Sayt test rejimida ishlamoqda

Арипова Шаҳноза Шоахраровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг мустақил таълим олиш компетенциясини ривожлантиришнинг методологик асослари”, 13.00.02 – Таълим-тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped.945.
Илмий раҳбар: Боқиева Гуландом Ҳисамовна, филология  фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Маматқулов Хуршид Абдурашидович, педагогика фанлари доктори (DSc); Мисиров Сохибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг мустақил таълим олиш компетенциясини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларининг мустақил таълим фаолиятини замонавий технологиялар воситасида  мустақил таълим олиш кўникмаси кўрсаткичлари, шакллари ва таркибий қисмларини мувофиқлаштиришнинг илмий-назарий асослари аниқлаштирилган;
нофилологик йўналиш талабаларининг инглиз тилини ўзлаштириш бўйича мустақил таълим олиш компетенцияси дидактик мазмуни замонавий ахборот технологиялари интеграцияси воситасида таълим олиш методларини оптималлаштириш орқали такомиллаштирилган;
компетенциявий ёндашув асосида мустақил таълимнинг мотивацион ҳамда когнитив компонентлари мазмунидан келиб чиққан ҳолда талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятига тайёргарлик даражалари мезонлари қуйи, ўрта, юқори компонентларни белгилаш асосида такомиллаштирилган;
мустақил таълим олиш стратегияларини инобатга олган ҳолда талабаларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган ҳамда аудиториядан ташқари таълим технологияларини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик материаллар базаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг мустақил таълим олиш компетенциясини ривожлантириш асосида:
Инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг мустақил таълим олиш компетенциясини ривожлантиришнинг методологик асослари тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида: нофилологик йўналшдаги талабаларда инглиз тилини ўқитишда мустақил таълим жараёнини тартибга солиш ва аудитория дарслари билан мутаносиб равишда ташкиллаштириш асослари ҳамда юридик соҳа тингловчиларининг мустақил таълим олиш компетенциясини шакллантириш ҳамда ривожлантиришга оид материаллар ва илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси академиясининг ўқув жараёнини ташкил этиш амалиётига, жумладан, инглиз тилини ўқитиш жараёни доирасида “Юридик хорижий тил” модули ўқув дастурларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси академиясининг 2021 йил 31 майдаги 30/5а-21-1077-сон маълумотномаси). Натижада мазкур модуль ўқув курсининг мазмуни, тингловчиларнинг режалаштирилган мустақил таълим тартиби орқали инглиз тили кўникмалари ошишига эришилган;
мустақил таълимнинг методик аҳамияти ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда унинг самарадорлигини ошириш омиллари, мустақил таълим олиш кўникмасини шакллантиришга нисбатан мотивация ва рағбатлантиришни ошириш хусусиятлари, мустақил таълим орқали инглиз тилини чуқур ўрганишнинг замонавий услублари, методологик хусусиятлари ва технологик жараёнлари тизимлаштирилган ҳамда мустақил таълимнинг коммуникацион компетенцияларини шакллантириш, тафаккур ва нутқий салоҳиятини ошириш бўйича ишлаб чиқилган электрон дастур ҳамда тадқиқотнинг илмий натижаларидан Европа Иттифоқининг Erasmus+ дастурининг 561624-EPP-1-2015-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS+CBHE IMEP: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 22 ноябрдаги 3138/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг мустақил таълим олишга тайёргарлигига йўналтирилган топшириқлар тизими ривожлантирилган;
мустақил таълимнинг методик аҳамияти ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда унинг самарадорлигини ошириш омиллари, мустақил таълим олиш кўникмасини шакллантиришга нисбатан мотивация ва рағбатлантиришни ошириш хусусиятлари, мустақил таълим орқали инглиз тилини чуқур ўрганишнинг замонавий услублари, методологик хусусиятлари ва технологик жараёнлари тизимлаштирилган ҳамда мустақил таълимнинг коммуникацион компетенцияларни шакллантириш, тафаккур ва нутқий салоҳиятини ошириш бўйича ишлаб чиқилган электрон дастур ҳамда тадқиқотнинг илмий натижаларидан бажарилаётган 04-сонли “Олий таълим тизимида ногиронлиги бор талабалар учун “тўсиқсиз муҳит”ни шакллантириш методикасини яратиш” мавзуидаги ижтимоий буюртма лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий университети муассислигида ташкил этилган “Истиқбол” тадқиқот маркази нодавлат нотижорат ташкилотининг 2021 йил 12 декабрдаги 01/8-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг мустақил таълим олиш компетенциясини ривожлантириш тамойиллари инглиз тилини ўзлаштириш тамойиллари интеграцияси воситасида оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish