Sayt test rejimida ishlamoqda

Лутфетдинова Раъно Хуснитдиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Продуктив ўқиш воситасида бошланғич синф ўқувчиларида коммуникатив компетенцияни шакллантириш” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Pеd989.
Илмий раҳбар: Файзуллаев Турсунбой, сиёсий фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Юсупова Шоҳида Жалолиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади продуктив ўқиш воситасида бошланғич синф ўқувчиларида коммуникатив компетенцияни шакллантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич таълимда коммуникатив компетенцияни шакллантириш тузилмаси, ўқувчиларнинг нутқи ва тафаккурини уйғунликда ривожлантиришга доир инновацион ёндашувларнинг таъсир даражаси барқарорлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган; 
бошланғич синф ўқувчиларини продуктив ўқиш воситасида коммуникатив компетенциясини шакллантириш механизми мустақил фикрлаш ва креатив фаолиятга йўналтирувчи воситаларни тил таълимига интенсив қўллаш жараёнини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
продуктив ўқиш воситасида ўқувчиларда коммуникатив компетенцияни шакллантиришнинг ташкилий-дидактик жиҳатлари мнемик-таълимий фаолиятга асосланган ёндашувлар асосида ўқув материалларини концентризм тамойили бўйича структуралаш мантиқига устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган; 
бошланғич синф ўқувчиларининг коммуникатив компетенцияни продуктив ўқиш воситасида шакллантириш технологиясининг ташкилий-жараёнли жиҳати  йўналтирувчи, изоҳловчи, мослашувчан, намойишли таркибий асосларга мувофиқ келувчи мотив, билим, рефлексия, кўникма, малака, амалий фаолият тажрибаси, ижтимоий-мослашув, ўз-ўзини баҳолаш, ўз ўрнини белгилаш индикаторларидан иборат босқичнинг самарали мулоқот техникаси билан адаптив уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Продуктив ўқиш воситасида бошланғич синф ўқувчиларида коммуникатив компетенцияни шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич таълимда коммуникатив компетенцияни шакллантириш тузилмасини аффилятив мотивлар, вербал ва новербал нутқ кўникмалари, оғзаки ва ёзма нутқнинг фикрлаш жараёнларига интенсив таъсири билан бевосита боғлиқ жиҳатларини ўқувчиларнинг нутқи ва тафаккурини уйғунликда ривожлантиришга доир инновацион ёндашувларнинг таъсир даражаси барқарорлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга доир таклифлардан бошланғич синфлар учун “Ўқиш” ва “Она тили” фанларидан Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 25 майдаги 01/11-02-02-747-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида коммуникатив компетенцияни шакллантириш мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларини продуктив ўқиш воситасида коммуникатив компетенциясини шакллантириш механизмини мустақил фикрлаш ва креатив фаолиятга йўналтирувчи воситаларни тил таълимига интенсив қўллаш алгоритмини ишлаб чиқиш орқали  такомиллаштириш, продуктив ўқиш воситасида коммуникатив компетенциясин шакллантиришнинг ташкилий-дидактик жиҳатларини мнемик-таълимий фаолиятга асосланган ёндашувлар асосида ўқув материалларини концентризм тамойили бўйича структуралаш мантиқига устуворлик бериш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Халқ таълими вазирининг 2018 йил 14 декабрдаги 316-сонли буйруғи 2-иловаси билан тасдиқланган халқаро тадқиқотларда иштирок этиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 25 майдаги 01/11-02-02-747-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш ва матн билан ишлаш компетенциясини шакллантиришга хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг коммуникатив компетенцияни продуктив ўқиш воситасида шакллантириш технологиясининг ташкилий-жараёнли жиҳатини  йўналтирувчи, изоҳловчи, мослашувчан, намойишли таркибий асосларга мувофиқ келувчи мотив, билим, рефлексия, кўникма, малака, амалий фаолият тажрибаси, ижтимоий-мослашув, ўз-ўзини баҳолаш, ўз ўрнини белгилаш индикаторларидан иборат алгоритмик босқичнинг самарали мулоқот техникаси билан адаптив уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Наманган давлат университетининг А-5-37 “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мультимедиали интеллектуал ўйинлар” (2015-2017 йй.) амалий лойиҳасининг диагностик материаллар қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2022 йил 11 июндаги 297-01-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг медиаматнларни ўқиш ва тушуниш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish