Sayt test rejimida ishlamoqda

Бегибаева Нилуфар Джурахановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Онлайн ресурслардан фойдаланган ҳолда мактаб ўқитувчиларининг ёзма нутқ компетенциясини такомиллаштириш (инглиз тили мисолида)», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped2720.
Илмий раҳбар: Бакиева Гуландом Хисамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Тўҳтасинов Илхомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Рашидова Феруза Мусаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади онлайн дидактик манбалардан фойдаланган ҳолда халқ таълими тизимининг инглиз тили ўқитувчиларининг ёзма нутқ компетенциясини такомиллаштириш автономографик методикасини асослаш ва ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактабларининг инглиз тили ўқитувчилари ёзма нутқидаги хатоликлар типологияси лексик, грамматик ва контекстуал хатолар, шунингдек, тегишли регистр, услуб ва жанрлардан фойдаланиш муаммоларини баратараф этиш имконини берувчи Grammarly, Write&Improve ва SketchEngine корпуси ёрдамида аниқланган; 
мактабларнинг инглиз тили ўқитувчилари малакасини ошириш курслари дастурлари инглиз тилида ёзув компетенциясини ўзлаштиришнинг методик назариясининг лингводидактик таъминоти ёзма нутқдаги типик хатоларни ҳисобга оладиган ва ёзма нутқ компетенциясининг ҳар бир компонентини ривожлантиришга йўналтирилган мавзули контентларни киритиш орқали такомиллаштирилган;
инглиз тили ўқитувчилари учун яратилган стандартлар асосида ўқитувчиларни автоном аспектда ёзма нутқини ривожлантиришда аниқланган хатолар типологиясини Венн диаграммаси асосида ёзма нутқ компетенциялари билан корреляция қилиш механизмининг хатоларни минималлаштиришдаги самарадорлиги исботланган; 
умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг ёзувдаги хатолар турларига нисбатан ёзма нутқни ривожлантирувчи автономографик методикасини ишлаб чиқиш орқали  ўқитувчиларнинг онлайн Writing Improvement Toolkit ресурси асосида ёзма нутқ компетенциясини такомиллаштиришда спектрли топшириқлар тизимини яратиш асосланган.  
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактаб ўқитувчиларининг чет тили ёзма нутқини такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий натижалар асосида:
умумтаълим мактабларининг инглиз тили ўқитувчилари ёзма нутқидаги хатоликлар Grammarly ва SketchEngine корпуси ёрдамида ўз эсселарини таҳлил қилиш, Ўзбекистон умумий ўрта таълим мактаблари инглиз тили ўқитувчиларига хос хатолар типологияси яратилганлигига оид илмий хулосалардан умумтаълим мактабларининг инглиз тили ўқитувчи ва мураббийлари учун махсус курслар каскадли тренинглар дастури ва ўқув-услубий материаллар яратишда фойдаланилган (Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малаксини ошириш институтининг 2020 йил 19 ноябрдаги 01/09-840-сон маълумотномаси). Натижада Grammarly, Write&Improve мустақил билим олиш ресурслари ва МООСs (Massive Open Online Courses) онлайн курсларидан фойдаланиш орқали инглиз тили тили ўқитувчилари ёзма нутқининг такомиллашувига эришилган;
Ўзбекистон умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг малакасини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқитувчиларнинг ёзма нутқида учрайдиган типик хатоларга оид тематик маълумотларни инглиз тилида чет тили ёзувини ўзлаштиришнинг методик назариясини лингводидактик таҳлил қилиш асосида аниқлашга оид илмий тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантириш марказида «Таълим сифати ва мазмунининг мониторингини олиб бориш мақсадида ўқувчилар фаолиятини идентификация қилувчи ва хронологик ҳаракатни ёзувчи марказлашган тест тизимини жорий этиш» лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг 2020 йил 30 ноябрдаги 02/6-249-сон маълумотномаси). Натижада тил ўрганувчиларнинг чет тилидаги коммуникатив компетенцияси, хусусан, ёзма нутқ маҳоратини ва уларнинг ўз-ўзини баҳолаш кўникмаларини шакллантиришга эришилган;
умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг ёзувдаги хатолар турларига нисбатан ёзма нутқни ривожлантирувчи онлайн дидактик манбалардан фойдаланиш имкониятларини аниқлаш ва мустақил кўриш ва ўрганиш учун ўқитувчиларнинг ёзма нутқ кўникмаларини шакллантириш амалиётига оид вазифаларни ўз ичига олувчи видеодарслар туркуми ишлаб чиқишга доир хулоса ва таклифлардан Британия Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларни ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда малака ошириш курсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Британия Кенгаши Ўзбекистондаги ваколатхонасининг 2020 йил 29 декабрдаги ОС 21-89-сон маълумотномаси). Натижада қисқа малака ошириш курси материаллари мазмунан бойитилган;
мактаб ўқитувчиларининг чет тили ёзма нутқини такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий натижалардан Эрасмус+ дастурининг ICM, KA-107 - International Credit Mobility between European Union and Uzbekistan HEIs, through staff and student mobility exchange projects between Uzbekistan State University of World Languages and Ruhr University Bochum (Germany) - 2020-1-DE01-KA107-005433- (Eвропа Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон Олий Таълим муассасалари ўртасида халқаро тажриба алмашинуви доирасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Бохумдаги Рур университети (Германия) ўртасидаги кредит сафарбарлиги) лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2022 йил 12 сентябрдаги IRD/22-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган ўқув қўлланмалар ёзма нутқ компетенциясига оид янги илмий далиллар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish