Sayt test rejimida ishlamoqda

Икрамова Азиза Аминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «ХХ аср инглиз ва ўзбек шоирлари ижодида шеърий драманинг бадиий тараққиёти», 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2021.4.PhD/Fil2104.
Илмий раҳбар: Қувватова Дилрабо Хабибовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Қаршибаева Улжан Давировна, филология фанлари доктори, профессор; Ҳажиева Феруза Мелсовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср инглиз ва ўзбек адабиётида шеърий драмаларнинг шаклланиш омиллари, ғоявий-бадиий такомил босқичлари, ўзига хос поэтик-композицион хусусиятлари, жанр табиатида драматик ва лирик тур белгиларининг синкретлашиш қонуниятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
инглиз адабиётшунослигида “verse drama”, “poetic drama”, “dramatic poem”; рус адабиётшунослигида эса “лирическая драма”, “поэтическая драма”, “стихотворная драма” каби терминлар орқали ифода этилган шеърий драманинг жанр синкретизми жараёни маҳсули  эканлиги, унинг лирик, эпик ва драматик тур хусусиятларини ўзида сингдирганлиги, динамик характер касб этиши, ғоявий-эстетик ҳамда композицион, яъни сюжет қурилишидаги бадиий вазифалари далилланган;
шеърий драманинг генезиси Эсхил трагедиялари, Софоклнинг Эдип ҳақидаги ривоятлар асосида ёзилган асарлари “Эдип шоҳ”, “Эдип Колонда” ва “Антигона” асарлари, Уйғониш даври адабиёти ва ўзбек мумтоз адабиётидаги бадиий маҳоратга хос такомил белгилари, индивидуаллик ҳамда умумийлик, яқинлик ва ўхшашлик (муштараклик) қирралари очиб берилган;
ХIХ-ХХ аср оралиғидаги адабий эврилишлар маҳсули бўлган шеърий драманинг специфик хусусиятлари жанр намуналарининг сидирғасига (ремарка бундан мустасно) шеърда ёзилиши, лиризмнинг устуворлиги ва асосига маънавий муаммоларнинг қўйилиши, лирик “мен” муаллифнинг ўзи эканлиги; бадиий тўқима орқали лирик кечинма, исёнкор туйғуларни ифодалаш мумкинлиги, воқеликка ҳиссий муносабат билдиришнинг устунлиги аниқланган;
жанр табиатида драма, роман, достон (эпос ва лирика) табиатига хос белгиларнинг ўзаро синкретлашув хусусияти мусиқа, санъат ва шеър уйғунлиги (В.Б.Йейтс), лирик элементлар драматизм билан уйғунлик касб этиши (Т.Элиот), ҳиссиёт (шеърий шакл) ва воқелик (насрий шакл) тасвири мутаносиб келиши (Ойбек) кабилар аниқланиб, жанр такомили “лиризм – шеърий шакл + драматизм – монолог, диалог + мусиқа (қўшиқ) + эпизм (воқеабандлик) = синкретик жанр” тарзида намоён бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ХХ аср инглиз ва ўзбек адабиётида шеърий драманинг бадиий тараққиёти бўйича олинган натижалар асосида:
шеърий драма назариясига оид қарашлар, унда монолог ва диалогнинг вазифалари, диалогнинг драма бадиий структурасида воқеалар ривожи, характерлараро тўқнашувларни очиб берувчи муҳим унсур эканлиги акс этган фактик материалларга оид назарий хулосалардан ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтининг 2017-2020 йилларга мўлжалланган ФА-Ф1-005 рақамли «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 4 апрелдаги 17.01/102-сон  маълумотномаси).  Натижада инглиз ва ўзбек адабиётида такомил топган шеърий драма жанр табиатига хос муҳим хусусиятлари, бадиий асарда, хусусан, драма структурасида  диалог ва монолог муҳим ўрин тутганлиги аниқланган; 
шеърий драма жанрида драмага хос белгиларнинг намоён бўлиши, унда синкретлашув жараёнларининг кечганлиги, лирик элементлар драматизм билан уйғунлик касб этиши, ҳиссиёт ва воқелик тасвири мутаносиб келиши билан боғлиқ илмий хулоса ва қарашлардан Самарқанд давлат чет тиллар институтининг Эрасмус+ дастури 561624-EPP-1-2015-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS+CBHE  IMEP: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил 10 майдаги 1114/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек адабиётида такомилга эришган шеърий драма бадиий структурасидаги ўзгаришларни назарий асослашга эришилган;
ХХ аср инглиз ва ўзбек шеърий драмалари назм ва драма унсурлари синтезининг ҳосиласи ўлароқ юзага келганлиги, бу хусусият жанр такомилида, поэтикасида акс этаётганлиги, бунда Шарқ ва Ғарб анъаналарининг уйғунлашиб бораётганлиги Т.Элиот, В.Йейтс, Ойбек, Ҳ.Олимжон, М.Шайхзода, И.Мирзо каби  ижодкорларнинг асарлари мисолида ўз илмий тасдиғини топиши сингари масалаларни ёритишда ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтининг ФА-Ф1-ОО5 «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» (2017-2020 й.й.) мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил  4 апрелдаги 17.01/102-сон  маълумотномаси). Натижада ХХ аср инглиз ва ўзбек адабиётида шеърий драмаларнинг шаклланиши ва бадиий тараққиёт хусусиятлари, илмий-назарий асосларини ёритишга эришилган;
ХIХ-ХХ аср оралиғидаги адабий эврилишлар маҳсули бўлган шеърий драманинг специфик хусусиятлари, жанр намуналарининг сидирғасига шеърда ёзилиши, лиризмнинг устуворлиги ва асосига маънавий муаммоларнинг қўйилиши, бадиий тўқима орқали лирик кечинма, исёнкор туйғуларни ифодалаш мумкинлигига оид илмий-назарий хулосалардан  Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўъжиза” кўрсатувларининг 2022 йил апрель ва май сонидаги сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 11 майдаги 1/100-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатувлар орқали мухлисларнинг Т.Элиот, В.Йейтс, Ойбек, Ҳ.Олимжон, М.Шайхзода, И.Мирзо каби ўнга яқин ижодкорларнинг шеърий драмалари, сўнгги йилларда театр санъатининг ривожига ҳисса қўшаётган драматургларимиз ҳақидаги маълумотларини кенгайтиришга, миллий-маънавий меросни тарғиб қилишга қаратилган кўрсатувлар сценарийсини бойитишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish