Sayt test rejimida ishlamoqda

Кенжаев Зармамат Тўймуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертaцияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистонда фикрлар хилма-хиллиги шароитида ёшлар сиёсий маданиятининг шаклланиши”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Fal487.
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Илмий раҳбар: Айматов Аминжон Қудратович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Расмий оппонентлар: Саидқосимов Акбар Исаханович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Базаров Отабек Хасанбаевич, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат  университети.
Диссертaция йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда фикрлар хилма-хиллиги (плюрализм) шароитида ёшлар сиёсий маданиятини шакллантиришининг фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятда фикрлар хилма-хиллигини такомиллаштириш ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг зарурий шарти сифатида ёшлар сиёсий маданиятини юксалтиришнинг муҳим омили эканлиги, ёшларнинг сиёсий маданиятида плюрализмнинг конструктивлик ва деструктивлик ҳолатлари «фикр-ғоя-мафкура-сиёсат» тизимига кўра далилланган;
фикрлар хилма-хиллиги субъектларининг сиёсий маданият билан ўзаро алоқадорлиги, муаммога доир фикрлар хилма-хиллиги шароитида ёшлар сиёсий маданиятини юксалтиришнинг  секуляристик, унификациялашган фалсафий атрибутлари ва замонавий технологияларга асосланган креатив усуллари аниқланган; 
ёшлар сиёсий маданиятининг шаклланиш даражаси, тавсифи, фикрлар хилма-хиллигидаги мураккабликлар ва хусусиятлар, сиёсий маданиятининг демократик (ҳур фикрлилик, сиёсий жараёнларга эркин иштирокчилик) ва нодемократик (сиёсий ҳуқуқлардаги тўсиқ) кўринишлари билан боғлиқ ҳолатларнинг дифференциал ва тизимли таҳлилини амалга ошириш орқали ушбу кўринишларнинг ёшлар ижтимоий мақомига таъсири фалсафий асосланган;
ёшлар сиёсий мақсади, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатлари тизимининг хилма-хиллигининг генезиси ва улар ўртасидаги детерменистик алоқадорлик фалсафий жиҳатдан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда фикрлар хилма-хиллиги шароитида ёшлар сиёсий маданиятининг шаклланиши билан боғлиқ муаммоларни тадқиқ қилиш борасида олинган илмий натижалар асосида:
жамиятда фикрлар хилма-хиллигини такомиллаштириш ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг зарурий шарти сифатида ёшлар сиёсий маданиятини юксалтиришнинг муҳим омили эканлиги, ёшларнинг сиёсий маданиятида плюрализмнинг конструктивлик ва деструктивлик ҳолатлари «фикр-ғоя-мафкура-сиёсат» тизимига кўра далилланганлигига доир хулосалар, таклиф ва тавсиялардан “Ижтимоий фалсафа” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 26 октябрдаги 89-06-758-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар сиёсий маданиятини  оширишга қаратилган тарғибот технологияларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
фикрлар хилма-хиллиги субъектларининг сиёсий маданият билан ўзаро алоқадорлиги, муаммога доир фикрлар хилма-хиллиги шароитида ёшлар сиёсий маданиятини юксалтиришнинг  секуляристик, унификациялашган фалсафий атрибутлари ва замонавий технологияларга асосланган креатив усулларига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2022-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 18 март 2022 йил 02/02-34-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг сайловолди дастурини такомиллаштиришда партиянинг маънавий-ғоявий асосини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда, мафкуравий тарғибот ишларини такомиллаштириш, партия ходимлари дунёқарашини ривожлантиришга қаратилган ўқув семинарлари ҳамда ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлашда, шунингдек жамиятда сиёсий онг ва сиёсий маданиятни юксалтириш билан боғлиқ дастур ва лойиҳаларни тайёрлашда илмий манба бўлиб хизмат қилган;
ёшлар сиёсий маданиятининг шаклланиш даражаси, тавсифи, фикрлар хилма-хиллигидаги мураккабликлар ва хусусиятлар, сиёсий маданиятининг демократик (ҳур фикрлилик, сиёсий жараёнларга эркин иштирокчилик) ва нодемократик (сиёсий ҳуқуқлардаги тўсиқ) кўринишлари билан боғлиқ ҳолатларнинг дифференциал ва тизимли таҳлилини амалга ошириш орқали ушбу кўринишларнинг ёшлар ижтимоий мақомига таъсири асосланганлигига доир хулосалар, таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури IV йўналишига оид Маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини оширишда оммавий ахборот воситалари, интернет, ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари 47-банди “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” дастури доирасида мультимедиа маҳсулотларини тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 6 июлдаги 02/02/1162-сон маълумотномаси). Натижада  ёшлар сиёсий маданиятини шакллантиришга ва уларнинг онгу-тафаккурини кенгайтиришга  йўналтирилган фаолият самарадорлигига хизмат қилган;
ёшлар сиёсий мақсади, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатлари тизимининг хилма-хиллигининг генезиси ва улар ўртасидаги детерменистик алоқадорликка оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2020 йилги фаолият дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 26 октябрдаги 2-13-23-2658-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларда кучли фуқаролик позициясини шакллантириш, ёшлар тарбиясида миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрнини янада мустаҳкамлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish