Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшонқулова Сурайё Исомиддиновна
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Нодиранинг бадиий маҳорати”, 10.00.02  – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Fil313.   
Диссертация бажарилган муассаса: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий маслаҳатчи: Адизова Иқболой Истамовна, филология фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02. 
Расмий оппонентлар: Ражабова Маърифат Бақоевна, филология фанлари доктори, доцент; Дилором Салоҳий, филология фанлари доктори, профессор; Боқижон Тўхлиев, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Нодира адабий меросини адабий муҳитдаги ўрнини аниқлаш, шоира ижодининг асосий жанрлари ғоя ва мавзуларини белгилаш, ижодкорнинг воқеликка муносабати, даврни бадиий идрок этиш даражасини аниқлаш, анъанавийлик  ва ўзига хослигини бадиий маҳорат нуқтаи назаридан очиб беришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Моҳларойим–Нодиранинг ўзбек ҳамда форс-тожик тилидаги шеърларида мумтоз анъана ва унга индивидуал ёндашув ижодкор услуби, ижодий талқин, инсон тақдирининг бадиий мушоҳадасига  кўра  ижодкор янгича тафаккури ва ифода тарзининг намоён бўлиш асоси эканлиги далилланган;
ижодкор асарларида тарихий, диний-маърифий, фалсафий-тасаввуфий ва ахлоқий қарашларнинг чуқур ҳаётий ва ирфоний маънолардан холи эмаслиги, етакчи мавзу ишқ масаласининг умуминсоний олий идеаллар соф муҳаббат ва одамийлик идеалларини янгича талқинлари  сабабли олам, одам ва Аллоҳ муносабатларини ўзида уйғунлаштирган шеърларининг теранлик касб этиши очиб берилган;
Нодира шеърияти образлар тизимининг янгиланишида тарихийлик ва илоҳийликнинг уйғунлашуви, лирик қаҳрамон табиатининг такомиллашуви, ўзига хос иймон-эътиқодли, юксак маънавиятли, ботиний ва зоҳирий сийратли характер хусусиятлари, ошиқ, ориф, дўст тимсоллари билан инсон қадр-қиммати учун қайғурувчи муносабати, образларда руҳий изтироблар тасвири  ҳаётий талқин ҳамда фикр ва туйғу уйғунлиги  бадиийлик тамойиллари орқали аниқланган;
Моҳларойим шеъриятининг ғазал ва мусаммат жанрининг турлари: мухаммас, мусаддас, мусамман, муашшар фироқнома, шунингдек, таржеъбанд,  таркиббанд, қасида жанрий таркиби, анъанавий мавзуларнинг бадиий талқин даражаси, бандли шеърлар талқини, анъана, янгилик ва маҳорат учлиги,  татаббуъ-назираларда мавзу, ғоя, образ, тасвирий воситалар, қофия, радиф, вазн ва услубий муштараклик ҳамда ранг-баранглиги асослаб берилган.  
шоира ижодидаги анъана, янгиланиш мезонлари, ижодкор тафаккур тарзи, маъно ва бадиий санъатлар уйғунлиги, руҳият тасвирида шеърий санъатларнинг ўрни, уларнинг  ижодкор бадиий ниятини амалга оширишда теранлик касб этиши шоира ғазаллари ёрдамида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нодиранинг бадиий маҳорати бўйича олинган илмий натижалар қуйидаги асосида: 
Моҳларойим Нодиранинг ўзбек ҳамда форс-тожик тилидаги шеърларида мумтоз анъана ва унга индивидуал ёндашув ижодкор услуби, ижодий талқин, инсон тақдирининг бадиий мушоҳадасига  кўра  ижодкор янгича тафаккури ва ифода тарзининг намоён бўлиши асоси эканлиги ҳақидаги хулосалардан Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган А-1-118 рақамли “Навоий образининг тасвир ва талқинларига оид ўқув қўлланмасини тайёрлаш ва нашр этиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 12 апрелдаги 02-07-343/04–сон маълумотномаси). Натижада амалий лойиҳанинг Навоий ижоди билан Нодира шеърияти кўлами ва маҳорат қирралари борасидаги қиёсий ўрганилиши юзасидан олинган муайян хулосалар билан бойитилишига эришилган;
ижодкор асарларида тарихий, диний-маърифий, фалсафий-тасаввуфий ва ахлоқий қарашларнинг чуқур ҳаётий ва ирфоний маънолардан холи эмаслиги, етакчи мавзу ишқ масаласининг умуминсоний олий идеаллар соф муҳаббат ва одамийлик идеалларини янгича талқинлари  сабабли олам, одам ва Аллоҳ муносабатларини ўзида уйғунлаштирган шеърларининг теранлик касб этиши тўғрисидаги хулосалардан ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтидаги Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 рақамли “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 17 январдаги 17-01/116–сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг фольклор ва мумтоз адабиёт қисминининг илмий-назарий фикрлар билан бойитилишига эришилган;
Нодира шеърияти образлар тизимининг янгиланишида тарихийлик ва илоҳийликнинг уйғунлашуви, лирик қаҳрамон табиатининг такомиллашуви, ўзига хос иймон-эътиқодли, юксак маънавиятли, ботиний ва зоҳирий сийратли характер хусусиятлари, ошиқ, ориф, дўст тимсоллари билан инсон қадр-қиммати учун қайғурувчи муносабати, образларда руҳий изтироблар тасвири  ҳаётий талқин ҳамда фикр ва туйғу уйғунлиги тўғрисидаги фикрлардан  ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида ФА-Ф1-ОО5 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 17 январдаги 17-01/116–сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг адабиётшунослик тарихи тўғрисидаги қисмининг Нодира лирикаси ҳамда мумтоз адабиёт тарихи, адабиётшуносликнинг кўплаб долзарб муаммоларига қаратилган маълумотлар билан бойитилишга эришилган;
Моҳларойим шеъриятининг ғазал ва мусаммат жанрининг турлари: мухаммас, мусаддас, мусамман, муашшар фироқнома, шунингдек, таржеъбанд,  таркиббанд, қасида жанрий таркиби, анъанавий мавзуларнинг бадиий талқин даражаси, бандли шеърлар талқини, анъана, янгилик ва маҳорат учлиги,  татаббуъ-назираларда мавзу, ғоя, образ, тасвирий воситалар, қофия, радиф, вазн ва услубий муштараклик ҳамда ранг-баранглиги ҳақидаги хулосалардан ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти ФА-Ф1-ОО5 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 17 январдаги 17-01/116–сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг тарихий адабий жанрлар ҳақидаги илмий-назарий фикр-мулоҳазалар билан бойитилишига эришилган;
шоира ижодидаги анъана, янгиланиш мезонлари, ижодкор тафаккур тарзи, маъно ва бадиий санъатлар уйғунлиги, руҳият тасвирида шеърий санъатларнинг ўрни, уларнинг  ижодкор бадиий ниятини амалга оширишда теранлик касб этиши ҳақидаги хулосалардан Жиззах вилояти телерадиокомпанияси 2021 йил 12 декабрь куни “Адабий муҳит” кўрсатувида “Ўзбек мумтоз шоираси Нодиранинг поэтик ижодида алоҳида хусусиятлар” мавзусида маърузаси билан иштирок қилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Жиззах вилояти телерадиокомпанияси 2021 йил 22 декабрдаги 02-09/1133-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатув орқали ёшларнинг, томошабинларнинг Нодира ижодиётининг ўзбек мумтоз адабиёт тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақидаги маълумотларининг кенгайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish