб чиқилиши, унинг мазмуни ва моҳияти” ҳамда “Миллий ғоя типологияси” деб номланувчи 4-бобининг “Мустақиллик шароитида жамият ғоявий-мафкуравий асослари ўзгаришининг мамлакат тараққиётини таъминлашдаги аҳамияти” деб номланган мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 14 июлдаги 1516/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатмизда миллий туризмни ривожлантириш билан боғлиқ жиҳатларини очиб бериш ва шу билан бирга ёшларда миллий туризм маданиятини шакллантиришга хизмат қилган;
миллий туризмнинг аҳолини доимий равишда иш билан таъминлаш, миллий қадриятларни тиклаш ва ривожлантириш кўринишидаги потенциал имкониятлари бевосита шахс дунёқараши, қадрият мўлжаллари, идеаллари каби имманент хусусиятлари билан уйғун ҳолда ривожланишига оид таклиф ва тавсиялардан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 57-11/78 рақамли “Жойларда ижтимоий муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик назоратини кучайтириш” номли грант лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2021 йил 2 августдаги 9-сон маълумотномаси). Натижада, миллий туризмни ривожлантириш, туризм инфраструктураси такомиллашиб боришини қонуниятли жараён сифатида ривожлантириш, янги туристик объектларни ташкил этиш, туризм турлари ва хизмат кўрсатиш тизимини яхшилаш соҳасида амалий таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш масалаларида муҳим манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish